ТАСДИҚ ВА ИНКОР ГАПЛАР
Инсон ўз ҳаётий тажрибалари, кузатишлари нати- жасида жамият ва табиатда юз берадиган ҳодисаларни, қонун-қоидаларни ўрганиб боради. Киши онгида акс этувчи фикрлар ҳаётий тажрибалар асосида тўпланган хулосалар бўлиб, негатив характердаги логик катего- рияга хос ҳодисалардир. Негатив ҳолидаги (реаллаш- маган) фикр позитив ҳолатига ўтгач реаллашади. Бош- қача қилиб айтганда, негатив фикр сўзловчи шахсгаги- на маълум, тингловчига эса номаълум бўлиб, у позитив ҳолатига ўтгач, тингловчига ҳам ойдинлашади. Позитив фикр тилда гап орқали реаллашади.
Маълумки, гаплар тасдиқ ёки инкор формасида шаклланади. Тасдиқ ва инкор категорияси логикада ҳам, грамматикада ҳам ўрганилади. Буларнинг ҳаммаси тил ва тафаккур бирлиги, муносабати туфайлидир. Логик инкор ҳукм формасида, грамматик инкор эса гап фор- масида намоён бўлади.
Инкор категорияси барча тиллар учун умумий бў- либ, унинг ифодаланиши ўзига хосликлари билан фарқ қилади. Шунга кўра инкор категорияси ҳар бир тилда алоҳида проблема саналади.
Узбек тилида инкор категорияси ҳақида баъзи бир ишлар қилинган1. Бу ишлар инкорнинг грамматик ху- сусиятлари ифодаланиши ва диалектал характери каби масалаларга бағишланган. Инкор одатда тил восита- лари ёрдамида ва улар иштирокисиз ҳам ифода этила- ди. Шунга кўра инкор категориясини лисоний ва нутқий планда текшириш мақсадга мувофиқ бўлади. Логик тасдиқ ва инкор категориялари гапда хабар беришнинг
энг характерли хусусиятларидандир. Гапнинг асосий белгиларидан бири бўлган ҳукм тасдиқ ёки инкор йўли бнлан ҳосил ҳилинади. Тасдиқ ва инкор фикрлар ора- скдагина бўлмай, тушунчалар орасида ҳам мавжуд. Гюшқача қилиб айтганда, тасдиқ ва инкор гап доираси- да ҳам, сўз семантикасида ҳам акс этади. Лекин тушун- чага хос инкор гапда фикрий инкорни келтириб чиқар- майди, гапнинг тасдиқ мазмунига таъсир этмайди. Ма- салан, аклсиз кишигина шундай қилиши мумкин гапида ақлсиз сўзининг (инкор форманинг) иштироки гапнинг тасдиқ мазмунига таъсир этмайди. Ҳатто инкор муно- сабати ҳосил қилувчи жуфтларнинг (антонимларнинг) ҳар бири алоҳида гапларнинг кесими бўлиб келганда ҳар икки гап ҳам тасдиқ мазмунида бўлади (бири тас- диқ, бири инкор эмас). Бу костюм сенга катта — тасдиқ; гап, бу костюм сенга кичик — тасдиқ гап.
Шунга кўра гапга хос тасдиқ ва инкор муносабатини тушунчалар орасидаги антонимик муносабат билан ара- лаштирмаслик керак. Инкор категорияси гапда кесим орқали шаклланади. Унинг кесимда намоён бўлиши бу- тун гапга хос бўлиб, бошқа бўлакларда ифодаланиши ўша бўлаккагина хосдир. Яъни гапнинг кесими инкор (|)ормада бўлса, гапнинг ўзи ҳам инкор мазмунида бў- лади. Бошқа бўлаклардаги инкор формалар гапнинг тасдиқ мазмунига таъсир зтмайди. «Қесимдаги инкор- умумий бўлиб, бошқа бўлаклардаги инкор хусусийдир»1. Қиёс қилайлик: Эртага ёғингарчилик бўлмаслиги кути- лади (тасдиқ гап)—Эртага ёғингарчилик бўлиши ку- тилмайди (инкор гап).
Ҳукмга хос инкор одатда тасдиқ гаплар заминида лингвистик ёки нолингвистик воситалар ёрдамида ҳо- сил қилинади. Инкор ифодаловчи лингвистик воситалар деганда шу категориянинг формал-грамматик, лексик- грамматик ва просодик воситалар ёрдамида ифодала- ниши тушунилади. Узбек тилида инкор ифодаловчи фор- мал-грамматик восита кўп эмас, фақат битта (-ма). Лекин унинг қўлланиш кўлами жуда кенг.
-ма қўшимчаси ёрдамида тузилган инкор формаси- даги гап тасдиқ маъносини ифодалаши мумкин. Бундай ҳолларда инкор ва сўроқ формалари бирлашиб кетади ва гапнинг экспрессивликка бой турлари ҳосил бўлади:
Сенга ёмонликни раво кўргунча очиқ мозорга кир-, сам бўлмайдими? (И. Раҳим).
Айрим пайтларда биргина фикрни ифодалаш учун тапнинг тасдиқ ва инкор формалари ишлатилиши мум- -кин. Улардан бири нейтрал, иккинчиси экспрессив ха- рактерда бўлади:
Борасанми?
Бораман (Нега бормас эканман!). Жавобларнинг биринчиси (яъни бораман) оддий информация бўлса, иккинчиси (нега бормас эканман) шу мазмуннинг экс- прессивлик билан ифодаланишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |