Ўзбекист0н рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим



Download 330,82 Kb.
bet31/33
Sana05.04.2022
Hajmi330,82 Kb.
#530451
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
DIAGNOSTIKA

Социометрик шкалалар. Шкаланинг бундай тури синф раҳбарлари учун жуда муҳимдир. Чунки улар асосида синф раҳбари синфдаги ўқувчилар ўртасида вужудга келган ижтимоий муносабатлами ўрганади. Масалан, социометрия методикаси синфдаги ўқувчилар ўртасида вужудга келган ижтимоий муносабатлами аниқлашга имконият беради. ўрганилаётган муносабатлар характерига қараб, ўқитувчи ўқувчиларга қуйидаги саволлар билан мурожаат этиши мумкин: «Бир партада ким билан ўтиришни истардингиз?», «Бўлғуси мунозара дарсида кимни експерт сифатида кўришни хоҳлайсиз?» Шунга ўхшаган саволларга жавоб бераётиб, ўқувчилар махсус бланкаларга таклиф қилинаётган ўртоқларининг исми, шарифини ўзлари тақдим қилаётган рақамлари бўйича киритишлари лозим (биринчи навбатда, иккинчи навбатда).
Сўров натижалари асосида қуйидаги матрица тузилади( айланага ўзаро ҳамкорликка асосланган танламалар олинади):






Ким томонидан танланаяпти?

Кимни танлашмоқда?

1

2

3

4




Хаитова Зилола




©

©




Бердиев Равшан




Ахмедов Самад

©




1







Дўстов Тоҳирбек

©







©




Имомов Асилбек




1

©

Танланганлар сони

2

2

3

1

Ўзаро ҳамкорликка асосланган танламалар сони

2

1

2

1

Шундан сўнг, алоҳида вароққа социограмма чизилади. Ушбу социограмма тўртра консентрик айланадан иборат бўлиб, унинг ичига рақамлар асосида синфдаги барча ўқувчилар киритилади. Биринчи — (марказий) айланага «социо-метрик юлдузлар» (ўзгаларга нисбатан икки баробар кўп танламага эга бўлганлар); иккинчи айланага - «танланганлар» (ўртача танлама ”овоз” олганлар); учинчи айланага — “орқада қолувчилар” (ўртачадан паст “овоз” олганлар); тўртинчи айланага - «омманинг назаридан четда қолганлар (биронта танламага эга бўлмаганлар) киритилади. Танлама ким томонидан танланганлиги вектор билан белгиланади.
Таҳлил Таҳлилда биз кузатишнинг солиштирма таснифидан четга чиқараиз. Энди биз у ёки бу индивиднинг хулқи олдингидан, бошқа индивидларнинг хулқидан нима учун фарқ қилишини ёки нормадан чекинишини билишни хоҳлаймиз. Биз бу сабаларни таҳлил қилишни, айрим ўқувчиларимизнинг хулқи биз кутганимиздан бошқача бўлиб чиқиши сабабларини билишга интиламиз.
Башорат қилиш (прогноз)-- маълум вақт оралиғида кузатилаётган объектга нисбатан эҳтимолий илмий асосланган фикрлар мажмуйидир. Жамиятимизнинг ҳозирги босқичида ёш авлоднинг ички имкониятларини аниқлаш, маънавий маданиятли ва юксак маърифатли қилиб тарбиялаш борасида прогностика (башорат) қилиш муаммоси олимлар ва тадқиқотчилар эътиборини жалб қилмоқда. Бу муаммога бағишлаб, файласуф, педагог, психолог, адабиёцҳунос ва жамияцҳунос мутахассислар тадқиқот ишлари олиб бормоқдаиар.
Ҳозирги замонда прогнозлаштиришнинг илмий муаммолари жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида, шунингдек, таълим жараёнини дидактик лойиҳалашда ўта муҳимдир. Ўқувчиларни ўқитиш жараёнида башорат қилишнинг педагогик омилларидан фойдаланишнинг бир қатор ечимини кутаётган муаммолари бор:
-биринчидан, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан таълим давлат сиёсатида устувор деб белгиланиши;
-иккинчидан, инсон фаолиятининг асосий тури меҳнат, атроф-муҳитни ўзлаштириш, бунёд қилиш орқали ҳам ижтимоий, ҳам шахсий еҳтиёжларини қондириши;
учинчидан, республиканинг умумий ўрта таълим мактабларида илм олиш ижтимоий ҳодиса сифатида қаралиши ва бошқалар.
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев ёш авлод тарбиясида башорат қилиш ўми ниҳоятда беқиёс еканлигини таъкидлаб, шундай дейди: «Ҳар бир инсоннинг, айниқса, ендигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшламинг оригига шундай фикми сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга еришиш ўзларига боғлиқ еканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат - шижоатига, тўла- тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнацеварлигига боғлиқ еканлигини англаб етишлари керак. Худди шу нарса давлатимиз ва
халқимиз равнақ топишинингг асосий шартидир1». Бинобарин, педагогик диагностика доирасида ўқитувчи солиштириш ва таҳлилда олинган натижаларни бошқа шароит ва келажакда қўллашга мажбур. Агар ўқувчи бир хонали сонларни кўпайтириш қоидасини қўшимча дарсда ўзлаштирган бўлса, ўқитувчи кузатув олиб бориб, ўқувчи шу натижани синфда ҳам такрорлай олишга қодирлигини, икки хонали сонларни кўпайтириш қоидасини идрок етишга тайёр эканлигини аниқлай олиши керак.
Прогнозлаштириш- инсоннинг билиш фаолияти тури, яъни объект ва унинг ривожланиш ғояларини таҳлил қилиш асосида прогностик шакллантириш йўналишидир2”,— деб ёзади Ф.Керимов ўзининг “Спортчининг маҳоратини прогнозлаштириш” асарида.
Таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи доимо вазиятни башорат (прогноз) қилиб боради, унинг натижаларига қараб ўқув-тарбиявий тизимнинг кейинги босқичларини аниқлайди. Аттестация ўтказиш давомида ўқитувчи юқори билим талаб қилинадиган мактаб (ўқув юрти)да ўқишга, уни муваффақиятли тугаллашига тадқиқ қилинувчи ўқувчи-ёшларнинг тайёргарлиги етадими, йўқми, ижтимоий ҳаётдаги фаоллик даражаси қандай эканлиги каби масалаларни башорат қила олиши керак. Ҳозирги кун талаби асосида ҳар бир ўқитувчи прогностика билан шуғулланиши зарур.
Интерпретация. Барча ахборотларни унинг муҳимлигига қараб, яхлитлаш, бутунни ташкил қилиш педагогика интерпретация деб аталади.
Ўқитувчи нуқтаи назари ва кутганидан ташқари муайян вақт ичида тўпланган ахборотларга ҳам баҳо бериб бориши керак. Ахборотлар тизимлштирилган, танқидий баҳоланган, умумлаштирилган концепция тарзида бўлиши лозим. Бу ахборот турли манбалардан: ўқитувчилар тажрибасидан, ота- оналарга кўрсатма, биографик маълумотлар, шахсий кузатишлар, синф, гуруҳ ишлари, тестлар, Интернет, маълумотномалар, ўқув адабиётлари, даврий нашрлардан олиниши мумкин. Интерпретация жараёни фақат ўқитувчининг шахсий интерпретацияси асосида ёки унга объектив методлар ёрдамида олинган ўзгалар кузатишлари натижаларини ҳам ҳисобга ва еътиборга олган ҳолда ташкил етилиши билан фарқ қилади.
Шундай қилиб, педагогиц диагностика таълим ва тарбия жараёниаридаги ўзига хосликларни реал ўрганиш имкониятини беради.

Download 330,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish