-ма кўрсаткичи гапда якка ҳолда қўлланганда од- дий (нейтрал) инкор гаплар ҳосил бўлади. Бу қўшимча бир гап таркибида қўша қўлланиши ҳам мумкин. Унда уч хил ҳолатни кузатамиз.
-ма кўрсаткичи гапнинг кесими таркибида қўша қўлланганда, кесимдан англашилган маъионинг тасдиқи кучайтирилади: У бечорани қутқазмай цўймаймиз (3. Фатхуллин). Умарали кичик ўғлиничг айтганларини қилмай қўймас эди (И. Раҳим). Йўқ, энди у даргоҳдан эси борида этагини йиғиштириб кетмаса бўлмайди (Т. Пўлат).
-ма қўшимчаси умуман, гап таркибида қўша қўл- ланса ва гапнинг кесими топилмоқ, қолмоқ каби феъл- лардан (инкор формада) бўлганда «ҳамма», «ҳар» каби маъноларга эътибор кучайтирилади: Бу фильмни кўр- маган киши қолмади — ҳамма... (Сўзлашув). Ёмғир ёғмаган кун бўлмайди — ҳар кун... Ахир мен ҳам қи- дирдим. Йзламаган жойим қолмади (3. Фатхуллин). ■Қишлоқда уни мақтамаган одам йўқ эди (О. Ёқубов).
Бошқа ҳолларда оддий инкор гаплар ҳосил бўла- ди (тасдиқ гапга айланмайди): Уй вазифасини бажар- маганлар уйларига кетмасин (Сўзлашув).
Бундай қўлланишда аниқловчили бирикмалар уюшиб келиши мумкин. Шундай ҳолларда ҳам -ма кўрсаткичи неча марта қўлланганлигидан қатъи назар, иккита каби ўқилади: Шуни билиш учун бормагач жойимиз, маслйҳатлашмаган кишимиз қолмади. Сабаб, натижа муносабатларидаги гаплар -ма ёрдамида инкор форма- да қўлланганда доим экспрессивлик акс этади. Бундай гаплар ўзига хос интонация билан ҳам ажралиб тура- ди: Ҳоо/си ака ўлмади биз қутулмадик (Ҳ. Ҳ. Ниёзий). -гунча формаси иштирокида тузилган гапларда -ма қўшимчасининг қўша қўлланиши ўзига хос хусусият касб этади. Бунда шарт-истак каби маънолар таъкидланади: Афанди айтиб бермагунингизча тинчимайсиз («Ғунча»), -магунча формаси иштирок этган конструкцияларда тапнинг кесими, албатта, инкор формада бўлади. Бу :10
ушшг характерли хусусиятидир. Бундай қўлланишда ,1 ш кўрсаткичининг вазифаси инкор ифодалашгина ()ўлмай, маълум стилистик функция учун ҳам хизмат цилпшдир. Қуйидаги мисолни қиёс қилайлик: Ҳақ
йЦлига қарор топмагунча курашамиз... (И. Раҳим). Кўрсатилган гапнинг мазмуни: Курашимиз ҳақ йўлига қарор топгунча давом этади, яъни ҳақ йўлига қарор гопгумча курашамиз. Бинобарин, юқоридаги гап аслида апг сўнгги формада (-магунча эмас, -гунча формасида) туаплиши лозим эди. Шу гапнинг юқоридагича (-магун- чн) тузилиши ҳатто мантиқан тўғри эмас. Лекин маъ- лум стилистик талаб гапнинг шундай қурилишига им- коп беради. Хуллас, гапнинг -магунча формаси ёрда- мпда тузилиши оддий пайт маъносини ифодалаш учун омас, шарт-пайт маъносини кучайтириш учун хизмат қилади. Қуйидаги мисолда бу ҳолни яна ҳам аниқроқ сезиш мумкин: Боргунингча кетмайман (оддий пайт му- пасабати)—Бормагунингча кетмайман (шарт-пайт му- посабати алоҳида таъкидланган, кучайтирилган).
Хуллас, -гунча билан -магунча формаларининг фар- қи тасдиқ ёки инкор билдиришдангина бўлмай, улар маълум стилистик ўзгаликларга ҳам эга. Тасдиқ ва ин- кор формалардаги семантик ўзгаликларни равншдош- нинг бошқа турларида ҳам кўриш мумкин: -гач — пайт маъносини, -магач эса сабаб маъносини билдиради; -иб белги, ҳолат маъносини, -май эса пайт маъносини таъ- кидлаши мумкин. Мақсад равишдошларида инкор фор- ма қўлланмайди//ўқигани-ўқимагани. Мисоллар: Улар
келгач, биз кетдик (пайт). Улар келмагач, биз кетдик (сабаб). Тонг отиб, ҳамма ишгй жўнади (тарз)—тонг отмай, ҳамма ишга жўнади (пайт — таъкид).
-ма кўрсаткичи тўсиқсиз эргаш гапнинг кесими тар- кибида қўлланганда «...са ҳам..., са-да каби формалар ифодалаган маънони таъкидлаш учун хизмат қилади: Ким нима деб лақаб қўймасин, Ғози бу гапларнинг ҳам- масини ҳазил, аксия деб тушунди (И. Раҳим). Берди қаёққа бормасин, Янгичекками, Марғилонгами ёки боғ- ларга саёҳатгами, доим унинг йўли шаршара орқали ўтар эди (И. Раҳим). Ҳаётда биз қанақа воқеа ёки ҳодисага дуч келмайлик, уни ижтимоий тажрибалари- мизни умумлаштирувчи сўзлар воситйсида билиб ола- миз, баҳолаймиз, ёки бировга билдирамиз («Адабиёт назарияси», Тошкент, 1978 йил). ...Хафа бўлма, ўрга- насан. Рус тили — иккинчи она тилинг. Қандай қийин бўлмасин, ўрганиш керак (3. Фатхуллин).
От (кенг маънода)+г/ ёқда турсин моделида тузил- ган конструкциялар кескин инкор маъносини ифодалай- ди ва шу билан бирга ўзидан кейин келадиган гапнинг ҳ-ам инкор формада ва инкор маънода бўлишига ишора бўлади: Мирза-чи! У бу иигларга аралашиш у ёқда тур- син, бирортасини тушунмайди ҳам (А. Мухтор).
Бундай конструкциялар «йўҳ»лик (мавжуд эмаслик) маъносини таъкид билан ифодалаш учун ҳам хизмат қилади: Овқат у ёқда турсин, чой ҳам топилмайди, бу пайтда (Сўзлашув).
Do'stlaringiz bilan baham: |