Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet8/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42
Bog'liq
attachment

На боғловчиси нутқда жуда кенг кўламда қўллана- ди: гапнинг эгаси ҳам, кесими ҳам, иккинчи даражали бўлаклари ҳам шу боғловчи ёрдамида алоқага кириша- ди ва уюшиқ бўлакларни ёки боғланган қўшма гаплар- ни юзага келтиради. Мисоллар: Энди унинг кўзига на Комил кўринади, на юмма-юмма йиғлаётган Хосият хола ва на ранги оқариб кетган Татяна (И. Раҳим). На Ботирнинг сигнали эшитилади, на машинанинг чироғи кўринади (И. Раҳим). Бу Комил на каттанинг гапига киради, на кичикнинг (И. Раҳим).
На сўзи яна шу хусусияти билан характерланадики, бошқа инкор воситалари ўрни билан сўзловчининг ней- трал муносабатини кўрсата олгани ҳолда, бу сўз доим ниманидир таъкидлайди. Кўп ўринда ҳам юкламаси- нинг вазифасини бажаради. Мисоллар:
На хотин, на фарзанд кўрмаган,
Ҳаётнинг завқини сурмаган... (Уйғун).
На боғловчиси қўлланишда жуда универсал бўлиб, шеъриятда бадиий тасвирийликни кучайтиришда ҳам қулай воситадир:
На кўкнинг фанори ўчмасдан,
На юлдуз сайр этиб кўчмасдан,
На уфқ ўрамай ёқут зар,
На булут силкитмай олтин пар
Тонг кулмасдан бурун турарди (Уйғун).
Бу парчада такрорийликни, ажойиб тасвирийликни, ҳар бир фикрни алоҳида таъкидлашни кўрамиз. Бинобарин, бу ўринда авторнинг ўз фикрига бўлган муносабати уни- версал тарзда мужассамлашган.
На богловчи инкорга ишора бўлувчи, инкор маъно- сини кучайтирувчи бошқа воситалар (ҳеч, мутлақо, одам бўлиб каби) билан ҳеч қачон бирга қўлланмайди.
На богловчиси ёрдамида тузилган уюшиб келган бўлакларда ҳеч ким, ҳеч нарса каби умумлаштирувчи оўз иштирок этган бўлса, гапнинг кесими, албатта, инкор формада бўлади. Чунки кўрсатилган умумлаш- тирувчи сўзлар кссимнинг тасдиқ формасида келишига йўл қўймайди: Жуда тўғри. Эзгу умр йўлидаги излар- пи на қор, на бўрон, на шамолхуллас ҳеч нарса кў- молмайди (Т. Аҳмедов). Шу гапдан агар «ҳеч нарса> еў.ш чиқариб ташланса, гапнинг кесими тасдиқ формада келиши мумкин. «Ҳеч нарса»нинг чиқарилиши нати- жасида бу гапда «хуллас»га ҳам ўрин қолмайди.
На боғловчиси ёрдамида тузилган гапларда ҳамма иақт инкор маъноси таъкидланади. Ундай гапларнинг пснтрал варианти эса инкор ифодаловчи бошқа восита- лар ёрдамида берилади.
Ухшатиш маъносини ифодаловчи воситалар (гўё, ■дай, -дек каби) ҳам баъзан инкор маъносини англати- ши мумкин (махсус конструкдияларда): Мақтанавера- ди, гўё ҳамма нарса тайёр, ҳамма ишлари жойида (ирония билан инкор). Худди мен биладигандай мендан сўрайди (Сўзлашув).
Инкор ифодаловчи махсус воситалардан ташқари иикорга ишора бўлувчи воситалар ҳам бор. Улар қат- иашган гаплар инкор мазмунида на формасида бўлади.
Ҳеч сўзи бевосита инкор нфодаламаса ҳам инкор маъноси, айниқса инкор ифодаловчи воситалар билан узвий боғлиқ. Ҳеч сўзи инкор формасидаги кесим би- лац қўлланади. Уни инкор ифодаловчи форма деб ҳи- собласак, гапда инкор формаси қўша қўлланган бўлиб чпқади. Инкорнинг қўша қўлланиши эса кучли тасдиқ- П11 келтириб чиқариши лозим. Бу қўлланишда эса тас- дмқ келиб чиқмайди. Демак, ҳеч сўзи бевосита инкорни (шлдирмайди.

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish