Фарқи йўқ ўрнида шунинг сўроқ формаси қўллан- ганда, гап умуман риторик сўроққа айланади-да экс- ирессивлик яна ҳам кучайган бўлади: Худбин ва дило- зор кимсанинг ахир оғзи қон бўридан қандай фарқи бор (А. Орипов). Бундай қўлланишларда қиёсланувчи қисм- лар кўп вақт от ёки инфинитивдан бўлади. От—нима (не) конструкцияси ёрдамида ифодаланган қиёслашда нарса-предмет, шахс кабилар тенглаштирилади. Инфи- нитив — фарқи йўқ конструкцияси ёрдамида тузилган қиёслашда эса белги (кенг маънода)лар тенглашти- рилади.
Тенглаштиришда икки нарса — белги, ҳаракат тенг деб баҳоланади. Аслида эса тенглиги реал бўлмаган нарсалар тенглаштирилади. Иатижада тенглаштирила- ётган нарса, белги, ҳодисанинг ҳолати анча ошириб баҳоланган бўлади. Масалан, Ойбек — бу дарахтзор устида қуёш... («Узбек адабиёти ва санъати») гапида Ойбек қуёшга тенглаштирилмоқда. Аслида Ойбек билан қуёшнинг тенглиги реал ҳодиса эмас. Сўзловчининг нияти Ойбекни улуғлаш бўлиб, у мана шу хил тенглаш- тириш усулидан фойдаланган. Ойбек реал ҳолатидан анча ошириб тасвирланган. Демак, тенглаштиришда бир томоннинг ҳолати, белгиси реал ҳолатидан ошириб тас- вирланади.
Тенглаштиришда қиёсланаётган томонлардан бирини ошириб таърифлаш иияти бўлганидан баробар, тенг сўзларидан ташқари дан ортиқ, дан зиёд, дан қийин, дан баттар каби бирликлар ҳам кесим вазифасида ке- лади: Феъли айниган шоҳга қарши туриш қутурган ит- ни занжирлашдан, заҳарли илонни тутшидан қийин (Калила ва Димна).
Тенглаштиришнинг мураккаб формаси ҳам бўлиб, унда нарса, белги, ҳодиса аввал тенглаштирилади, сўнг уига ҳам «қаноатланмай» янада ошириб кўрсатилади. Яўқ, у молини сотмади, сувга оқизди. Йўқ, сувга оқиз- гандан ҳам баттар бўлди (Ойбек). Баъзан тенглашти- рншдаги орттириш идеяси нарса, белги, ҳодисани тен- ги йўқ, ўхшаши йўқ, мисли йўқ, поёни йўқ, тенгсиз деб таърифлашга олиб келади: Интизом масаласида Абди- валига тенг келадигани йўқ (У. Ҳошимов). Мана шу маънода Ҳамид Олимжоннинг бадиий маҳоратини қуйи- даги мисолда аниқ кўриш мумкин.
Ухшаши йўқ бу гўзал бўстон.
Хзбекистон дея аталур...
(Ҳ. Олимжон).
Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ Бу нигоҳ сирин йўқдир поёни
(Узбекистон адабиёти ва санъати).
Бундай қўлланишда қиёсланмиш қисм ўз-ўзидан тушиб қолади. Тўғрироғи, уни қўллашга мантиқан ўрин қол- майди. Чунки «унга тенг келадиган нарсанинг ўзи йўқ».
Тенглаштиришнинг интонация ёрдамида ҳосил қили- ниши ҳам экспрессивликка бой нутқ формасидир. Тенг- лаштиришнинг бундай тури от кесимли конструкциялар тарзида тузилади. Мисоллар: Айтилган сўз —отилган ўқ, уни қайтариб бўлмайди (Калила ва Димна). Булоқ- ларинг — шарбат, сувларинг кумуш. Баҳор мисоллигим гўзал Ватаним (Уйғун). Шеър — юлдуз киприги,— де- ганди Ойбек. Узи киприк эди Узбекистонга (Узбекистон адабиёти ва санъати).
Сўз ичра мудом ақл яшириндир,
Сўз чимилдиғу, ақл келиндир (Носир Хисрав).
Иўқ, энди қилич яланғочлайдиган пайт келди. Кечи- киш — ўлим (X. Тўхтабоев). Яхши қилибсан, тўхтатма, катта хазинанинг калити бу тил... (X. Тўхтабоев).
Тенглаштирилмиш қисм уюшиб келса, экспрессивлик ва эмоционаллик яна ҳам ортади.
Сен халқларнинг саодати, нажотисан, шонисан.
Давримизнинг виждонисан, идрокисан, ақлисан
(Ғ. Ғулом).
Бирор нарса, ҳодиса, белги аввал ошириб таъриф- ланади. Қейин эса уни инкор этиб, яна ҳам юксакроқ нарса, ҳодиса, белгига тенглаштирилади. Унда экспрес- сивлик жуда кучли бўлади.
Бошланди даврада ёниқ бир наво,
Юракларни нотоб этувчи хониш
Йўқ, бу наво эмас, хониш эмас, оҳ
Бу бир ёниш эди, буюк бир ёниш! (А. Орипов).
Тенглаштириш воситасида субъектив (ижобий ва салбий) муносабатларни ҳам ифодалаш мумкин. Биз миршаблар бўлсак император олий ҳазратларининг «қопоғон» итимиз. Лекин итлар ҳам ҳар хил бўлади. Бир хили сийлаганни билади, бир хили сийлаган-сийла- маганни билади, бир хили сийлаган-сийламаганни ара- лаш қопаверади (Ҳ. Тўхтабоев).
Халқ оғзаки ижодида тенглаштиришнинг ўзига хос иамуналарини учратиш мумкин: Ҳусни қуёш билан,
кўзи юлдуз билан, сочлари қундуз билан талашар экан (Олтин олма). Бу гапда бирданига учта нарса бошқа учта нарсага тенглаштирилган. Энг муҳими тенг, баро- бар каби сўзлар ўрнига бошқача ибора (жонлантириш йўли билан) ишлатилган. Натижада юксак бадиийлик- ка, айни пайтда экспрессивликка эришилган.
Тенглаштириш ўз семантик моҳияти эътибори билан ўхшатишнинг айнан ўзига мос келади. Лекин улар ора- сидаги қиёс характери бошқача (ўхшатиш йўли билан қиёслаш ва тенглаштириш йўли билан қиёслаш).
Do'stlaringiz bilan baham: |