Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet16/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
attachment

Аччиқ қамчига ўрганмаган арабий арғумоқ осмонга сакради-ю шамолдай учиб кетди гапида отнинг бирдан тезлик билан югуриб кетиши кучайтирилган бўлса, Усиз ҳам бетоқат пишқирган оқ бедов сувлиғини чайна- ганича бургутдай ер бағирлаб учиб кетди гапида отнинг тезликда гавдаси ерга яқинлашиб ўзига хос кўриниш билан қилган ҳаракати тасвирланган. Иккинчисида ҳам
тезлик кучайтирилмоқда, лекин улардаги субъектиг баҳо бир хил эмас. Қуйидаги гапда ёш боланинг энагг бағрига интилишини тойчоққа — унинг онасига томо! эркаланиб интилишига ўхшатилса, (энагаси ...эркала ганида ...ийиб кетиб тойчоқдай унинг бағрига интила{. эди (О. Ёқубов). Мана бу гапда ерга узилиб тушаётга! дарахт баргларини ғоят оҳисталик билан тушгани қуш нинг назокат билан ерга қўнишига ўхшатилади ...Узи либ тушаётган япроқлар ...оёқ остига қушдай назока: билан қўнарди. (О. Ёқубов). Тўйган қўзичоқдек мудра- ган бу қирларга, офтобдан эркаланган бу осуда боғлар га қараган одам ҳозир бу элда бўрон ва довуллар бў лаётганини тасаввур этолмас, мамлакат осойишта ҳаё: кечираётгандай туюлади (О. Ёқубов). Бу гапда авва^ тинч қирлар мудраганга ўхшатилган (жонлантириб) мудраган қирлар эса тўйган қўзичоққа ўхшатилган. Б} гапда «бўрон ва довуллар» бўлаётгани — тахт-тож учуғ кураш натижасида мамлакатда нотинчлик ҳукм сураёт ганига ҳам ишора қилинган. Умуман, бу гапда ўхша тишнинг анча мураккаб кўриниши — аралаш ҳолати ҳо сил қилинган ва у орқали фикрий экспрессивликк; эришилган. !
Хуллас, тилда ўхшатиш орқали экспрессивликк; эришиш имкониятлари чексиздир. Сўзловчи мана ш; имкониятлардан тафаккур доираси, муҳокамаси, ҳукми га яраша фойдаланади. Имкониятлардан ўринли фой даланилса, айрим мантиқий хатоликлар ҳам сезилмай ди ва мўлжалдаги мақсадга эришилаверади. Масалан қароргоҳ чўп суқилган ари уясидай гувиллссб қолдг гапида тўполон ҳаракатнинг бошланиши чўп суқилга! ари уясига ўхшатилиши табиий, лекин «қароргоҳ ар! уясидай гувиллаб қолди» жумласи мантиқан тўғр! эмас, шунга қарамай бу мантиқий хатолик ушбу гапд; сезилмайди. (Ари уяси гувилламайди, уя атрофидаг! арилар гувиллайди).
Ухшатиш усулидаги имкониятларнинг кенглигини ян; шундай мисолда кўриш мумкин. Бир гап ичида қатнаш ган -дай қўшимчаси бир вақтнинг ўзида ўхшаган нарса га ҳам, ўхшатилмиш нарсага ҳам баҳо бера олади Бонунинг ҳусниҳати ҳина қўйилган бармоқларидай но- зик, гўзал эди (О. Ёқубов). Бу гапда юзаки қарагандг ҳуснихатнинг гўзал, нафислиги кўрсатилмоқчидек тую- лади. Лекин айни пайтда авторнинг эътибори хина қў- йилган бармоқларнинг нафис ва гўзаллигига ҳам қара- тилган. Яна мисоллар: Мавлоно Муҳиддин 45 ёшлаа чамасидаги цоиг-кўзлари қизининг қош кўзларидай қоп- қора, оқ сариқдан келган, нозиккина бўйчач бир одам эди (О. Ёқубов). Унинг (кўлнинг) суви ошиқларнинг кўз ёшидай мусаффо қирғоғи қамиш билан қопланган («Калила ва Димна»).
-дек (-дай) қўшимчаси ўхшатиш ҳосил қилишдаги имкониятлари ғоят кенг. Айрим ҳолларда авторлар ки- тобхонни кулдириш, ўзига хос ҳазил-мутоибалар яра- тиш мақсадида «ўринсиз, ноқулай» кўринган ўхшатиш- ларни атайлаб қўллайдилар. Мисоллар: Узиям шоко-
ладдек ширингина қиз экан (О. Қўчқорбеков). Бир олайган эдим, оқ қанддай оқариб кетди (О. Қўчқорбе- ков). Бошим хумдонда қизиган ғиштдек қизиб ёрилай деб турибди (О. Қўчқорбеков). Юқоридаги мисоллар сиртдан қараганда қандайдир ўринсиз, ғализ туюлади. Лекин автор атайлаб ўхшатишни шундай тузиб, бир енгил кулгига сабаб яратишга ҳаракат қилган.
Қуйидаги мисолларда ўхшатишнинг гўзал намунала- рини кўриш мумкин. Уларда фақат чиройли ўхшатиш- нинг ўзи бўлмай, тасвир этилаётган воқеликка нисбатан авторнинг нозик эстетик ва шахсий муносабатлари ҳам акс этади: Қаршидаги юксак чўққилар ортидан олтин баркашдек ялтиллаган тўлин ой кўринмоқда (О. Ёқу- бов). Япроқлар тўкилиб, ҳувиллаб қолган боғ устида ариқ бўйида қулоч очган кекса ёнғоқ тепасида гўё мас- жид гумбазига қадалган ҳилолдай бир тилим ой ялтил- лаб турар, унинг заиф шуъласида боғ аллақандай ға- риб туюлар, ялонғоч дарахтлар юпун гадолардай дил- дираб қолган эди (О. Ёқубов). Мана бу гапда предметнинг икки белгиси бир пайтнинг ўзида икки парсага моҳирона ўхшатилган: Илгари бу хонадонга

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish