Навқирон дўстим! Ҳар туннинг бир тонги бор, дей- дилар (Т. Аҳмедов) гапида ҳам сўзловчининг эмоцио- нал ҳолати, айни вақтда таъсирчан фикри ифодаланган. Қуйидаги мисолда иқтисодий қийинчилик етмагандай, кучли совуқ юпун халққа қанчалик оғир эканини ифо- далаш учун қишни аёвсиз, бераҳм душманга ўхшатил- ган. Бу ёқда қиличини ялонғочлаб қиш кириб келди (Р. Файзий).
Яширин ўхшатишда метафорик иборалар ҳам қатна- шади. Метафорада берилган кўчма маънога мослаб кейинги қисм ўхшатилади. Фақир илм даргоҳидан сув ичмаганмен, аммо... (0. Ёқубов). Энди фитна деви унинг дилига тухум қўйди (Калила ва Димна). Қуйидаги ми- солларда яширин ўхшатишнинг чиройли ва экспрессив- ликка, бой мантиқий кучга эга бўлгаи намуналарини' кўрамиз: Оғир тошни ердан узишга кўп куч талаб қи- линади. Уни ерга ташлаш учун эса куч сарф этилмай- ди (Калила ва Димна). Сиз бўлсангиз истибдод дарах- тини таг-томири билан ҳўпориб ташлаш ўрнига шох- чаларини синдириб юрибсиз (X. Тўхтабоев). Уша аламзадаликни келтириб чиқараётган, сиз зўрлик ва ноҳақлик деб тушунган иллатларни туғаётган катта она товуқни йўқотиш керак (X. Тўхтабоев).
Яширин ўхшатиш риторик сўроқ формасида бўлиши ҳам мумкин. У ҳолда экспрессивлик яна ҳам кучли бў- лади: Наҳот сокин дарёдай бир меъёрда оққан бу ҳаёт довулга учраса (О. Ёқубов).
Яширин ўхшатишнинг иккинчи хили юқорида айтга- нимиздек, ўз изоҳига эга бўлади. Мисоллар: Чириган тишни суғириб ташламагунча оғриғи қолмайди... Ҳазм бўлмаган таомни қайт қилиб ташламагунча беҳузурлиги босилмайди. Яхшиликни билмаган, дўстлик ўрнига душ- манлик хаёлига тушган рақибни ҳалок қилмагунча унинг дастидан қутилиб бўлмайди (Калпла ва Димна). Бу мисолда «Яхшиликпп» деб бошланувчи қисм сўзлов- чинииг асосий айтмоқчи бўлган фикри бўлиб, олдинги қисми (ўхшатиш) мана шу фикрни ўта таъсирчан, ишонарли қилиб ифодалашга хизмат қилган.
Яна мисоллар: Эҳтимол эшитгандирсан. Мовароун-
наҳр осмонини қора булут қопламоқда. Шаҳзода Абдул- латиф Жайхундан ўтиб, Кешга яқинлашиб келмоқда (О. Ёқубов). Аммо ўз бармоғингни ўзинг чополмас экан- сан, на қилай ўз пуштикамаримдан бўлган фарзандим (О. Ёқубов). У бошини шифтга, оёғини ерга теккизмай юришга ўрганиб қолган, ўзининг соясидан ўзи қўрқар эди (У. Ҳошимов). Фанда менинг этагимни тутмай, ўз йўлингдан бор. Чинордан барг узаман демай, чинор бў- лишга ҳаракат қил (Тоҳир Малик). Халқ ўртасида инқилобий ғояларни биргалашиб тарғиб қилишимиз ке- рак. Токи минглаб-миллионлаб якка ёлғиз оқаётган жил- ғалар бирлашиб қудратли дарёга айлансинлар (X. Тўх- табоев). Баъзан шу ўхшатиш иборани ўз ичига олган гапда изоҳ қисми риторик сўроқ формасида бўлади.
Устобнинг бошида цора булутлар қуюқлашган бир пайт- <)а, бу нозик гапни қўзғаб, унинг дилини оғритмоқ ин- софданми? (О. Ёқубов).
Айрим ҳолларда мақол ва афоризмлар яширин ўх- шатиш таркибига сингдириб юборилади. «Томга чиқа- ман деб ўрага тушиб қолдим»— деган гап бор. Шоира шундай аҳволга тушиб қолди (У. Ҳошимов).
Баъзан бир ўхшатишнинг ўзида очиқ формани ҳам, иширин формани ҳам кўриш мумкин. Бундай пайтда очиқ ўхшатиш яширин ўхшатишнинг мазмунини очиб беришга ёрдам қилади: Дид, таъб нозик, балчиқда қол- ган гавҳарга ўхшайди-я. Биз ана шу жаҳолат балчиғи- ни ювиб ташлашимиз керак (X. Тўхтабоев). Сенга эса шуни тилайман: тунларинг серёлқин, тонгларинг эса ҳамиша сўлим ва қушли бўлсин (Т. Аҳмедов).
Хуллас, очиқ ўхшатишда нейтрал фикр ҳам, экспрес- сивлик ҳам ифода этилади. Яширин ўхшатишда эса доим экспрессивлик бўртиб туради. Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, яширин ўхшатиш фикр ифодалашнинг юксак бадиий ва мантиқий кучга эга бўлган формаси бўлиб, улар чуқур ва лўнда, маз- муни жиҳатидан мақол, ҳикматли ибора ва афоризм- ларга ўхшаб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |