1-авлод - электрон лампалар асосида;
|
Иккинчи авлод машиналари. (1960 йиллар бошлари). Иккинчи авлод машиналари биринчи авлод машиналаридан фарқли ўлароқ марказий процессорининг элиментлар базаси сифатида транзисторлар ишлатилган оператив хотира, аввалгидек ферромагнит ўзакларидан қурилади, аммо уларнинг ўлчовлари кескин камайтирилган эди.
Иккинчи авлод машиналари ўзининг параметрлари бўйича биринчи авлод машиналаридан кескин устунликка эга эди. Улар бир секундда 100000 тага яқин амаллардан иборат тезкорликка ва 3200 та сўздан иборат оператив хотира хажмига эга эди. Транзисторлар асосида йиғилган. Иккинчи авлод машиналари қаторига Россияда ишлаб чиқарилган Мир, Минск-22, М-220, БЭСМ-4, Минск-32 ва бошқалар киради.
Биринчи авлод машиналарида ишлаганда программист программани бевосита машина тилида ёзган, иккинчи авлод машиналарининг кўпчилигида эса машиналар тилида дастурлашдан алгоритмик тилларда дастурлашга ўтилган. Биринчи алгоритмик тиллар 50-йилларнинг охири 60-йилларнинг бошида пайдо бўлди. Мисол сифатида Алгол-60 ни келтириш мумкин.
Алгоритмик тилларнинг муҳим афзаллиги уларнинг универсаллигида ва халкаро стандартнинг мавжудлигидадир, бу тилларда ёзилган дастур қандай конкрет тур машинага мўлжалланганига мутлақо боғлиқ эмас. Алгоритмик тилда ёзилган дастур ЭҲМда бажарилиши учун у, аввало, шу универсал тилдан машинанинг ўз тилига ўтказилиши лозим. Буни ЭҲМ нинг ўзи махсус дастур-траслятор (translator-таржимон) ёрдамида амалга оширади.
2-авлод - ярим утказгичли диод ва триод, транзисторлар асосида;
Учинчи авлод машиналари. (1960 йиллар охири ва 70 йиллар бошлари). Ярим ўтказгичларни ишлаб чиқариш технологиясининг такомиллашиши интеграл схемалар деб ном олган микроэлектрон қурилмаларининг яратилишига олиб келди.
Алоҳида транзисторлар ўрнига интеграл схемалардан фойдаланиш ЭҲМ узеллари ўлчамларини анча камайтиришга, уларнинг тежамлилигига ва мустаҳкамлигини оширишга имкон беради. Интеграл схемалар учинчи авлод машиналари марказий процессорларининг элементлар базаси бўлиб қолади.
Ҳисоблаш техникасида интеграл схемаларининг кенг қўлланилиши уларни такомиллаштириш, тезкорлигини секундига 10 млн.та амалга етказиш, оператив хотирани бир неча мегабайтгача (МБ) кенгайтириш каби янги имкониятлар очди. Учинчи авлод машиналарига мисол қилиб ягона системадаги ЭҲМ (ЕС ЭВМ) ларни келтириш мумкин. Бу система СЭВ га аъзо социалистик мамлакатларнинг халқаро ҳамкорлиги томонидан 1969 йил декабрида тасдиқланган кўп томонлама келишуви бўйича яратилди ва уларни 1972 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилди. Кейинги йилларда ЕС ЭВМ нинг ўзгартирилган моделларини чиқариш бошланди. Ягона системадаги ЭҲМ қатор капиталистик мамлакатлардаги ЭҲМ моделлари билан рақобат қила олади. Турига қараб секундига 2 млн. гача турли амалларни бажара олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |