У ёқда турсин формаси иштирок этган конструкция сифатдош бошқарган аниқловчи таркибида ҳам қўлла- ниши мумкин. Бунинг сабаби ўз-ўзидан маълум: Сифат- дош феъл формаси бўлганидан бошқа бўлакларни бош- қариб кела олади. Мисол: Маҳкам ака гапига жавоб
олиш у ёқда турсин, қайрилиб ҳам қарамаётган чолнинг нимага хуноб бўлаётганига тушунолмас эди (Р. Фай- зий).
Сўзлашув нутҳида у ёқда турсин ўрнида тугул сўзи ишлатилиши мумкин: Йў-ўқ,— деди Меҳриниса,— кў- риш тугул, эшитган ҳам эмасман (Р. Файзий).
Шарт феълининг тасдиқ ва инкор формалари, ҳам сўзининг кетма-кетлиги тартибида тузилган конструк- циялар қатъий тасдиқ маъносини ифодалаш учун хиз- мат қилади: Бугун борсам ҳам бораман, бормасам ҳам бораман (Сўзлашув). У ашула айтганда эримаган ҳам эрийди, эриган ҳам эрийди (С. Зуннунова). Сифатдош + бўлмоқ феълининг инкор формаси тахмин маъносидаги тасдиқни келтириб чиқаради. Бундай пайтда гап тар- кибида кўпинча тағин, яна каби сўзлар қатнашади: Шошма, шошма, ўша чол молларни мйшинага ортиб яна қайтариб келишди, деган эди. Ҳамроалиев шу мол- ларни «қизил карвон» қилган бўлмасин... (Т. Пўлат). Борақол, меҳмонлар кутиб қолган бўлмасин тағин (Сўзлашув).
Буйруқ гапларнинг инкор формаси фақат -ма фор- маси ёрдамида ҳосил қилинади. Инкорнинг бошқа воси- талари буйруқ гап таркибида иштирок этмайди.
Инкорнинг лексик-грамматик усулда ифодаланиши деганда шу маънонинг йўқ, эмас, на сўзлари ёрдамида акс эттирилиши тушунилади.
Иўқ сўзи бор сўзининг антоними сифатида нарса- предметнинг мавжуд эмаслигини, ҳа сўзининг антоними сифатида рад — инкор маъносини, сифатдош (ган) + эгалик қўшимчаси шаклидаги конструкция билан ишла- гилг.шда эса иш-ҳаракатнинг юзага чиқмаганини ифо- дилайди.
Пўқ сўзи диалогик нутқда ҳа сўзининг антоними си- фатида кучли инкор маъносини ифодалаш учун хизмат қнлади. Сўзловчининг буйруқ тарзидаги саволига нис- батан бериладиган йўқ жавоби яна инкор гап билан қуша қўлланиб, суҳбатдошнинг фикри қатъий рад эти- лади. Бунда икки ҳолат кўзга ташланади.
Биринчиси:
Борасан!
Йўқ, бормайман! Йўқ сўзи — бориш ҳаракатининг иикори, кейинги гап (бормайман) шу инкорнинг тас- диқи.
Патижа: кучли инкор
Иккинчиси:
Бормайсанми?
Ҳа, бормайман.— Ҳа сўзи бормасликнинг тасди- қи, яъни инкор, кейинги гап (бормайман) эса ана шу инкорнинг тасдиқи натижа — кучли инкор.
Инкор маъносини таъкидлаш учун баъзан -(и)б ёки ■ма + й формали равишдош + бўлмоқ феълидан тузилган конструкциялар ҳам қўлланади. Мисол: Йўқ. Қўйиб бўпман (қўймайман), кетиб бўпсан (кетмайсан).
Do'stlaringiz bilan baham: |