Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети ахборот технологиялари факультети



Download 2,04 Mb.
bet5/36
Sana07.07.2022
Hajmi2,04 Mb.
#754814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
informatika maruza

Алгоритмик тил уч хил бўлади: универсал, маълум синф масалаларини ечиш учун мўлжалланган (проблемали) ва ЭҲМ нинг тузилишига боғлик бўлган (автокод) алгоритмик тиллар.
Ҳозир 5000 дан ортиқ алгоритмик тиллар мавжуд бўлиб, уларнинг сони тобора ошиб бормоқда ва алгоритмик тилларни такомиллашти-риш ҳамда янги универсал алгоритмик тиллар яратиш устида узлуксиз ишлар олиб борилмоқда.
3. ЭҲМнинг яратилиш тарихи. ЭҲМнинг яратилиши тасодифий бўлмасдан, балки фан ва техниканинг ривожланиши, амалиётнинг заруратидан келиб чиққан тинимсиз изланишлар натижасидир.
Автоматик ҳисоблаш машиналарини (ҳозирги ЭҲМни) яратиш ғояси ва лойихаси Кембридж университетининг математиги профессор Чарльз Беббидж (1792-1871) томонидан таклиф қилинган эди. Ч.Бэббидж, ўзи аналитик машина деб аталган механик-ҳисоблаш автоматли машинасида биринчилар қаторида Ада Лавлейс (1816-1852) ишлаган. Шунинг учун ҳам уни биринчи дастурчи деб аташади. Дастурлаштиришнинг замонавий тилларидан бири -Ада унинг номи билан аталган.
Чарльз Бебич ва унинг ғоясини мукаммаллашган кўринишини Джон Фон Нейман таклиф қилган. Унинг принципи дастур асосида бошқариладиган автоматик равишда кетма-кет ишлаш ғоясидан иборат ҝди. Ҳозирда кўп компьютерлар шу ғоя асосида ишлайди, лекин ҳозирги вақтда кўп процессорли компьютерлар, яъни бир вақтда дастурнинг бўлакларини кетма-кет эмас, параллел бажарадиган компьютерлар хам яратилганлигини эслатиб ўтиш жоиз. Демак, компьютер аввалдан тузилган дастур асосида ишлайди. Бу ўз навбатида дастур қўйилган масалани компьютерда ечиш учун қандайдир дастурлаш тилида ёзилган буйруқлар (операторлар) кетма-кетлигидир. Дастурлаш тилида ёзилган дастурлар махсус таржимон дастурлар ёрдамида компьютер тилига ўтказилади. Компьютер тили 0 ва 1 лардан ташкил топган ва маълум қоидалар асосида ёзиладиган кетма-кетликлардан иборат. Джон Фон Нейман принципи бўйича автоматик равишда бажариладиган дастур аввал компьютернинг хотирасига киритилади (юкланади). Хотирада турган дастур асосида дастурни ташкил этувчи хар бир оператор кетма-кет бажарилади. Фон Нейман асосига кўра компьютер қуйидаги қурилмалардан иборат бўлиши керак эди:



Компьютер қурилмаларининг алоқа структураси.


Арифметик-мантиқий қурилма – бу арифметик ва логик амалларни бажаради.


Бошқариш қурилмаси- бу махсус қурилма бўлиб, ҳозир қандай оператор бажарилиши ва ундан кейин қайси оператор бажарилиши устидан назорат ўрнатади ва унинг бажарилишини таъминлайди
Ташқи қурилмаси- ахборотларни киритиш-чиқариш
Хотира қуйдагича бўлиши, яъни бир нечта номерланган ячейкалардан ва уларда дастур ёки маълумотлар жойлашган ва қайта ўзгартирилган (ишланган) бўлиши кераклиги айтилган.
Ч измада келтирилган бир чизиқ бошқарувчи алоқа
икки чизиқ ахборотли
Одатда компьютер икки қисмдан ташкил топган:
1. Hardware (компьютерни ташкил этувчилари, яъни қаттиқ қисмлари)
2. Software (компьютернинг дастурий таъминоти, яъни юмшоқ қисмлардан).
Компьютерларнинг амалда турли хиллари мавжуд.

  1. Рақамли (дискрет).

  2. Анологли (узлуксиз).

  3. Махсуслаштирилган компьютерлар бор.

Ч.Беббидж ғоясида ЭҲМни хотиралаш дастури ёрдамида бошқариш принципини ўз ичига олган барча асосий қисмлар бор эди. Унинг ғояларининг афзаллигига анча кейин етарлигича баҳоланди.
1937 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача бир неча млн.дан ортиқ ЭҲМлар яратилган. Биз уларни ҳозирда компьютер деб атаймиз. ЭҲМларнинг сони ортиши билан бир вақтда уларни такомиллаштириш жараёни янада жадаллашди. Марказий процессор ва оператив хотиранинг элементлар базасига, техник характеристикасига ва архитектурасининг мураккаблигига қараб ЭҲМларни даврларга ва авлодларга ажратиш қабул қилинган. Тезкорлик ва оператив хотира хажми ЭҲМ нинг асосий характеристикаларидир.
Тезкорлик бир секундда бажариладиган машинавий амалларнинг ўртача сони билан баҳоланади.
Ҳозирги вақтда ҳисоблаш машиналарининг ривожланишининг 3та даври ва 5та авлоди бор. Кейинги авлодининг чегаралари ҳам яққол кўринмокда.
Ҳисоблаш машиналари ривожланишининг биринчи даври бу механик давргача бўлган машиналар.
Биринчи авлод машиналари. (1950 йиллар бошлари) Биринчи авлод ЭҲМлари марказий процессорининг элементлар базаси сифатида умумий сони бир неча ўн мингларга етган электрон лампалардан фойдаланилган. Оператив хотира феррит узаклар блокларида қурилган. Кўплаб ишлаб чиқарилган совет даври машиналаридан биринчи авлодга мансублари Стрелла (1953 й.), Урал (1954й.), М-20 (1959й.), Минск -1 (1960 й.), БЭСМ серияли қатор машиналар киради. Секундига 10000 амални бажаради. Хотирасига 2047 тагача сон сиғади. Оператив хотира ҳажми машинавий сўзнинг узунлиги билан иккилик ракамлар ёки битлар (бит-бўлак, бўлакча маъносини англатадиган инглизча bit сўзидан олинган бўлиб, битта иккилик рақамидан ташкил топган маълумотдаги информация миқдори каби аниқланадиган информация бирлигини англатади) сони билан аниқланади. Машинавий сўзнинг стандарт узунлиги 8 та иккилик рақамни ўз ичига олади бундай бирликни байт (bite-бўлакча) дейилади: 1 байт- 8 бит. Шунга ўхшаш каттароқ ўлчов бирликлари ҳам ишлатилади: 1-килобайт (кб)=1024 байт, 1 мегабайт(мг)=1024 кб.
1875 йили Россияда яшаган швед олими Однер электрон механик машина ясади ва 1925 йили Вуш электрореледан йиғилган Хисоблаш машинаси ясади. Фан ва техникада қилинган ютуқлар натижасида 1946 йилда биринчи “ЭНИАК” номли ЭҲМ яратилди. АҚШдаги Пенсильвания университетида америкалик олим Дж. Фон Нейман(1903-1957) ахборотларни сақлаш имконига эга бўлган электрон лампалар ёрдамида рақамли ҳисоблаш машинасини яратди. Бу ЭҲМ 18.000 та электрон лампадан тузилган бўлиб, 30 тонна оғирликка эга ва 150 м2 хонани эгаллаган. Арифметик амал бажариш тезлиги секундига 104 , хотираси 1024 та сўз жойлашган.
Собиқ СССРда 1951 йили профессор Лебедев раҳбарлигида электрон ҳисоблаш машинаси яратилган.
ЭҲМ ўзининг ривожланиш тарихини 50-йиллар бошларидан бошлаб, то ҳозирги кунларга қадар бир неча авлодларни ўз бошидан ўтказди:


Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish