3 Йиғма каталог нима?
Каталоглаштириш кутубхонанинг серхаражат жараёнларидан бири ҳисобланади. Ривожланган ғарб мамлакатларида бу жараён бўйича сарф-харажатларни камайтириш учун каталоглаштириш тизими яратила бошланди. Мисол учун, АҚШ илмий кутубҳоналари, ўз фондларига келиб тушаётган адабиётларнинг фақат 10-20 фоизинигина мустақил каталоглаштириб, қолганларини улар библиографиялаштирувчи агентликлардан ёки OCLC, RLN, WLN ва бошка шу каби кооперациялашган тизимлардан оладилар. Ҳар бир кутубхона мос техник ва дастурий воситаларни олгандан сўнг, ўзларининг хусусий электрон каталогини яратишни бошлайди. Бироқ битта шаҳар, туман ёки бутун мамлакат миқёсида қараганда жуда кўп адабиётлар мавжудки, улар кўпгина кутубхоналар, айрим ҳолларда эса барча кутубхоналар фондларига киритилган.
Электрон каталогларни шакллантириш катта сарфхаражатларни талаб қилади. Бунда хар хил манбалардаги маълумотларга кўра, битта карточкани электрон шаклга ўгириш таннархи 1-3 АҚШ долларига баҳоланади. Бироқ ЭК яратиш кечиктириб бўлмайдиган жараён, чунки кутубхона фондларини тўлдириш ва унинг китобхонлар фойдаланиши учун қулай бўлишини таъминлаш биринчи даражадаги ишдир.
Турли кутубхоналардаги Электрон каталогларда ёзувларнинг такрорланишидан қандай қутулиш мумкин? Бутун республика, шаҳар ёки ҳудуд миқёсида фондларда мавжуд адабиётлар ҳақидаги тўлиқ маълумотни қандай олиш мумкин? Бу муаммони ҳал қилишга йигма электрон каталог (ёки содда қилиб йиғмв каталог) яратиш ёрдам беради.
Йиғма каталог яратишнинг асосий шартларидан бири корпоратив ахборот тизюшни яратиш ҳисобланади. Бундай тизим қуйидагиларни таъминлвши зарур:
а) етакчи кутубхоналарга келиб тушувчи нашрларини
ҳамкорликда каталоглаштириш ва классификациялаш;
б) библиографик маълумотларнинг йиғма базасини
шакллантириш ва кузатув назоратини олиб бориш ҳамда
уларга Интернет воситалари билан тармоқ режимида
онлайн мулоқотини бериш;
в) кутубхоналарнинг библиографик ёзувларини МАRC (USMARC, UNIMARC) форматларида айирбошлаш.
3.1 Йиғма каталог нима учун керак?
Йиғма каталогнинг самарадорлиги қуйидагиларда кўринади:
- кутубхоналар ўз локал электрон каталогини шакллантириш имкониятига эга бўлади;
- йиғма каталогни шакллантиришда кооперацияга
кирган ҳар бир иштирокчи кутубхонага бошқа иштирокчи
кутубхонанинг ахборот-кутубхона заҳиралари (ЭК)дан
фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
- йиғма каталогнинг тайёр ёзувларидан фойда-
ланиш йўли билан нашрларни каталоглаштиришга сарфла-
надиган оғир меҳнат қисқартирилади;
- тезкор библиографик қидирув имконияти пайдо бўлади;
- ахборот фондлари ва заҳираларини самарали айирбошлаш имконияти яратилади;
- ҳар хил ахборот маҳсулотлари (кўрсатгичлар, бирор мавзу бўйича маълумотлар базаси ва ҳ.к), хусусан, миллий нашр солномасини яратишга имкон туғилади.
3.2 Йиғма каталог яратиш учун нима қилмоқ керак?
Йиғма каталог яратиш жуда ҳам оддий масала эмас. Бунинг учун бир қатор муҳим муаммоларни ечиш зарур бўлади Хусусан:
нашрларнинг унификацияланган библиографик
тасвирга ва ҳалқаро МАRС (UNIМАRС, USМАRС) фор-
матлари асосида библиографик ёзувларни айирбошлаш
бўйича миллий форматни ташкил қилиш;
нашрларни индекслаш, таснифлаш тизими ва
кооператив каталоглаштириш технологиясини ишлаб
чиқиш;
локал каталогларнинг ахборот яқдиллигини таъ-
минлаш, индекслаш ва қидирув системалари яратиш
мақсадида лингвистик таъминот (табиий тил синонимлари
ва ўзакларининг луғати, дискрептор луғати ва авторитет
файллар) ишлаб чиқиш;
Интернетга чиқиш имконияти билан Intranet
технологияси бўйича кутубхоналарнинг ахборот корпора-
тив компьютер тармоғини яратиш;
маълумотларнинг концептуал ва мантиқий моде-
лини, каталогнинг йигма библиографик маълумотлар
базасини юритиш технологияси ва инструментал восита-
сини яратиш;
WWW-тармоқ стандарт воситаси орқали фойда-
ланувчиларнинг каталог маълумотлар базасига онлайн
усулда киришини таъминлаш;
USMARC ва UNIMARC форматларида мам-
лакатимиздаги ва чет эллардаги қутубхоналар орасида
библиографик ахборотлар айирбошлашни таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |