Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети “Маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси «маълумотлар узатиш тизимлари ва тармоқлари»



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/100
Sana26.02.2022
Hajmi2,63 Mb.
#469085
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   100
Bog'liq
malumotlar uzatish tizimlari va tarmoqlari

 
B–ISDN хизматлари
Хизматларнинг умумий тавсифи
. I.211 тавсияга мувофиқ хамма 
хизматлар интерактив(диалог хизматлар, сўров бўйича ахборот қидирув, 
йиғилган билан хабарлар алмашиши) ва тақсимланган(фойдаланувчи 
томонидан индивидуал бошқарувсиз ёки бошқарув билан).
Диалог хизматлар фойдаланувчилар ўртасида ва фойдаланувчи хамда 
компьютер ўртасида ахборот алмашинуви хизматларини тақдим этади. 
Ахборот оқими симметрик ёки носимметрик бўлиши мумкин.
Йиғилган билан маълумотлар алмашиш хизмати марказий ускуналарда 
хабарларни оралиқ сақлаш билан фойдаланувчилар ўртасида воситали алоқа 
учун мўлжалланган, улар автоматик равишда адрес эгасига фойдаланувчи 
берган шароитларга мувофиқ(масалан, фойдали тарифлар амал қилиш 
пайтида) хабарларни йўналтиради. Хабарлар электрон почта қутилари ёки 
маълумотларга ишлов бериш тизимларида хам сақланиши мумкин. 


58 
Сўров бўйича ахборот қидирув хизмати фойдаланувчига тармоқ 
тугунларида алоқа оператори ёки махсус марказларда ахборот етказиб 
берувчилар яратган маълумотлар турли банкларидан ахборотни олишга 
имконият беради.
Тақсимловчи хизматлар марказий манба ахборотни қабул хуқуқига эга 
абонентларни чегараланмаган сонига узатади. Фойдаланувчи томонидан 
ахборотни тақдим этишни индивидуал бошқарувсиз хизматлар хабарларни 
узлуксиз оқимини узатади, уни фойдаланувчи қабул қилиши ёки қилмаслиги 
мумкин, аммо унинг мазмунига ва узатиш вақтига(товуш ва телеузатиш 
дастур хизматлари) таъсир қилмайди. Фойдаланувчи томонидан индивидуал 
бошқарувли тақсимлаш хизмати унга айнан керакли ахборотни қулай вақтда 
қабул қилишни таъминлаб беради. 
B-ISDN ва ATM технологияларни киритиш мумкин, агарда улар 
потенциал фойдаланувчилар талабини қондирса. Баъзи бир кенг поласали 
хизматларга бўлган талабларни бахолаш 6.5 жадвалда келтирилган. 
B-ISDN ривожланишнингг бошланғич босқичида хизматларни хақиқий 
рўйхати кириш тармоқлари ва АТМ транспорт тармоғининг етарли даражада 
очилмаганлигига ва охирги ускуналар нархига мос етарли номенклатура 
йўқлиги сабабли чегараланган. B-ISDN инфраструктураси ривожланиши ва 
бунга мувофиқ талаблар кўпайишига қараб хизматлар номенклатураси хам 
кенгаяди. Бошланғич босқичда АТМ ускуналари Интернет тизимини 
транспорт тизими асоси бўлади, хамда маълумотлар узатишни алохида 
тармоқларини миллий ва глобал тармоқлари бирлашиш асоси бўлади. Бундан 
ташқари бошланғич босқичда у фойдаланувчиларга ижарага доимий 
тезликли Е1(2,048 Мбит/с), Е2(8,448 Мбит/с), Е3(34,368 Мбит/с) рақамли 
каналларни бериши лозим. 
B-ISDN хизматларининг АТМ тармоғи семантик ва вақт тиниқлигига 
талаблар
. AТМ тармоғини фаолиятини тармоқнинг чиқиш сигналини кириш 
сигналидан хато ва тўхтатишларга қараб фарқини белгилаб берувчи узатиш 
функцияси деб тасвирласа бўлади. Мумкин бўлган фарқ хизматга боғлиқ, 
масалан узатишнинг доимий тезликли хизматлари учун тўхташ 
тебранишлари мумкин эмас, бир томонлама узатиш учун умумий тўхташ 
инқрозли эмас, бироқ интерактив хизматлар учун минимал бўлиши лозим. 
Хусусан телефония учун тўхташ G.164. тавсиясига мувофиқ 25 мс дан ортиқ 
бўлмаслиги лозим, бўлмаса акс садо бартараф этувчи талаб қилинади. Аммо 
у билан хам тўхташ 400-500 мс дан ошиб кетмаслиги лозим, чунки бундай 
холат диалог олиб бориш муаммоларини келтиради. Турли хизматларга 
алохида хато, йўқотиш ва пакетларни жойлаштириш турлича таъсир қилади. 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish