3-авлод - интеграл микросхемалар;
Тўртинчи авлод машиналари. Тўртинчи авлод машиналари - бу ҳисоблаш техникаси ривожланишида янги қадамдир. Тўртинчи авлод ЭҲМлари катта интеграл схемаларда қурилган, кўп процессорли машиналардир. Бу турдаги ЭҲМ ларнинг тезлиги секундига 10 миллион амалдан ортиқдир.
Тўртинчи авлодга тегишли бўлган ҳисоблаш машиналаридан бири кўп процессорли ҳисоблаш комплекси -«ЭЛЬБРУСЬ» дир. КХК «Эльбрусь» замонавий алоқа йўллари орқали жуда кўп ЭҲМ ларни ягона марказга бирлаштириш ва уларга узоқда жойлашган термининалларни улаш имкониятига эга. Бу ҳолда барча фойдаланувчилар ихтиёрий ЭҲМ дан фойдаланиш ва ундаги ахборотларни олиш имкониятига эга бўла оладилар. ЭҲМ лардан фойдаланишнинг бу усули (кўпчиликнинг бир пайтда фойдаланиши) ҳисоблаш тармоғи бўлиб, у ўзаро бир-бирига уланган ва малумотларни бир-бирига тезда узата оладиган ЭҲМ лар гурухидан иборатдир.
Маълумотларни киритиш Қурилмалари: клавиатура, манипулятор(сичқонча), жойстик, нурли перо-механик “сичкон”, оптик “сичкон”, сканер, график планшет, сенсорли экран, нутқни киритиш воситаси.
Ш ахсий компьютер (ШК)-бу қўлланилишининг хамма боплик ва универсаллик талабларини кондирувчи столли ёки кўчма ЭҲМдир.
|
Бешинчи авлод машиналари -Ҳозирги энг замонавий IBM PC тизимидаги компьютерлар 5-авлод ЭҲМ ҳисобланади. ЭҲМ бу авлоди матиқий масалаларни ҳал қила олади. Расм ва чизмаларни танийди. Матнларни таржима қила олади. Мультимедия системаси ёрдамида мусиқа эшитиш, тасвирларнинг ҳаракатини кўриш мумкин. Бу авлод машиналарига: IBM-386, 486, Pentium I, II, III, IV русумидаги компьютерлар киради.
5-авлод - жуда катта интеграл схемалар.
Санок системалари. ЭҲМ ─ бу электрон рақамли қурилмадир. Электрон қурилма дейилишига сабаб ҳар қандай маълумотлар ЭҲМ да электр сигналлари орқали қайта ишланади. Рақамли дейилишига сабаб ЭҲМ да ҳар қандай маълумот сонлар ёрдамида тасвирланади. Сонларни ёзиш усулига саноқ системаси деб аталади. Сонларни ёзиш учун ҳар бир саноқ системасида ўзига хос турли белгилар тўпламидан фойдаланилади. Фойдаланилган тўпламдаги белгилар уларнинг сони, саноқ системасини ҳарактерловчи асосий катталиклардир. Саноқ системасида фойдаланиладиган белгилар сони саноқ системасининг асосини ташкил этади. Берилган саноқ системасида сонларни ёзишдаги фойдаланилган белгилар сонига қараб, ўнлик, иккилик, саккизлик, ўн олтилик ва бошқа саноқ системаларни киритиш мумкин. Шу билан бирга саноқ системаларини позицион ва нопозицион турларга ажратиш мумкин. Позицион саноқ системасида берилган соннинг қиймати сонни тасвирловчи рақамларнинг эгаллаган ўрнига боғлиқ бўлади. Мисол сифатида, 0,1,2,3,. . . ,9 араб рақамларидан ташкил топган ўнлик саноқ системани қараш мумкин. Нопозицион саноқ системаларида, белгининг қиймати унинг эгаллаган ўрнига боғлиқ эмас. Мисол сифатида рим рақамлари саноқ системасини келтириш мумкин. Масалан ХХ сонида Х рақами, қаерда жойлашганига қарамасдан ўнлик саноқ системасидаги 10 қийматини англатади. Ҳисоблаш машиналарининг тузилиши уларда дастурлаштириш саноқ системалари билан чамбарчас боғлиқдир.
бир C-юз
V-беш D-беш юз
ун М-минг ва х.к.
L-эллик
Ўринли саноқ системасида рақамлар сони маълум миқдорда бўлиб, улар сондаги тутган ўринларга қараб турли қийматни акс эттиради. Масалан, бизга маълум бўлган 10 лик саноқ системасида 10та рақам: 0,1,........9; 8 лик саноқ системасида 8 та рақам: 0, 1, 2, ...7; 2 лик саноқ системасида 2 та рақам: 0, 1; 16 лик саноқ системасида 16 та рақам ва харфлар: 0, 1, 2,.....9, A, В, С, D, Е, F мавжуд. Умуман ихтиёрий P саноқ системасида рақамлар сони Р та бўлиб, улар 0 билан Р-1 орасида бўлади ва Р-шу саноқ системанинг асоси дейилади.
0 дан Р-1 гача бўлган рақамлар эса, шу саноқ системанинг базаси деб аталади.
Баъзи бир саноқ системаларининг сонлари орасидаги боғланиш жадвали.
Жадвал 1.1
-
2 лик система
|
8 лик система
|
10 лик система
|
16 лик система
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
1
|
1
|
1
|
10
|
2
|
2
|
2
|
11
|
3
|
3
|
3
|
100
|
4
|
4
|
4
|
101
|
5
|
5
|
5
|
110
|
6
|
6
|
6
|
111
|
7
|
7
|
7
|
1000
|
10
|
8
|
8
|
1001
|
11
|
9
|
9
|
1010
|
12
|
10
|
А
|
1011
|
13
|
11
|
В
|
1100
|
14
|
12
|
С
|
1101
|
15
|
13
|
D
|
1110
|
16
|
14
|
Е
|
1111
|
17
|
15
|
F
|
10000
|
20
|
16
|
10
|
Do'stlaringiz bilan baham: |