2. Ахборотнинг ўзи нима?
Кибирнетика, умуман ҳисоблаш техникаси ишлатилаётган соҳаларда, сезги аъзолари ёрдамида бевосита ёки билвосита(асбоблар) ёрдамида қабул қилинган маълумотга ахборот (информация) дейилади.
Ахборот атроф-муҳит объектлари ва ҳодисалари, уларнинг ўлчамлари, ҳосиятлари ва холатлари тўғрисидаги маълумотлардир. Кенг маънода ахборот инсонлар ўртасида маълумотлар айирбошлаш, одамлар ва қурилмалар ўртасида сигналлар айрибошлашни ифода этадиган умуммиллий тушунчадир.
Ер юзида жонли мавжудодларнинг пайдо бўлиши билан биргаликда уларнинг тараққиёти, ҳамда атроф -мухит тўғрисидаги, воқеа ходисалар тўғрисидаги маълумотларни билиш ва улар тўғрисида ахборот олиш шу ахборотлар асосида яшаш шароитларини белгилаш, ривожланиш тараққиётини англаш катта аҳамиятга эга.
Бундан ташқари вақт ўтиши билан биргаликда табиатни инсонлар томонидан ўрганиш давомида бу ахборотларга яратилаётган ва ишлатилаётган машиналар, аппаратлар, ўлчов асбоблари, технологик жараёнлар ҳақидаги ахборотлар қўшилиб борди.
Ахборот одамлар ўртасида узатиладиган маълумотлар ҳисобланиб, кейинги вақтда ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш учун, ҳамда яшаш шароитларини, иқтисодий тараққиёт даражасини белгилашда катта аҳамиятга эга бўлиб қолди.
Масалан: Биологик ўсимликларни ўрганиш орқали ўсимликларни хаёти тўғрисидаги ахборотларни йиғади ва бу ахборотлар асосида ўсимликларни табиатдаги ролини, уларнинг кўпайишини, инсонлар учун керакли томонларини аниқлайди.
Иккинчи бир мисол. Автобус ҳаракатланиш давомида моторнинг овози бошқача чиқмоқда. Автобуcдаги йўловчилар учун бу унча аҳамиятсиз бўлса, малакали хайдовчи учун эса бу ахборот ҳисобланиб ва бунга асосан, яъни мотордан чиқаётган овозга қараб моторни холатини аниқлайди.
Демак, ахборот деган саволга қисқача жавоб беришимиз учун иккита объектга: манба ва истеъмолчи орасидаги боғланишга мурожаат қилишимиз зарур экан.
Ахборот манбаига табиий объектлар -сайёралар, юлдузлар, инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар, майдон, ўрмонлар -фан ва техникани ривожлантиришдаги илмий тажрибалар, машиналар, технологик жараёнлар киради.
Ахборот истемолчилар рўйхати ҳам катта бўлиб унга, инсонлар, хайвонлар, ўсимликлар, турли хил ўлчов асбоблари киради.
Шунинг учун ахборот кенг доирадаги тушунча бўлиб, жамики объектлар, мавжудодлар, жараёнлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Ахборот манбалари ва истемолчиларининг хар хиллиги ахборот шаклининг турли кўришда бўлишига олиб келди: белгили, матнли ва график.
Ахборотнинг белгили кўринишида асосан белгилар - харф, белги, рақам ва бошқалар қўлланилиб, воқеа-ходисалар ҳақидаги сигналларни узатишда фойдаланилади.
Масалан, светафорнинг яшил чироғи йўловчи ва ҳайдочиларнинг ҳаракатига руҳсат берилганлигини, сариқ чироқ кўча харакатини ўзгариши ва қизил чироқ эса ҳаракатланиш тақиқланиши хақидаги маълумотларни беради.
Матнли ахборот жуда мураккаб ахборот шакли бўлиб, бу шаклда ҳам харфлар, рақамлар, математик белгилар қўлланилади. Фақатгина бу белгилар якка холда эмас, балки уларнинг бир неча тузилмаларидан, тартибли келишидан ташкил топади.
Белги ва харфларнинг ўзаро боғланишида, ҳамда инсон нутқининг матн кўринишида акс эттирилишида матн ахборотини ишлатиш қулай ва кенг қўлланилади.
Масалан, кўп миқдорда нашр этилган китоблар, қўлланмалар, газета ва рўзномалар. Ахборот шаклининг график кўриниши турмуш хаётимизда муҳим аҳамиятга ва катта ахборотлар массивига эга бўлган табиат кўринишлари, фото тасвирлар, расмлар, чизмалар, схемаларни мисол қилишимиз мумкин. Ахборотнинг на бир оғирлиги, на бир геометрик ўлчами ва хеч қандай химик ёки физик хусусиятлар мавжуд эмас. Лекин ахборотнинг мавжуд бўлиши, сақланиши, узатилиши учун бирор бир материал -объект бўлиши зарур. Бундай объектлар жуда кўп бўлиб ва уларнинг сони тараққиёт натижасида ўсиб бормоқда.
Хозирги кунда ахборотларни асосий ташувчилари қуйидагилардир:
-
Ахборотни узатишда
|
Ахборотни сақлашда
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |