отанг билан бирга борган эдик, цани энди эркак одам- нинг, андишасини қилса, қочаверадилар оқсоқол ақалли эркак одамнинг андишасини қилмади-я (Р. Файзий). Чўмилтириб бўлиб, мундоқ кийинтираман дейманки, қани энди бунга лойиқ бирон нарса бўлса (Р. Файзий). Энди менинг кўзларим сени, ёруғликни, ҳеч кимни кўр- майди. Қошки биттаси омон қолсайди (Т. Аҳмедов).
Кошки сўзи ҳали рўёбга чиқмаган орзу-истакнинг амалга ошириш истаги, айрим ҳолларда афсусланиш, тилак, муҳтожлик каби маъноларни англатади. Шарт феъли ва экан сўзлари иштирокида тузилган конструк- циялар ҳам ниманидир инкор этади ва норозилик, орзу- истак каби маъноларни ифодалайди:
Қизларнинг ихтиёри ўзида бўлса экан.
Ихтиёримни бермайман десангиз уни ҳеч ким. сиздан ололмайди (С. Зуннунова).
Зинҳор сўзи одатда буйруҳ гап таркибида қўлла- ниб, буйруҳ маъносини таъкидлаш учун хизмат қила- ди. Бундай гаплар кўпинча инкор формада бўлиб, унда ана шу инкор-буйруқ маъноси кучайтирилади: Зин-
ҳор-базинҳор, мажбур қила кўрманг. Тушунтиринг (Р. Файзий). Аммо мени ожиз деб ўйламанг. Зинҳор ун- дай деб ўйламанг (Т. Аҳмедов). Бундан буён нима топ- сак ярмиси сизники, зинҳор-базинҳор, бировга айтманг («Олтин олма»).
Инкор ифодаловчи воситалардан ташқари, яна бир қатор нутқий воситалар ҳам борки, улар орқали иш- ҳаракат, нарса, белги кабилар қатъий инкор этилади. Бундай қўлланишда ҳам тил бирликлари иштирок эта- ди, албатта. Лекин бундай ўринда нутқ алоҳида аҳа- мият касб этади.
Равишдош Т бўпти (бўпсан) феълидан тузилган конструкциялар ўрни билан кучли инкор маъносини ифодалайди. Унинг тасдиқ ёки инкор маънода эканлиги нутқ характерига, вазият (обстановка)га боғлиқ. Ма- салан, ёзиб бўпти гапи ёзиш ишини тугатганлик маъ- носини ёки ёзмайди (ёзаолмайди) деган маънони ифо- далаши мумкин. Кейинги маънода қўлланганда тасдиқ форма орқали кучли инкор маъноси ифодаланади. Ми- соллар: Баҳодир қандай одамохун йигит эди. Дунёга бир келди-ю, бир кетди. Ундай кишиларнинг янгидан яратилиши қийин. Сен энди ундай куёвни топиб бўп- сан (И. Раҳим). Шу аҳволинг билан бу ернинг ҳокими бўлмоқчимисан? Бўлиб бўпсан (3. Фатхуллин). Мени қурилишдан осонликча кетказиб бўпсан (Ж. Абдулла- хонов). Йўқ! Қўйиб бўпман! Кетиб бўпсан! (О. Ёқубов).
Равишдош +кўрмоқ феълининг буйруқ формасидан тузилган конструкциялар ҳам махсус қўлланганда (нутқда) қатъий инкор маъносини ифодалайди. Бунда .кўпинча -чи юкламаси бирга қўлланади. Сабаби, бу юкламанинг бир маъноси кесатиш йўли билан инкор этиш бўлиб мана шу хил қўлланишга мос келади: Бу- лар чорвадорнинг маҳсулоти. Подачисиз яшаб кўр-чи! (И. Раҳим). Бир томондан, аянинг ўрнида... Қўрс бўл- маям кўрсинчи одам (0. Ёқубов). ...Мен бор сизга ҳеч ким цўл теккиза олмайди. Тегизиб кўрсин-чи! (3. Фат- хуллин). Бундай конструкцияда кесимнинг биринчи ком- поненти тасдиқ ёки инкор формада қўлланиши мумкин. Тасдиқ формада келганда, умумий маъно инкор бўлиб, инкор формада қўлланса, тасдиқ маъноси кучайтири- лади: Мана отин ҳам гувоҳ бўладилар. Қайтарма қил- дирамиз. Қани, бўйнига олмай кўрсинчи\ (У. Ҳошимов). Айрим лексикализациялашган бирикма, ибора ва штамп нутқ бирликлари борки, улар қатъий инкор гапни ҳо- сил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |