Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети ахборот технологиялари факультети



Download 2,04 Mb.
bet1/36
Sana07.07.2022
Hajmi2,04 Mb.
#754814
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
informatika maruza






ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ


Ахборот технологиялари факультети

Информатика ва КГ кафедраси”


Мамажанов Р.Я., Хайдарова М.Ю., Юнусов Ғ.Ғ., Қосимов Ф.Ш.
ИНФОРМАТИКА ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
1-қисм
(биринчи курс талабалари учун)

Тошкент - 2007
КАЛЕНДАР РЕЖА



Т.р

Машғулот тури

Мавзу номи ва унинг қисқача мазмуни

Ажратил
соат

Бажарилган-лиги




сана

соатлар

1

маъруза

Кириш. Информатика ва ахборот тушунчаси. Информатиканинг асоси ва унинг замон тараққиётидаги аҳамияти. Ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш ва ўлчаш

2










2




Компьютер –информатиканинг техник асоси. ЭҲМ ларнинг ривожланиши тарихи. ШК ларнинг асосий қурилмалари.

2










3




Компьютерда масала ечиш босқичлари. Шахсий компьютерда ахборотларнинг кўриниши, кодлаш, ахборотларни матн ва график ҳолатида сақлаш. ЭҲМларнинг рафик асослари.

2










4




Компьютернинг дастурий таъминоти, таркиби. Операцион тизимлар, амалий дастурлар пакети. ОТ WINDOWS ХР MSDOS кўринишлари.

2










5




Файл. Файл тушунчаси ва уларни номлаш. Диск ва улар билан ишлаш. Хотира тушунчаси. Винчестр.



1










6




Алгоритм. Алгоритмлаш асослари, хусусиятлари ва турлари. Чизиқли алгоритмларни ташкил этиш.



2










7




Дастурлаш. Дастурлаш тиллари, уларнинг классификацияси ва ишлатилиши. Турбо Паскал дастурлаш тили.



4










8




Т.Паскалда катталикларнинг типлари: бутун, ҳақиқий, логик, белгили ва қатор типидаги ўзгарувчи ва ўзгармаслар. Стандарт функциялар.



2










9 10




ТП да дастурни ташкил этиувчи операторлари: оддий ва мураккаб. Оддий алгоритм дастури. Ўзлаштириш оператори. Маълумотларни киритиш ва чиқариш.

2










11
12




Мантиқий алгебра асослари. Логик операциялар. Логик ифодаларнинг геометрик маъноси.

3












13




Тармоқланувчи алгоритмларни дастурлаш технологияси. Шартли ва шартсиз ўтиш операторлари. Таншлаш CASE оператори



2










14




Такрорланувчи (цикл) алгоритмик жараёнини ташкил этиш. Такрорланувчи For, WHILE, REPEAT операторлари

4










15




Йиғинди ва кўпайтмани, қатор йиғиндисини берилган аниқликда ҳисоблаш алгоритми ва дастури



2
















Жами

32












Маъруза -1.


Кириш.
Информатика ва ахборот тушунчаси. Информатиканинг асоси ва унинг замон тараққиётидаги аҳамияти
Режа


1. Информатика. Информатика фани.
2. Ҳисоблаш машиналари ривожланиш даврлари ва авлодлари.
3. ЭҲМнинг яратилиш тарихи.
4. ЭХМ нинг элементлар баъзаси
5. Ахборот. Ахборот тушунчаси.
6. Информатика фанини жамиятдаги ўрни ва аҳамияти.
7. Информатика фанини бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги.
8. Санок системалари ва улар устида амаллар.


Информатика - (лотинча сўз information- тушунтириш), (французча- Informatique) сўзи бўлиб, Information (Информация) ва Avtomatique (Автоматика) сўзларидан ташкил топган ва информация йиғишни, қайта ишлашни, узатишни, компьютер ёки бошқа техник воситалар ёрдамида автоматик тарзда амалга оширишни ўрганишга бағишланган фандир.
Бу фан Ғарбий Европа давлатлари ва Америкада «Соmрuter Science», МДҲ ва Шарқий Европа давлатларида эса «Информатика» номи билан юритилади. Бу ўринда электрон ҳисоблаш машиналари жуда катта ҳажмдаги информацияни қайта ишлашга имкон берадиган самарали қуролдир.
Иккинчи муҳим тушинчаси «Информацион технологиялар» тушунчасидир. Одатда, «технология» сўзи моддий ишлаб чиқариш соҳасига нисбатан ишлатилиб, бирор материални қайта ишлаш ёки предметни тайёрлаш жараёнининг махсус техник усулларини ифодалаш мақсадида ишлатилади. Бундан ташқари грекчадан таржима қилганда санъат, маҳорат деган маънони билдиради. Информацион технологияларда қайта ишлаш учун «хомашё» сифатида «ахборот» қаралади ва у компьютер -дастур ва қўшимча техник воситалар ёрдамида автоматик тарзда қайта ишланади.
Ҳозирги кунга келиб, «Ахборот технологиялар» информатика фанининг ажралмас бир қисми бўлиб, у инсон фаолиятининг турли соҳаларида учрайдиган информацияларни, аппарат-дастур воситалари ва усуллари ёрдамида қайта ишлаш каби вазифаларни бажаришга мўлжалланган. Бу таърифдан кўриниб турибдики, информатика ва информацион технологиялар тушунчалари бир-бирига жуда яқин.
Информацион технологияларнинг асосий аппарат воситаси электрон ҳисоблаш машинасидир. Дунё бозорида мавжуд турли-туман ЭҲМ парклари орасида IВМ (International Business Machine Corporation) компьютерлари етакчи ўрин тутади.
Информатика атамасини 1969 йилда француз олимлари томонидан киритилган бўлиб, унинг маъноси “ахборотни шаклан алмаштириш” ҳақидаги фан демакдир.
Информация бу бизни ўраб турган моддий оламнинг объектлари, воқеа-ҳодисалари, жараёнлар ва уларнинг ўзаро таъсири, ривожланиши ва ҳаказолар ҳақидаги маълумотлар тўпламининг инсон томонидан, унинг сезиш органлари ёки ёрдамчи техник воситалар ёрдамида англаниши, ўрганилиши натижасида ҳосил бўлган хулоса ва маълумотлардир. Информация одатда узлуксиз (аналог) ва рақамли (дискрет) кўринишларда бўлади. Узлуксиз информацияга мисол сифатида одам товушини, мусиқа асарини, рақамли сигналга эса, 0 ва 1 сонлар комбинациялари орқали ифодаланган узлукли маълумотларни келтириш мумкин.
Ҳисоблаш техникасининг ривожланиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, унинг қуйидаги бир неча муҳим даврларни ўз ичига олишини кўриш мумкин:

  • ибтидоий ҳисоблаш воситалари ва ҳисоб чўтлар даври;

  • механик машиналар даври;

  • электро-механик машиналар даври;

  • электрон ҳисоблаш машиналари даври.

Механик машиналаргача бўлган давр. Ҳисоблаш ишларининг тарихи одамзод пайдо бўлишидан бошланади. Ер юзидаги энг биринчи ҳисоблаш воситаси сифатида ибтидоий одамлар томонидан қўл бармоқлари фойдаланилган .
Қўл ва оёқ бармоқлари ибтидоий "ҳисоблаш воситаси" вазифасининг ўтаган. Бинобарин, ўша қадим замонлардаёқ ҳисоблашнинг энг биринчи ва энг оддий усули-бармоқ ҳисоби пайдо бўлган. У қадимий қабилаларда ҳисобни 20 гача олиб боришни таъминлаган. Ҳисоблашнинг бу усулида бир қўл бармоқлари "беш" ни, икки қўл бармоқлари "ўн" ни, қўл ва оёқ бармоқлари биргаликда "йигирма" ни билдирган.
Дастлабки ва энг содда сунъий ҳисоб асбобларидан бири биркадир. Бирка 10 ёки 12 та таёқчадан иборат бўлиб, таёқчалар турли-туман шакллар билан ўйилган. Кишилар бирка ёрдамида подадаги моллар сонини, йиғиб олинган ҳосил миқдорини, қарз ва ҳоказоларни ҳисоблашган.
Ҳ исоблаш ишларининг мураккаблашуви эса янги ҳисоблаш асбоблари ва усулларини излашни тақозо этарди. Ана шундай эҳтиёж туфайли вужудга келган ва кўринишидан хозирги чўтни эслатувчи абак асбоби ҳисоблаш ишларини бирмунча осонлаштирди.
Д астлабки ҳисоб асбобларидан яна бири рақамлар ёзилган бир қанча таёқчалардан иборат бўлиб, шотландиялик математик Жон Непер
номи билан аталган. Непер таёқчалари ёрдамида қўшиш, айириш ва кўпайтириш амаллари бажарилган. Кейинроқ бу асбоб анча такомиллаштирилади ва ниҳоят логарифмик чизғич яратилишига асос бўлади.
Механик давр. Ҳисоблаш техникасида механик мосламалар даврини бошлаб берган машиналардан бири немис олими Вильгельм Шиккард томонидан 1623 йили ихтиро қилинди. Бироқ, бу ҳисоблаш машинаси жуда тор доирадаги кишиларгагина маълум бўлганлиги сабабли узоқ вақтларгача бу борадаги биринчи ихтирочи 1645 йили арифмометр ясаган француз математиги Блез Паскал деб ҳисобланиб келинган. Лекин, 1958 йили Штутгарт шаҳри кутубхонасида И. Кеплернинг қўлёзма ва ҳужжатлари орасидан топилган ҳисоблаш машинаси чизмаси бу борадаги биринчи ихтирочи Шиккард эканлигини узил-кесил тасдиқлади.
Лекин, Шиккарднинг машинаси ҳам биринчи эмас эди. 1967 йили Мадриддаги миллий кутубхонада Леонардо да Винчининг нашр қилинмаган икки жилдли қўлёзмаси топилди. Қўлёзманинг биринчи жилди механикага бағишланган бўлиб, ундаги чизмалар орасида ҳисоблаш қурилмасининг чизмаси ҳам чиққан. Шу чизма асосида машина яратилганда, у қўшиш ва айириш амалларини бажарувчи қурилма эканлиги маълум бўлди. Шунга қарамай, Леонардо да Винчи ХV-ХVI асрларда ясалган ҳисоблаш машиналарининг номаълум ихтирочиларидан бири деб ҳисобланиб келинмоқда. Механик ҳисоблаш машиналарининг тарихи эса, юқорида айтиб ўтилганидек, Паскал машинасидан бошланади. Блез Паскалнинг отаси Этьен Паскал молия ишларига боғлиқ турли вазифаларда хизмат қилар эди ва табиийки ҳисоб-китоб унинг кўп вақтини оларди. Ёш Паскал отасининг меҳнатини енгиллаштиришга уринди ва ҳисоблаш машинасини яратишга муваффақ бўлди. Паскал соат механизмини ҳисоблаш машинасига айлантиради. Ўртадаги тафовут шунда эдики, қўзғалмас циферблат қўзғалувчан, ҳаракатланувчи соат мили эса, аксинча қўзғалмайдиган бўлди.
Циферблат дастлаб ҳисоб дискига, кейинроқ эса, ҳисоб ғилдирагига айланди. Паскалниинг машинаси бўйи 30-40 см эни 15 см баландлиги 10 см бўлган жез қутичадан иборат эди.
Паскалнинг машинаси немис математиги, механиги ва файласуфи Готфрид Лейбницни ҳам ихтирочиликка ундади. Аммо у фақат қўшиш ва айиришнинг ўзинигина эмас, балки тўртта арифметик амални бажара оладиган машина яратишни истарди. Лейбниц 1673 йили шундай машинани яратди (Лейбниц ҳисоблаш машинаси) ва уни Париж академиясига тақдим қилди. Лейбницнинг ҳисоблаш машиналаридан бири ҳозир Ганновер шаҳри музейида сақланмоқда.
Механик ҳисоблаш машиналарининг яратилишида рус олимлари
З.Слонимский (тўрт арифметик амал бажарадиган ва илдиз чиқарадиган машина, 1845 йил); В. Буняковский (12 хонагача бўлган сонларни қўшиш ва айириш имкониятига эга бўлган ҳисоблаш машинаси, 1867 йил), В.Однер (ғилдиракдаги тишлар сони ўзгарувчи бўлган мосламали ҳисоблаш машинаси, 1889 йил) ва бошқаларнинг ҳиссаси каттадир.
Электромеханик машиналар даври. Механик ҳисоблаш машиналарида мос қурилмалар қўл кучи билан ҳаракатга келтирилар эди. Энди мана шу вазифани электр энергияси ёрдамида амалга оширувчи ҳисоблаш машиналари пайдо бўла бошлади. Шунинг учун ҳам бундай машиналар электромеханик ҳисоблаш машиналари дейилади. Электромеханик ҳисоблаш машиналарининг деярли ҳаммасида сонлар машинага махсус тугма ёрдамида киритилади. Бундай машиналардан Россияда Однер арифмометри каби ишлайдиган ўнта тугмали "ВК-1" машинаси, кейинроқ эса, барча арифметик амалларни бажариш учун етарли сонда тугмалари бўлган ҳисоблаш машиналари яратилади. Шуни айтиш керакки, бундай машиналар механик машиналарга нисбатан такомиллашганлигига қарамай, унда мутахассис-лаборант 8 соатлик иш кунида ҳаммаси бўлиб 200 амал бажара олар эди.
Электрон ҳисоблаш машиналари даври. Электромеханик машиналар ҳам, ўз навбатида, XX аср фан ва техникаси тараққиёти эҳтиёжларини қониқтира олмай қолди. Бу машиналарда ҳисоблаш жараёни кўп вақт талаб қилиши, яъни ишлаш тезлиги ва амал аниқлигининг кичиклиги сабабли янада тезроқ ҳисоблайдиган, янги хил машиналар яратиш зарурияти туғилди. Шу боисдан ҳам ҳисоблаш машиналарида юқоридаги талабларни амалга оширишга замин яратувчи электрон лампалардан фойдаланиш устида жадаллик билан тадқиқот олиб борила бошланди. Шу мақсад йўлида 1942-45 йилларда, биринчи бўлиб АҚШ даги Пенсильвания университетида, ахборотларни сақлаш имкониятига эга бўлган электрон лампалар ёрдамида ишловчи рақамли ҳисоблаш машинаси яратилди. 30 тонна оғирликдаги, 150 квадрат метрли хонани эгаллаган ва 18 мингта электрон лампага эга бўлган улкан электрон ҳисоблаш машинаси "ЭНИАК" деб ном олди.
1946 йили Америкалик олим Дж. Нейман (1903-1957 йй) шундай электрон ҳисоблаш машиналарини қуришни математик жиҳатдан асослаб берди. Бу хил машиналар ҳисоблаш техникаси тарихида кескин бурилиш ясади, фан-техниканинг турли соҳалари жадал ривожланишига туртки бўлди. Кейинрок, АҚШда ва Буюк Британияда "ЭДВАК", "ЭДСАК", "СЕАК", "БИНАК", "УНИВАК" ва бошқа машиналар яратилди. Умуман, 1950 йил электрон ҳисоблаш машиналари тараққиётининг бошланиши бўлди.
Собиқ Иттифоқда биринчи электрон рақамли ҳисоблаш машинасини 1948 йилда рус олими С. А. Лебедев бошчилигидаги гуруҳ ишлаб чиқди. Ушбу кичик электрон ҳисоблаш машинаси (МЭСМ) деб номланган машина Украина Фанлар академиясининг Электроника институтида яратилди. Унинг камчилиги хотирасида ахборотни кам миқдорда сақлаши, қўполлиги, амаллар бажаришда аниқлиги нисбатан кичиклигида эди.
Тарихан қисқа давр ичида ЭҲМнинг тўртта авлоди яратилди. ЭҲМларни авлодларга ажратишларни яратишда нималарга асосланганлиги, қандай тузилганлиги, техник характеристикалари, фойдаланувчилар учун қулайлиги ва бошқа томонлари асос қилиб олинади.
Ҳозирда ЭҲМларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: микро, шахсий, мини, ўртача тезликда ишлайдиган, катта тезликда ишлайдиган супер ЭҲМлар. Хозирги кунда ЭҲМлардан физика, математика, астрономия, геофизика, техника ва бошқа бир талай фан соҳаларида турли хил мураккаб амалий масалаларни ечишда муваффақиятли фойдаланилмоқда, жумладан, атом энергетикаси, гидротехника иншоотларини қуриш, кемасозлик, космик фазони забт этиш ва бошқа шу каби кўплаб соҳаларнинг беқиёс даражада тез ривожланиб кетиши, шак-шубҳасиз ҳисоблаш техникасининг кенг кўламда самарали қўлланилаётганлиги натижасидир. Ҳозирги кунда ЭҲМлар қўлланилмаётган бирор соҳани топиш қийин, яқин келажакда унинг яна ҳам кенгроқ ривожланиши ва инсон фаолиятига чуқурроқ кириб бориши кутилмоқда.
Информатика инсон фаолиятининг турли жабҳаларидаги ахборотларни излаш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи фандир.
Мустақил фан сифатида 40-йилларда Кибирнетика фани баъзасида вужудга келган.
Информатиканинг асосий вазифаси ахборотни сақлаш, узатиш, қайта ишлашнинг янги усуллари ва воситаларини ҳамда информацион техника ва технологияларини яратиш, уларни амалиётда қўллаш каби муаммоларни ҳал этишдан иборатдир.
Информатиканинг асосий йўналишлари:

  1. Ҳисоблаш тизимлари ва уларнинг дастурий таъминотини яратиш;

  2. Информация назарияси: информацияни узатиш, сақлаш, қабул қилиш, қайта ишлаш бўлган процессни ўрганади;

  3. Сунъий интеллект;

  4. Системали анализ; (Проектланаётган тизимни анализ қилиш талаблари қўйилади)

  5. Компьютер графикаси;

  6. Телекоммуникация (локал);

  7. Амалий иловалар.

Информатика фани, модел, алгоритм ва дастурлаштириш шуларга таяниб, информатика ёки ахборот сўзи “тушунтириш” тавсифлаш деган маънони англатади. У 3 та сифатга эга бўлиши шарт.

  1. Ахборот ўрганилаётган нарса ёки ходисани ҳар тарафлама тўлиқ

ифодалаш керак ёки ахборот тўлиқлик сифатига эга бўлиши керак.

  1. Ахборот маълум маънода қимматли бўлиши керак.

  2. Ахборот ишончли бўлиши лозим.

Қисқа қилиб айтганда, информатика ахборотлар устида бажариладиган амаллар ва уларни қўллаш усулларини ўрганадиган фандир.
Демак, информатика учун асосий бу- ахборотдир.
У информатика фанида асосий тушунча сифатида қабул қилинган. Информатика фан сифатида вужудга келиши мамлакатимизда жуда мураккаб бўлган. Бироқ, ўтмишда мавжуд бўлган зиддиятларга қарамай, информатикага нисбатан бугунги қизиқишга икки муҳим ҳодиса: 1982 йилнинг ёзида академик Глушковнинг “Қоғозсиз информатика асослари” монографиясининг чиқиши ва 1983 йилнинг март ойида бўлиб ўтган, олимларнинг йиллик умумий йиғилишида академия доирасида янги- информатика, ҳисоблаш техникаси ва автоматлаштириш бўлинмасини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди. 1978 йили Японияда бўлиб ўтган Халкаро конгресда шундай таъриф келтирилган: Информатика тушунчаси ахборотни қайта ишлаш тизимларини ишлаб чиқиш, яратиш, улардан фойдаланиш ва уларга моддий-техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ соҳалар, шу жумладан машиналар, асбоб-ускуналар, математик таъминот ва ташкилий жиҳатлар, шунингдек саноат, тижорат, маъмурий, ижтимоий ва сиёсий таъсир кўрсатиш комплексини қамраб олади.
Бунда асосий эътибор одамларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришнинг энг замонавий усуллари ва воситалари-самарали ахборот комплексларини яратиш, хар хил ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш жараёнларини автоматлаштириш имконини берадиган назарий ва хисоблаш техникасига қаратилмоқда.
Юқорида айтиб ўтилди. Информатика фанида асосий тушунча бу –ахборот.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish