Ўзбекистан темир йўллари


ПОЕЗДЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖЎНАТИШ



Download 1,73 Mb.
bet15/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

ПОЕЗДЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖЎНАТИШ




56. Поездни станцияга қабул қилишдан олдин диспетчер, назорат асбобларининг кўрсатмалари бўйича қабул қилиш йўли ва стрелкали участкаларнинг бўш эканлигига ишонч ҳосил қилиб, қабул қилиш маршрутини белгилайди.
Аввалдан маршрутларни белгилаш имконини берувчи Марказлаштирилган диспетчерлик билан жиҳозланган участкаларда маршрут йўл ва стрелкали участкаларнинг бандлигида ҳам (йўл ва стрелкалар махсус ўзи юрар ҳаракат таркиблари билан банд этилган ҳоллар мустасно) қабул қилиш маршрути белгиланиши мумкин.
Хақиқатда стрелкаларнинг ўтказилганлиги ва кириш светофорининг очилгани тегишли назорат асбобларининг кўрсатмалари бўйича текширилади.


57. Поездни жўнатишдан олдин поезд диспетчери марказий аппаратидаги назорат асбобларининг кўрсатмалари бўйича стрелкали участкалар, йўналиш ўзгарганда эса, перегоннинг ҳам бўш эканлигига ишонч ҳосил қилиб, жўнатиш маршрутини белгилайди.
Аввалдан йўналишларни белгилаш имкониятини берувчи Марказлаштирилган диспетчерлик қурилмалари билан жиҳозланган участкаларда жўнатиш маршрутлари стрелкали участкаларнинг бандлигида ҳам (махсус ўзи юрар ҳаракат таркиблари билан банд этилган ҳоллар мустасно) жўнатиш маршрути белгиланиши мумкин.
Хақиқатдан стрелкаларнинг ўтказилганлиги ва чиқиш светофорининг очилганлиги тегишли назорат асбобларининг кўрсатмалари бўйича текширилади.


58. Агар кириш ёки чиқиш светофори очилганидан сўнг маршрутни ўзгартириш зурурати туғилса, диспетчер тегишли светофорни ёпиб ва бу хақда машинистга хабар бериб, поезд чиқиш светофори олдида ёки жўнатиш йўлида тўхтатилганига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, янги маршрутни тайёрлашга киришиши ва светофорни иккинчи бора очиши мумкин.


59. Перегонга хўжалик поездларини иш билан жўнатиш ва станцияга келиши, шунингдек, перегоннинг бошидан охиригача борадиган сурувчи локомотивли поездларни жўнатиш автоблокировка сигналлари бўйича одатдаги тартибда амалга оширилади.


60. Орқага қайтадиган хўжалик поездини ёки жўнатиш станциясига қайтадиган сурувчи локомотивли поездни перегонга жўнатиш автоблокировка сигналлари бўйича, ишлар раҳбари (бош кондукторга) ёки сурувчи локомотивнинг машинистига перегон бўйлаб орқага қайтиш хуқуқини берадиган жезл-калитни тақдим этиш билан амалга оширилади.
Ишлар раҳбари ёки сурувчи локомотивнинг машинистига жезл-калитни тақдим этиш учун диспетчер станция бошлиғини ёки ушбу алоҳида пунктда станциянинг резерв бошқарувга топширганда поездларни қабул қилиш ва жўнатиш вазифаси юклатилган бошқа ходимни чақиради. Жезл-калит носозлигида ёки хўжалик поездини ёки жўнатилган станциясига қайтадиган сурувчи локомотивли поездни жўнатиш учун жезл-калитлар билан жиҳозланмаган станция аппаратлари мавжуд истисно ҳолатларда автоблокировкадан фойдаланиш тўхтатилиб, поездлар ҳаракати телефон алоқа воситалари ҳаракати ўрнатилиши лозим.
Бундай ҳолатларда телефон алоқа воситаларига ўтишдан аввал хўжалик поезди жўнатилаётган перегонни чегараловчи станция резерв бошқарувига топширилади.


61. Тиклаш ёки шу каби ишлар бажарилиши лозим бўлган перегонни чегараловчи станциялардан тиклаш, ўт ўчириш ва ёрдамчи локомотивларни жўнатиш ушбу станцияларда станция бошлиқлари ёки поездларни қабул қилиш ва жўнатиш ва перегонни ёпиш вазифалари юклатилган бошқа ходимлар навбатчиликка киришганларидан сўнг ва перегон ёпилгандан сўнг амалга оширилади. Бундай ҳолатларда машинистларга диагонали бўйича қизил полоса тортилган оқ рангли бланкада рухсатномалар берилади. Ёрдамчи локомотив тегишли ходимлар навбатчиликка киришишларидан илгари локомотив машинистига бевосита узатиладиган диспетчернинг қайд этилувчи буйруғи билан перегонга жўнатилиши мумкин:
«№ _____ поезд машинистига _______ станциясининг ____ йўлидан _________ перегонга _____ йўл бўйлаб ____ км га қадар №____ поездга ёрдам кўрсатиш учун _____ станцияга келиш (қайтиш) билан жўнашга рухсат бераман. ДНЦ _______».

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish