тез-тез келиб юрган маҳалда у қўйдай юввош, қизлар- дай тортинчоқ кўринар, чеҳраси ҳам бошқача, жуда мулойим эди (О. Ёқубов). Мана бу мисолларда эса авторнинг руҳий ҳолати, воқеликка муносабати алоҳи- да куч ва дид билан тасвирланган: Шоирнинг бахти бодом гулидай бемаврид очилди-ю, совуқ урган чечак- дай қовжираб қолди (Уткир Ҳошимов). Маълумки, бо- дом одатда эрта баҳорда гуллайди. Салгина ҳарорат пасайиши билан совуқ уриб кетади. Бодомнинг бемав- рид очилиши шоирнинг бахтига қиёс қилинган ва бахт- нинг кулиб, боқмаганини қовжираган чечакка ўхшатиб тасвирнинг ажойиб бадиийлигига эришилган. Бу ўрин- да муаллиф шоир ҳаётида юз берган бахтсизликдан қаттиқ изтироб чекади, айни пайтда китобхонда ҳам қаттиқ ачиниш ҳиссини уйғотади.
-дай (-дек) қўшимчаси шахс билдирувчи сўзларга, жумладан, кишилик олмошларига қўшилганда (кўпроқ I, II шахс) кўп вақт ўша шахснинг мартабаси, улуғвор- лиги, иззат-эътиборга эга эканлиги таъкидланади: Биллоҳ фацир ҳам оллога шукур қиламанким, сиздай меҳрибон устод ато цилди (О. Ёқубов). Раисдай одам. ўзлари шу ишга аралашибдилар (Сўзлашув). Фақиру ҳақир сиздай адолат масканининг шамси зиёси, салта- нат тожининг дурру гавҳари, назм илмининг маликул каломи шаънига бир шеър битган эдим. Сиздай таъби назм лозим топсангиз ўқиб берсам.— Сиздай сўз султо- ни лутфан шеър битибдур, нечун лозим топмасмен!— деди. (О. Ёқубов).
Айрим сўз усталари -дай қўшимчасидан ўзига хос маҳорат билан фойдаланганлар:
Ҳиокрон ўқидин окисми кўп ёра экан мендек.
Куйган окигари бағри сад пора экан мендек,
(Фурқат).
Бу мисолда шоир оҳунинг аянчли аҳволини ўзига ўхша- тиш билан ўзининг оғир аҳволини, бечора эканини бўрт- тириб кўрсатмоқчи бўлади.
Шахс билдирувчи сўзларга қўшилган -дай (-дек) қўшимчаси баъзан пичинг, кесатиш, ҳурматсизлик каби маъноларни ҳам ифодалайди. Бу қўшимча орқали улуғ- ворлик, ҳурмат ёки пичинг, ҳурматсизлик каби маъно- ларнинг ифодаланишида умумий ҳолат, контекст, инто- нациянинг роли каттадир. Худдп мана шу маъно (-дай нинг шахс билдирувчи сўзга қўшилгандаги маъноси) шахс билдирувчи сўз олдидан «бутун бошли» бирикма- сини келтириш билан ҳам ифода этилади: Бутун бошли горторгнинг мудири, муроса қилмасам бир чўқийди-ю, учиради юборади (У. Ҳошимов).
-дай қўшимчаси кўпинча бир ўхшатиш таркибида худди сўзи билан бирга қўлланади. Бунда худди сўзи -дай қўшимчаси воситасида англашилган ўхшатиш маъносини кучайтириш учун хизмат қилади: Ниҳоят
иш вақти тугаб, Меҳри худди пробкадай кўчага отилди (Ҳаким Назир).
-дай қўшимчаси баъзи бир нисбий сифатларга ва гумон олмошларига ҳам қўшилади. Гумон олмошларига қўшилган -дай қўшимчаси ўзи қўшилган сўздан англа- шилганидек гумон, ноаниқлик каби маъноларни англа- тади. Сифатга қўшилганда эса интонацияга кўра ўзи: қўшилган сўзнинг маъносини таъкидлайди. Мисоллар:; Аъло ҳазратлари кўзлари аллақандай порлаб, товуши ҳаяжондан титраб... кўкда ғуж-ғуж ёнган юлдузларни номма-ном санаб, уларнинг ўрнини тушунтирар эди (0. Ёқубов).
-дай (-дек) қўшимчасидан кейин баъзан эркалаш — суйиш каби маънолар ифодаловчи қўшимчалар қўлла- ниши мумкин. Унда экспрессивлик яна ҳам кучли бў- лади: Сароймулкхоним кенг юзли, бурни тугмадеккина, кўзлари цисиқ бир хотин эди (О. Ёқубов).
Персонажнинг маълум пайтдаги руҳий ҳолатини тасвирлашда ҳам ўхшатиш ажойиб тасвирий восита си- фатида хизмат қилади: Қаландаров фермалардаги кйм- чиликлар айтилганда бошини цуйи солиб, ...халойиқ гур-гур кулганда эса қизариб терлаб ўтирган ерида ярим газ чўккандай бўлди (А. Қаҳҳор). Сайлов яҳин- лашиб, мингбошингиз энди оёғи куйган товуқдай питир- лаб қопти-да? (Ҳ. Ҳ. Ниёзий). Қаландаров ўйлаган са- йин бу ишларнинг ҳар бири кўзига тоғдай бўлиб кўри- нар, буларнинг оҳибатида обрўйи терак бўйи тушиб ‘кетгандай туюлар эди (А. Қаҳҳор).
Хуллас, -дай (-дек) қўшимчаси ўхшатиш ҳосил қи- лувчи грамматик воситалар ичида энг актив ва сермаҳ- сул восита бўлиб, унинг иштирокида кўплаб ва хилма- хил ўхшатишлар ҳосил қилинади.
-дай (-дек) қўшимчаси кўпинча экспрессивлик ҳосил қилишга мос келадиган восита бўлганидан жуда кўп фразеологизмлар, мақол ва афоризмлар, ҳатто айрим шаблон конструкциялар ҳам мана шу қўшимча ишти- рокида тузилади: Еғ тушса ялагудай, бўзчининг моки- сидай, томдан тараша тушгандай, хамирдан цил суғур- гандай, милтиқнинг ўқидай, сувга тушган бўлкадай, ошга тушган пашшадай, ит цувган тулкидай, шўрва ичган калдай ва бошқалар. Мисоллар: Бу юлғичнинг
нафсини тийиб, гувоҳномани олиш керакми ёки сувга тушган бўлка нондай бўшашиб қуруқ қайтиб келган маъқулми? («Совет Узбекистони»), Мунча бўзчининг мокисидай у ёқдан бу ёққа қатнайверасан (Сўзлашув).
Do'stlaringiz bilan baham: |