175
тармоқнинг мослашиши ва кенг кўламлигини таъминлаш;
жами эгалик қилиш қийматининг паст даражасини таъминлаш (Total
Cost of Ownership);
алоқанинг
юқори
сифати,
чунки
АТМ
технология
алоқа
тармоқларининг транспорт муҳитини яратиш учун мўлжалланган, унга
юқори ўтказиш имкониятини таъминлаш, ишламай қолишга мустаҳкамлик,
хизмат кўрсатиш сифатини кафолатлаш воситалари киритилган;
ушбу технологияларнинг юқори ишончлилиги, хусусан, тармоқнинг
аппарат қисми критик элементлари (масалан,
марказий процессор,
коммутацион матрица, тўлиқ такрорланадиган синхронлаш модули)ни
резервлаш сабабли юқори ишончлиликка ва қайта улаш процедуралари эга
бўлади. Коммутаторларда тўхтаб қолгандан кейин функционалликни
миллисекунд давомида тикланишни таъминлайдиган Automatic Protection
Switching технологияси қўлланилади. Сигнализациялаш ав маршрутлашни
тақсимланган қайта ишлаш тизимда тўхтаб қолишнинг мумкин бўлган
нуқтасини истисно қилади;
қўшимча ускунани сотиб олиш учун иқтисодқилиш имконияти (кўп
функционаллик, турли функцияларнинг бир платформада мослашиши);
тизим ва ускуна архитектурасининг модуллиги ўзгаришнинг
минимал
миқдорда тармоқни кенгайтириш/ўстириш зарурлиги бўйича тизимни
кенгайтириш имконига эга;
олиб давом эттирилган ахборот тузилмаси ва бошқа ишлаб
чиқувчиларнинг ускунаси билан интеграциялаш имконияти (стандарт
ечимларни қўллаш)
замонавий тавсиялар ва стандартларга, хусусан, ETSI/ITU
замонавий
тавсиялари ва стандартларга мувофиқ.
АТМ технологиясини МСТ қуриш учун ягона транспорт муҳити
сифатида кўриб чиқилганда қуйидаги камчиликларни белгилаш мумкин:
ускунани АТМ технологиясига ўтказиш барча ишлаб турган
тармоқларнинг кардинал архитектурани қайта қуришни билдиради, лекин
АТМ ягона технологиясига ўтишнинг узоқ муддатли истиқболга
мўлжалланган;
АТМ аппаратурасининг қиймати етарлича қимматли бўлиб қолмоқда;
стандартларнинг тугалланмаганли ва ускунанинг мослашишмаслиги.
Мослашувчанлик муаммоси мавжуд. Шу билан бирга мавжуд тест методлари
ва сертификатлаш процедуралари турли ишлаб чиқарувчилар усукнасининг
мослашиш ва турли технологиялар трафикларининг келишиш муаммоларини
ҳал этиш имконини беради.
МСТ магистрал ядросини қуриш сифатида
АТМ технологиясининг
юқорида келтирилган камчиликларга қарамасдан, афзалликлари бўлиб рад
қилиб бўлмаслиги ҳисобланади, бу гунги кунда МСТ ишлаши учун қатъий ва
мақсадли ечим бўлиб мультимедиани аввалдан узатишга мўлжалланган АТМ
технологиядан фойдаланиш ҳисобланади. Фақат у хизматлар сифатини
аниқлаш учун мезонларнинг энг ривожланган тўпламига ва уларни
176
таъминлаш учун тайёр технологияларга ҳамда тармоқнинг барча маконида
уларни таъминлаб туриш учун протоколлар ва интерфейсларнинг яхши
шаклланган тўплами эга бўлади. Телекоммуникация тармоқларини қуришда
АТМ технологиясининг потенциал имкониятлари талаб этилади. Трафикнинг
ҳар
хил турларини, уланишга мўлжалланган ва мўлжалланмаган
хизматларни, кенг полосали ва тор полосали хизматларни таъминлаб
туришда АТМ қатъийлиги тор полосали трафикни ташиш учун ва ишлаб
турган ускуна билан интеграциялаш учун ушбу технологиядан фойдаланиш
имконини беради. АТМ тармоқларини ва ишлаб турган телекоммуникацион
тармоқларини интеграциялаш учун қуйидаги иккита интеграциялаш
стратегиясидан фойдаланилади: 1) энг
замонавий ускунани эскирган
тизимларга алмаштиришга тўғри келганда, шу билан бирга уларнинг сиғими
ва унумдорлигини оширилганда, алмаштириш стратегияси; 2) ҳосил
бўладиган рақамли АТМ тармоғи ишлаб турган тармоқ қамраб оладиган
географик ҳудудни қамраб олганда ва хизматлар бири бўлган овозни
узатишни таъминлаб турганда, қўшиб қўйиш стратегияси.
Бугунги кунда ишлаб турган тармоқларда энг мақбул
вариант аралаш
варианти ҳисобланади, қўйилган бирламчи АТМ-тармоқларни яратишда
PSTN элементлари (АТС, боғламалар ва ш.к.) сифатида кенг полосали
функцияларни амалга оширган ҳолда коммутация қилиш тизими жорий
этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: