Мен яшамоқ истайман Бир асрча муттасил Лекин ўлсам розиман
Гастеллодай мард асл (М. Шайхзода).
каби гапларни солиштириб кўрилса, улар қиёслашнинг турли кўринишлари эканини фарқлаш қийин эмас. Уларнинг биринчиси ўхшатиш йўли билан, иккинчиси таққослаш, учинчиси тенглаштириш, тўртинчиси эса зидлаш усули билан қиёсланган.
Одатда, қиёслаш, таққослаш, чоғиштиришни (баъ- зан ўхшатишни ҳам) синонимик сўзлар қаторида баҳо- лайдилар. Бу тушунчаларни фарқлаш лозим эканини юқоридаги фактлар (мисоллар) ҳам кўрсатиб турибди.
Шундай қилиб, қиёслашнинг санаб ўтилган кўри- нишлари ўзига хос синтактик конструкциялар воситаси- да — нутқда воқе бўлади ва кўп вақт фикрнинг ўта таъсирчанлиги учун хизмат қиладн.
Экспрессивлик ифодаланиши жиҳатидан қараган- да бир составли гапнинг кесимсиз турлари алоҳида ва ўзига хос хусусият касб этади. Эгасиз бир составли гап- лар орқали ҳам экспрессивлик ифодаланиши мумкин. Лекин бунинг учун маълум шарт-шароитлар талаб қи- линади. (Масалан, инверсив тартиб, риторик сўроқ, так- рор каби). Қесимсиз бир составли гаплар эса тўғридан- тўғри экспрессивликни ифодалайди. Кесимсиз бир сос- тавли гаплар сифатида инфинитив, номинатив, баҳо ва; буйруқ-истак билдирувчи гапларни санаш мумкин. Бу- лардан ташқари, сўз — гап, бўлакларга ажратилмайди- ган гап, вокатив гап ҳам борки, улар бир составли гап ёки икки составли гап жумласига кирмайди. Санаб ўтилган гапларнинг деярли ҳаммаси бир сўз ёки сўз формаси асосида тузиладиган гаплардир. Бундай гап- ларнинг умумий томонлари ҳақида гапиришда ва таҳ- лил қилишда уларнинг ҳаммасини бирлаштирувчи, акс эттирувчи битта ном билан аташ эҳтиёжи сезилади. Шунга кўра мана шу эҳтиёжни таъмин этувчи тушунчани ифодаловчи ном сифатида, шартли равишда бўлса-да сиқиқ конструкцияли гаплар терминини маъқул кўрдак.
Сиқиқ конструкцияли гаплар ҳақида рус тилшунос- лигида ҳам, ўзбек тилшунослигида ҳам турлича, ҳатто бир-бирини инкор этувчи қарашлар мавжуд. Лекин уларнинг ҳаммаси учун эътирозга молик бўлмаган,. умумий характерли хусусиятлари борки, улар энг аввал: структура асосининг сиқиқ, лўнда эканлиги билан ха- рактерланади. Бизнинг ишимиз нуқтаи назаридан энг муҳими, бундай гапларнинг ҳаммасида сўзловчининг воқеликка субъектив муносабати — модаллик, экспрес- сивлик, эмоционаллик ифодалаши, сўзловчининг кучли психофизиологик реакцияси бўртиб туришидир. Демак» бу тип гапларда тилнинг коммуникатив функциясидан
ео
кўра стилистик функцияси — эстетик функцияси устун бўлади. Сиқиқ конструкцияли гаплар асосан бадиий ус- лубга хос бўлиб, улар икки составли гаплардан бош бўлакларининг морфологик шаклланиши, нисбат ва бў- лншли, бўлишсизлик категорияларига муносабати жи- ,\атидан фарқ қилади. Улар грамматик жиҳатдан ихчам, сиқиқ, қисқа бўлиши, семантикасининг лўнда ва сермаз- мунлиги билан алоҳида ўзига хос аҳамият касб этади. Улар ифоданинг жонли, таъсирчан ва тасвирий бўлиши- ии таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, сўзловчи (автор) ўз фикрини, мақсадини кучли эмоция, экспрес- сивлик билан ифодалаш мақсадида атайлаб мана шун- дай гап формаларини қўллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |