Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети “Маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси «маълумотлар узатиш тизимлари ва тармоқлари»



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/100
Sana26.02.2022
Hajmi2,63 Mb.
#469085
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
malumotlar uzatish tizimlari va tarmoqlari

 



1-
 
Маъруза. Асосий тушунчалар ва таърифлар. Замонавий 
инфокоммуникация тармоғини концептуал модели 
Машғулот режаси: 
1.
Кириш 
2.
Ўзбекистонда телекоммуникация ва ахборот технологиялари 
3.
Маълумот узатиш тизими тушунчаси 
4.
Замонавий инфокоммуникация тармоғининг концептуал модели 
1.
 
Кириш 
Телекоммуникация тармоғи яқин ўтмишда кўпроқ овозли трафикни 
транспортлаштиришда қўлланган бўлса, ҳозирда узатиладиган трафикнинг 
сезиларли 
қисмини 
маълумотлар 
ташкил 
этмоқда. 
Халқаро 
мутахассисларнинг башорати бўйича телекоммуникация тармоғи кўпроқ 
маълумотларни узатиш тармоғи сифатида фаолият юргизади. Бунда 
маълумотлар трафикининг ҳажми овозга нисбатан сезиларли даражада ўзиб 
кетади. 
Турли экспертлар ва тахлилчиларнинг маълумотига асосан замонавий 
телекоммуникация тармоқларидаги сўзлашув трафигининг йиллик ўсиши 3 – 
8% ни, маълумотлар трафикининг ўсиши эса 20 – 40 % ни ташкил этмоқда. 
Асосан интернет трафикининг ҳажми ойига жуда тез суръатда, яъни 10 – 20% 
га ўсмоқда. 
Маълумотларни узатувчи транспорт тармоғининг ривожланиш 
босқичи: SDH / SONET ва WDM технологиялари асосидаги марказий 
траспортли ядро, Х.25 ва ТСР/IP пакетли коммутация асосидаги 
маълумотларни узатиш тармоғи, Frame Relay, АТМ, MPLS ва Gigabit Ethernet 
технологиялар асосидаги юқори тезликли тармоқлардан иборат. 
Янги ахборот технологиялар – мультимедиа технологияларининг
яратилиши телекоммуникация тизимларига интеграциялашувининг 3 
босқичини бошлаб берди. 
1 – босқич рақамли техника асосида коммутация ва узатиш 
тизимларининг интеграциялашуви билан боғлиқ. Бу эса интеграл рақамли 
тармоқлар (ISDN) ни яратиш билан якунланади. 
2 – босқич интеграция хизматларини амалга оширувчи рақамли 
тармоқларни яратишдан иборат: бунда абонент битта тармоқдан ҳар хил 
турдаги ахборотлар билан ишлаш вазифасини бажарувчи бир қанча 
терминаллардан фойдаланиш имконига эга бўлади. 
3 – босқич эса ҳар хил турдаги терминалларнинг битта қурилмага 
интеграциялашдан иборат. Бу эса маълумот узатиш тармоқларининг хамма 
турдаги хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи шахсий компьютер 
асосида бажарилади. Демак, бу мультимедиани қўллаш учун асос бўлади. 
Янги хизмат тез орада оммавийлашади, шиддатли равишда 
ривожланади ва “ХХI аср Жаҳон ҳамжамиятини ахборотлаштириш 
технологияси” га айланади. Мультимедиани фойдаланувчиларнинг ишчи ва 



хонадон секторига кўрсатадиган имкониятларини таҳлил қилиш шуни 
кўрсатмоқда. 
Ҳозирги пайтда мутахассислар тайёрлашнинг сифатини ошириш катта 
аҳамият касб этади. Шуни айтиш керакки, келажакдаги олий ўқув 
юртларидаги мутахассислар ўзларининг профессионал фаолиятидаги 
тасаввур ва тушунчаларини амалий масалалар ечишда қўллаши, масалаларни 
кўзлаган мақсадда кўриши ва тадбиқ қилиши ҳамда янги билимларни қўлга 
киритиши лозим. 
Жаҳон телекоммуникация соҳаси ривожланишининг замонавий 
тенденцияларини глобаллашувга харакат, ягона ахборот маконини яратиш, 
телекоммуникация 
ва 
ахборот 
алмашув 
стандартларини 
ягона 
унификацияланган 
тизимини 
яратиш, 
ахборот 
иқтисодиётининг 
ривожланиши, жамият хаётининг мухим фаолият сохаларига янги 
технологияларни киритиш деб таснифлаш мумкин. 
Телекоммуникациялар глобаллашувини -XX асрнинг охирги чорагида 
пайдо бўлган ва уни глобал даражада ахборот ва коммуникация халқаро 
оқимларини тартибга солиниши билан боғланади.
Янги технологияларнинг илмий тахлили ва қўллаш амалиёти янги 
информацион жамиятни ва натижада, ташкил қилинаётган янги ахборот 
иқтисодини тўрт компонентини фарқлашга имкон беради: 
1)
ахборот ва коммуникацион технологиялар, Интернет; 
2)
ахборот интеллектуал мулк; 
3)
электрон ахборот марказлар, маълумотлар базалари ва банклари, видео 
махсулот, кўп тилли таржима дастурий махсулотлар, тасвирнинг янги 
воситалари; 
4)
умумий ахборот мероси (ишлаб чиқаришнинг бошқарув тизимлари, 
биотехнология, фармацевтика махсулоти ва х.к.). 
Бу компонетлар иқтисодиётнинг барча секторларида намоён бўлади ва 
уларнинг таъсири ахборот ва телекоммуникация жараёнлари эволюцияси 
ошгани сари кўпаяди. Глобаллашув жараёнининг телекоммуникациялар 
сохаси фаолиятидаги ўзгаришларга ўзаро боғлиқлиги 1.1-расмда акс 
эттирилган.
Хар бир давлатда телекоммуникация соҳасини бошқаруви ўз 
хусусиятларига эга, аммо рақамли технологияларни пайдо бўлиши ва 
интернет тармоғига кириш бўйича хизматларни оммавий қўлланилиши 
бугунги кунда алоқанинг хар қандай оператори нафақат махаллий 
(минтақавий ёки умуммиллий), балки телекоммуникация хизматларини 
жаҳон бозорида ишлашига олиб келди. 
Янги технологияларнинг ривожланиши. 
Рақамли технологияларни пайдо бўлиши телекоммуникация сохасида 
туб ўзгаришларга олиб келди. Анъанавий товушли алоқа хизматлари 
Интернет, маълумотларни узатиш, мобил алоқа каби интерактив хизматлар 
билан ўрин алмашмоқда. 



Охирги йилларда умумжаҳон тенденциясига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикасининг 
замонавий 
ахборот 
жамиятига 
ҳамда 
жаҳон 
ҳамжиҳатлигига кириш жараёни кузатилмоқда. 
2.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish