Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet2/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
attachment

-окон, -гина қўшимчалари ҳам экспрессивликка бой бўлиб, турли субъектив муносабатларни ифодалайди:— Ҳой, бу ким десам сенмидинг, сўйлоққинам? Вой, айно-

ниб кетай дарозгинамдан\ (О. Ёқубов). Омон. Аяжон, ...аяжонгинам (3. Фатхуллин). ...Акажон, жо-он ака... (Мирмуҳсин).
-лар қўшимчаси ҳатто от бўлмаган сўзларга ҳам қў- шилиб маънони кучайтиради: цанчалар кутдирдинг (Сўзлашувдан). Шунчалар қийнайсанми (Сўзлашувдан).
Эгалик (кўпинча I шахс бирлик формаси), шахс-сон, замон қўшимчалари ҳам махсус қўлланганда (кўчма маънода) сўзловчининг воқеликка турли муносабатла- рини ифодалайди: кенжатойингиз к<ани? ...ёрдам берса бўлмайдими (О. Ёқубов). Ҳа, болам, цолацол, чироғим... (Ч. Айтматов). Энди гапнинг очиғи бошди биз онадан чала туғилган эканмиз (О. Ёқубов). Нима бало, оғиз- ларига толқон солиб олдиларми... бошлари оғриб қол- мадими? (О. Ёқубов).
Экспрессивлик ифодалашнинг яна бир усули сўзлар- пинг аналитик такрор формасидир. Бир ўзакли сўзлар- пинг қаратқич-қаралмиш формасида (гўзалларнинг гў- зали), чиқиш келишиги формаси ёрдамида (камдан- кам, қанчадан қанча, кучайгандан кучаймоқ), савол- жавоб формасида (гиламмисангилам, йигитмисанйигит), сифатдошнинг эгалик формаси ёрдамида так- рорлаш билан (ягинаганим яшнаган) белгининг кучли даражаси ифодаланади.
Экспрессивлик ифодалашнинг юқорида тилга олин- ган усул ва воситалари авторнинг махсус монография- сида кенг ёритилган1. Бу ўринда уларни қайта санаб ўтишдан мақсад мазкур мавзу (экспрессивликнинг ифо- даланиши)нинг тўла мундарижасини маълум система сифатида сақлаб қолиш ва уни китобхонга бир бутун. ҳолда етказишдан, тақдим этишдан иборат.
Экспрессивлик фикр ифодасининг таъсир кучини орт- тириш демакдир. «Нутқни янада ёрқинроқ, таъсирчан- роқ, таассуротлироқ қиладиган нарсаларнинг ҳаммаси экспрессиядир. Демак, нутқ экспрессивлиги — нутқни ёрқин, таъсирчан, тасвирий таассуротли қилувчи воси- талардир2.
Юқорида зкспрессивлик ифодалашнинг усул ва во- ситалари кўп ва хилма-хил эканлиги айтилди. Экспрес- сивлик ифодалаш нуқтаи назаридан ёндошилганда бошқа соҳаларга нисбатан синтаксиснинг имкониятлари жуда катта. Чунки ҳар ҳандай тил бирлиги синтактик конструкцияларда «жонга киради».
Экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули ком- муникацияда ҳам, субъектив муносабатда ҳам ўзининг ■асл моҳиятини кўрсата олади. В. А. Богородицкий айт- ганидек, «Морфология айрим категорияларнинг (сўз •категорияларининг), улар формаларининг инвентарла- ридан иборат. Синтаксис эса бу сўз формаларининг ҳаммасини ҳаракатда ва ҳаётда, нутқ составида кўрса- тади». Бунда морфология ва синтаксиснинг ўзаро ало- қадорлиги ва грамматик моҳияти кўрсатилган. Агар тапнинг сўзлардан тузилиши ва сўзнинг гап ичида ҳа- қиқий ҳаётга эга бўлишини, ўзининг чин семантик мо- ҳиятини намоён этишини назарда тутсак, юқоридаги фикрнинг моҳиятини яна ҳам чуқурроқ тасаввур этамиз. Синтаксиснинг имконияти бу билан чегараланмайди. Ун- да просодик—интонацион воситалар ҳам муҳим аҳами- ят касб этади. Бошқача айтганда, синтактик ҳодисалар- ни интонациядан ташқарида ёки аксинча тасаввур қилиб бўлмайди. Интонация туфайли аввало гапнинг ўзини уюштириш, унинг семантик, грамматик хусусият- ларини тайинлаш мумкин бўлади. Энг муҳими, гапнинг нейтрал ва экспрессив мазмунини юзага келтиришда ва уларни фарқлашда интонация алоҳида аҳамиятга эга.
Экспрессивлик ифодалашда синтаксиснинг имкони- ятлари шунинг учун ҳам кенг ва бойки, унинг объекти гаплардир. «Синтаксиснинг стилистика учун жуда му- ҳимлиги шу билан белгиланадики, биринчидан, гап яутқнинг асосий бирлиги сифатида тафаккур ва алоқа учун хизмат қилади, иккинчидан, гап рус тилида турли- туман кўринишга эгалиги билан фарқланади»1. А. Н. Гвоздевнинг бу фикрини стилистикагагина эмас, нутқнинг экспрессивлиги, эмоционаллигига ҳам, айни вақтда ўзбек тили фактларига ҳам татбиқ этиш мумкин.
Маълумки, гапда унинг ифода мақсади ифода фор- масини белгилайди ва аксинча, ифода формаси унинг мазмунини тасвирлайди. Гапнинг мазмун ва форма му- носабатлари экспрессивлик ифодалашнинг муҳим оми- ли, шу билан бирга, имкониятидир. Масалан, «Денгиз бўйида дам олиш ҳаммадан яхши» гапи ўрнида «Денгиз бўйида дам олиш! Қандай яхши» формаси қўлланиши, «Муздай сувда чўмилишни ҳамма хоҳлайди» гапи ўр- нида «Муздай сувда чўмилишни ким хоҳламайди?!»,

-к 1\Цлипгни кўтар!»
ўрнида «Кўтар қўлингни!»
формала- рн қўлланиши мумкин. Уз-ўзидан маълумки, қиёслана- ёгган гапларнинг биринчилари нутқнинг интеллектуал формаси бўлиб, кейингилари нутқнинг экспрессив-эмо- циоиал формасидир. Синтаксисда бундай имкониятлар жуда кенг.
Синтактик синонимия, сўроқ, буйруқ гапларнинг ай- рпм кўринишлари, ундов гаплар, бир составли гаплар (айниқса, унинг эгасиз бир составли гап деб номланган турлари), инкор ва тасдиқ формаларининг акс маънода қўлланиши, гапнинг инверсив тартибда тузилиши, гап- нинг қиёслаш асосида қурилиши ва махсус стилистик фпгуралар экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усу- лнпи ташкил этади. Экспрессивлик ифодаланишини бир смстема сифатида кўриб чиқиш, унинг тилшуносликда қали махсус ўрганилмагани нуқтаи назаридан қараган- да ҳам катта назарий ва практик аҳамиятга эга.
Ушбу монографияда экспрессивлик ифодаловчи бар- ча синтактик ҳодисаларни қамраб олмадик. Сабаби, биринчидан, «Гапда сўзлар тартиби», «Риторик сўроқ гаплар», «Такрорий гаплар» каби масалалар ҳақида анвалги ишда айтиб ўтилган, иккинчидан, қолган син- тактик ҳодисаларнинг ҳаммаси ҳақида батафсил тўхтаб ўтиш имкониятига эга эмасмиз. (Китоб ҳажми эътибо- рн билан). Шунга кўра синтактик усулда экспрессивлик пфодаланишининг энг муҳим деб ҳисобланган масала- лари ҳақида фикр юритдик.
Тасдиқ ва инкор гаплар, сиқиқ конструкцияли гап- лар, ундалмалар шулар жумласидандир. Булардан таш- қари, ҳозирги куига қадар бирор хусусияти жиҳатидан махсус ўрганилмаган қиёслаш муносабати асосида ту- зилган гаплар, синтактик синонимия ва экспрессивлик ифодаловчи нолингвистик воситалар (мимика ва жест) каби масалалар ҳам ушбу китобдан ўрин олди.
Қиёслаш муносабати асли тафаккурга хос ҳодиса, лекин у нутқда гап формасида, грамматик воситалар ёрдамида акс этади. Бинобарин, қиёслаш асосида ту- зилган гаплар синтактик ҳодиса зканлиги табиий. Бун- дай гапларнинг ўзига хос семантик, эмоционал-экспрес- сив хусусиятларини ўрганиш, айниқса, қиёслашнинг кўринишлари: ўхшатиш, тенглаштириш, таққослаш, зид- лаш каби ҳодисаларни бир-биридан фарқлаш жуда катта назарий ва амалий аҳамият касб этади.

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish