26
5 ва 6 - Маъруза. Маълумотлар узатиш тармоқларининг таснифи,
тузулиш схемаси ва қуриш тамойиллари. Маълумотлар узатиш
тармоқларининг параметрлари ва вақт – эхтимоллик
характеристикалари.
Машғулот режаси:
1.
Маълумотлар узатиш тармоқларининг таснифи.
2.Маълумот узатиш тармоқларини қуриш
тамойиллари
3. Тармоқнинг ташкилий тузилмаси
.
4.Маълумотлар узатиш тармоқларининг параметрлари ва вақт –
эхтимоллик характеристикалари
1.
Маълумотлар узатиш тармоқларининг таснифи
Маълумотлар узатиш тармоқлари
(МУТ) га қўйиладиган кўп хилма-хил
талаблар билан яъни: иктисодий талаблар,
топологиялари, узатиб бериш
жараёнининг вақт-эхтимоллик таснифи, чидамлилиги,
ишончлилиги,
ахборот хавфсизлиги, тармоқ бошқаруви, техник хизмат ва таъминоти билан
характерланади. Маълумки ривожланган МУТ қуйидаги кетма-кетликда
амалга оширилади:
- узоқ муддатли олдиндан айтиш;
- қисқа муддатли олдиндан айтиш;
- дастурлашнинг
ривожланиши;
- ривожланиш режаси ёки бош схема;
- МУТ илмий – изланиш ишлари асосида ривожланиши;
- янги техника ишлаб чиқаришда малакали конструкторнинг иши;
- МУТ нинг алохида объектлрини лойихалаш.
Маълумот узатишда қўлланиладиган телекоммуникация тармоғи
қуйидаги иккита асосий гурухга бўлинади:
1.
МУТга
ихтисослаштирилган
коммутацияланадиган
ва
коммутацияланмайдиган, маъумотларни узатиш учун махсус
яратилган.
2.
Маъумотларни
узатиш
учун
ихтисослаштирилмаган
коммутацияланадиган
телекоммуникация
тармоғи
ва
коммутацияланмайдиган каналлар.
Маълумот
узатиш
тармоқлари
қуйидаги
белгиларга
кўра
классификацияланади:
-
абонент тармоғидан фойдаланувчилар тоифаси;
-
ташкилот усули;
-
коммутация усули;
-
маъумот узатиш
канал тури;
-
тармоқ хажми;
-
тармоқда маълумот узатиш тезлиги;
-
тармоқ структураси;
-
бошқарув усули.
27
Бошқа телекоммуникация тармоқлари
каби МУТ га хам ишончлилик,
яшовчанлик, иқтисодий ва кейинчалик такомиллаштириш бўйича талаблар
қўйилади.
2.Маълумот узатиш тармоқларини қуриш тамойиллари
Кўпчилик умумий фойдаланиш тармоқлари иерархик тузилиш асосида
қурилади. Маълумот узатиш тармоғининг иерархик
тузилишдаги афзаллиги
ахборот алмашувида хар хил иерархик сатхларга хизмат кўрсатишдир.
Сатхларга майдон, маълумот узатиш тармоғини ички сатх иерархияси ва
маълумот узатиш тармоғи хар хил тузилишга эга. Тузилишлардан қайси
бирини танлаш фойдаланувчи талаби, юклама хажми ва бошқа фактларга
боғлиқ.
Иерархия сатх тармоқ ва ноиерархик тармоғи
пастки сатхлари
“ЮЛДУЗСИМОН”,
“ХАЛҚАСИМОН”,
“ШИНАСИМОН”,
“ДАРАХТСИМОН” лар кўпроқ тарқалган тузилишлар хисобланади.
Иерархия тармоғи юқори сатхларида ишончлиликнинг етарлича юқори
кўрсаткичларини таъминлаш заруриятида “ТЎЛИҚ БОҒЛАНИШЛИ” ёки
“К - БОҒЛАНИШЛИ” тузилишлари ишлатилади.юқори ишончлилик бўйича
“АЛМАЗСИМОН” тузилиши маълумот узатиш тармоқларида харакатдаги
объектларни қурилишида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: