177
IP бўйича МСТ ахборот тузилмасининг асосий элементлари
МСТ ҳар бир коммуникацион қуйи тизим IP бўйича ўз трафигини қайта
ишлаш учун турли техникадан фойдаланилиши мумкин ва ушбу жараённинг
ҳар бир босқичида турли коммуникацион стандартлар қўлланилиши мумкин.
Тармоқ чегарасида ушбу оқимлар жиддий ҳисоблаш қувватларини
талаб
этадиган ягона шаклга келтирилган бўлиши мумкин. Уни тегишли шлюзлар
бажаради.
Уларни учта асосий тоифага ажратиш мумкин:
-
Media Gateways (MG) IP-тармоқ ва умумий фойдаланишдаги телефон
тармоқлари (Public Switched Telephone Network - PSTN) ва симсиз тармоқлар
сервислари каби тармоқ сервислари ўртасида ўзаро ишлашни таъминлайди;
-
Signaling Gateways (SG) турли тармоқлар ўртасида сигнализация
протоколларини трансляция қилади;
-
Media Gateway Controllers (MGC) ёки Softswitchs сигнализация
шлюзларидан оладиган сигналли ахборотга мувофиқ шлюзлар ўртасида
мувофиқлаштиришни таъминлайди.
23.5-расм. Мультисервис IP-тармоғи
Асосий элементлардан ҳар бири бажарадиган намунавий функциялар ва
ўзаро ишлаш ёрдамида очиқ протоколлар юзасидан батафсил тўхталиб
ўтамиз.
Media Gateway. Ушбу қурилма мультисервис IP-тармоқларнинг
ахборот
тузилмасидаги асосий элементлардан бири ҳисобланади. Унинг вазифасига
турли стандартдаги тармоқларнинг ўзаро ишлашини таъминлаш киради. У
178
овоз ва видео каби медиа-оқимлар форматларини ўзгартиришни амалга
оширади ва турли тармоқлар ўртасида ахборот узатилишини бошқаради.
Умуман, щлюз айрим ёки қуйидаги барча функцияларни бажаради:
-
мультитармоқ терминатори бўлиб хизмат қилади (масалан, рақамли
каналлар учун Т1/Е1, Ethernet ва ATM тармоқлар);
-
кодлашнинг турли тснадартларида овозни кодлайди/деклайди (G.729A,
Pulse Code Modulation, GSM ва ш.к.);
-
акс-садони бостиради;
-
тонал частотани аниқлайди ва генерациялайди.
Барча ушбу функциялар сезиларли ҳисоблаш қувватини
талаб этади,
шунинг учун бундай шлюзлар рақамли сигналларнинг юқори унумдорлик
процессорларга (DSP) асосланади.
ETSI ва IETF ташкилотлари томонидан шлюзларнинг учта асосий
типлари белгиланган:
1)
Асcess Gateway – фойдаланувчининг ISDN ёки мультисервисли
тармоғига (VoIP ёки VoATM) эга анъанавий аналогли тармоқ интерфейсини
бирлаштиради. Намунавий ҳолатда бу бошқариш ва қарорларни қабул қилиш
учун MGC чақирувларни узатадиган TDM-тармоқ учун терминатор бўлади.
2)
Trunking Gateway – PSTN телефон тармоқлари ва IP-тармоқ (ёки
АТМ) ўртасида интерфейс бўлиб хизмат қилади.
Ушбу шлюз, одатда,
виртуал рақамли каналлар ва бир йўналишли TDM-каналларнинг кўп сонини
бошқаради. Бунда сигналли ахборот алоҳида канал бўйича (SG шлюз орқали)
узатилади;
3) Network Access Server - Access Gateway фойдалана олиш шлюзининг
махсус шакли ҳисобланади. У модемлардан чақирувлар учун терминатор
бўлиб хизмат қилади ва IP-тармоқлардан фойдалана олишни таъминлайди.
Signaling Gateway. Шлюз каналлари коммутацияланадиган тармоқлардан
(одатда SS7) сигналли ахборотни қайта ишлаш ва уни MGC шлюзга
бошқариладиган IP-тармоқ бўйича узатиш учун жавоб беради.
У шунингдек
узоқдаги қурилмалар IP-тармоқда чақирувларни ўрнатиш учун PSTN
телефон тармоқ билан хабарлар алмашиниш имконини беради.
Media Gateway Controller ёки Softswitch. Кўп ҳолларда Softswitch деб
аталадиган мультисервис тармоқлар ахборот тузилмасидаги асосий
элементдан бири ҳисобланади. У каналларни коммутация қилиш тармоқлари
ва пакетлар тармоқлари ўртасидаги сигналли ахборотни қайта
ишлашда
воситачи бўлиб хизмат қилади ва MG шлюзлардан чақирувларни бошқаради,
мультисервис тармоқларда овоз ва маълумотларни узатишда оқимларни
бошқаришни амалга оширади. «Дастурий коммутатор» номини у
бажариладиган функциялар дастурий тарзда амалга оширилганлиги сабабли
олди. Моҳиятга кўра, ушбу ҳисоблаш қурилмаси қулайликнинг юқори
босқичли ҳисобланади. Номидаги «коммутатор» сўзининг борлигига
қарамасдан, у ҳеч қандай коммутацияловчи функцияларни бажармайди.
Softswitch типига ундан аввалги шу вазифани бажарган - гейткипер
(Gatekeeper) типининг кўпгина вазифалари ўтди. Бундай ҳолатда
чақирувларни бошқариш чақирувлар маршрутизациясини,
фойдаланувчини
179
аутентификациясини,
боғланишни
ўрнатиш
ва
узиб
қўйиш
ва
сигнализацияни ўз ичига олади. Softswitch воситаси сифатида PSTN
тармоқлар томонидан SS7, V5, GR-303 каби чақирувларни бошқариш
протоколлари «тушунилиши», пакетли тармоқлар томонидан H.323 ва SIP
(Session Initiation Protocol) протоколларни амалга ошириши керак.
Ҳар бир сигналли тизим ўзининг ноёб харарктеристикалар тўпламига
эга, бу улар ўртасида ўзаро ишлашни жуда мураккаблигини кўрсатади.
Softswitch турли сигналли тизимларга эга тармоқлар ўртасидаги интерфейс
бўлиб, улар ўртасида тўғридан-тўғри, ёки SIGTRAN протоколи ёрдамида
алоқа амалга ошириладиган SG шлюзи ёрдамида ўзаро
ишлашни
таъминлаган ҳолда, хизмат қилади. Softswitch тури MG шлюзларни MGCP
H.248 (MEGACO) протоколларини қўллаган ҳолда бошқаради.
Назорат саволлари:
1.
Маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларининг ривожланишида
қандай тенденциялар кузатилаяпти?
2.
Замонавий алоқа тармоқлари қандай хусусиятларга эга бўлиши керак?
3.
Мультисервис тармоғини ташкил қилишда қайси тармоқ
технологияларидан фойдаланилади?
Адабиетлар:
1.
Р.Х. Джураев, Ш.Ю. Джаббаров «Ҳужжатли электралоқа
тизимлари ва тармоқлари» Ўқув қўлланма. Тошкент. ТАТУ 2006 йил
2.
Н.Б. Усманова Маълумот узатиш тизимлари ва тармоқлари.
Ўқув қўлланма. Тошкент ТАТУ.2006 йил
3.
Ершов
В.А.,
Кузнецов
Н.А.
Мультисервисные
телекоммуникационные сети. – М.: Изд.во МГТУ им. Н.Э. Баумана.
2003
4.
Крук Б.И. Телекоммуникационные системы и сети.
Современные технологии. М: Горячая линия – Телеком, 2003 год