168
Ахборот-коммуникация тармоғи
(аввал «ахборот тармоғи», «компьютер
тармоғи» ва бошқ атамалар қўлланилган) – технологик тизим бўлиб, ўз ичига
етказиш воситасидан ташқари, ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва излаш
воситасини олади ҳамда фойдаланувчиларни электр алоқа билан таъминлаш
ҳамда улар томонидан зарур ахборотдан фойдалана олиш учун
мўлжалланган.
Телекоммуникация соҳасини ва ахборотлаштириш воситаларини
интеграциялаш ва конвергенциялаш жараёнлари 2015
йилгача даврда
телекоммуникация
тармоқларини
ахборот-коммуникация
(инфокоммуникация) тармоқларига
ўзгартириш имконини беради.
3.
Мультисервис тармоғини ташкил қилиш
Мультисервис тармоқларининг архитектураси стандартлаштириш
бўйича халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган техник ечимларга
кўп ҳолларда таянади. Бугунги кундаги муҳим масалалардан бири бўлиб
барча
тармоқ
технологияларини
кейинги
авлод
мультисервис
тармоқларининг
ягона
архитектура
концепциясига
сифатли
трансформациялаш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Анъанавий тармоқларни трансформациялаш стратегияси соҳасида энг
кўрсаткичли ташаббуслар бўлиб Multiservice Switching Forum (MSF) ва
International Softswitch Consortium (ISC) ташкилотларнинг иши ҳисобланади.
Иккала ташкилотлар овоз, маълумотларни узатиш хизматларини кўрсатиш ва
ахборот тузилманинг мультимедиасини ривожлантириш масалаларини ҳал
этиш учун кучни кўрсата олади. Бироқ ISC мультисервис архитектурасини ва
IP-технологиялар базасида иловаларни ривожлантириш тўғрисидаги ўз
қарашларни асослаган вақтда MSF ташкилоти АТМ технологияси базасида
тақсимланган мультисервис ахборот тузилмасини ривожлантириш ғоясига
қаратди. Мультисервис тармоғининг оптимал архитектурасини аниқлаш учун
турли ахборот тизимларига хизмат кўрсатадиган мультисервис тармоқларига
қўйиладиган
замонавий талабларни, шунингдек унинг ишлашини ҳисобга
олган ҳолда қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
· МТ турли хил, мультимедиа трафик (маълумотлар, овоз, видео)
узатилиши таъминлаши керак;
· МТ мультимедиа трафикни узатишда сервиснинг талаб этиладиган
сифатини таъминлаши керак;
· МТ корпоратив буюртмачилар учун виртуал хусусий тармоқларни
қуриш имкониятини ўз ичига олиши керак;
· МТ охирги фойдаланувчиларнинг тармоқ ресурсларидан юқори
тезликли фойдалана олишни таъминлаши керак;
· МТ ўз компонентларини такрорлаш имконияти ва
уларни оператив
алмаштириш имконияти ҳисобига ишончли ишлашини таъминлаши керак.
Мультисервис тармоғига қуйиладиган бундай юқори талаблар унинг
айрим тузилиш принциплари ва методларини яратишни кўзда тутади.
Тармоқлар тузилишининг умумий амалиётинидан келиб чиқиб, маълумотлар
169
узатишнинг ҳар қандай замонавий тармоғи қуйидаги асосий поғоналарга
ажратилган бўлиши мумкин:
Таянч
– объектлар ўртасидаги транспорт хизматларини ўз ичига
оладиган тармоқнинг юқори унумли ядро. Таянч даража пакетларни юқори
тезликли узатиш мақсадида лойиҳалаштирилади. Ушбу даражаларда таянч
даражанинг унумдорлигини камайтиришга олиб келиши мумкин бўлган
пакетлари (фильтрация ёки фойдалана олиш даражаси каби пакетлар) бўлган
ҳар қандай манипуляция кўзда тутилмайди;
Оралиқ
–
турли табиатли ахборот, адресациялашнинг, трафикни
бошқаришнинг, кўрсатиладиган хизматларнинг кафолатли сифатини (QoS)
таъминлашнинг айрим параметрлари,
кенг эшиттиришли хабарлар
параметрлари, хавфсизлик сиёсати ва бошқалар интеграцияланишини
белгилайдиган даража;
Таянч поғона
Юқори тезликли узатиш
Чегаравий поғона
Агрегациялаш, QoS
Фойдалана олиш поғонаси
Абонентларнинг фойдалана олиши
23.1-расм Мультисервис тармоқнинг тузилиши
Фойдаланувчи
(фойдалана олиш) – корпоратив фойдаланувчилар кўзда
тутиладиган охирги фойдаланувчилар томонидан
маълумотларни узатиш
тармоғида фойдалан олишни ўз ичига оладиган тизим.
Тармоқни лойиҳалаштириш олдида мультимедиа маълумотларни
узатишнинг қайтаришга чидамлилигига қўйиладиган талаблар ва сифатини
қўядиган ушбу модель қуйидаги ёндашувни кўзда тутади. Аввал тизимнинг
бир боғламасидан бошқасига ахборотни ишончли етказишни, асосий алоқа
каналлари ишламай қолганда ёки уларнинг катта юкланганлигида ахборотни
узатиш йўлларини
автоматик тарзда танлашни, шунингдек маълумотлар ва
овозни бир вақтда узатиш учун сервиснинг керакли даражасини
таъминлайдиган маълумотлар узатишнинг таянч тармоғини лойиҳалаш
амалга оширилади. л
Do'stlaringiz bilan baham: