Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet37/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
attachment

Улйр келдибиз жўнаймиз — улар келиши билан, биз жўнаймиз гаплари эса турли типдаги боғловчисиз ва пайт эргаш гапли қўшма гаплар бўлиб, улар пайт маъноси билан синонимик муносабат ҳосил қилган. Ле- кин уларнинг маъно оттенкалари турлича.
Экспрессивликка алоқадор синтактик синонимияни қўшма гапнинг бошқа турларида ҳам кўриш мумкин. Лекин бу ўринда юқоридаги мисоллар билан чекландик.
Шундай қилиб, синтактик синонимия экспрессивлик ҳосил қилишда қулай восита саналади. Ҳар қандай син- тактик бирликлар орасида ҳам синонимик муносабат ҳосил қилиш мумкин бўлавермайди. Унинг ҳам чек- чегараси, маълум қонуниятлари бор. Масалан, «Шун- дай бир ҳўплаганимни биламан, ичимни сидириб юбор- са бўладими» («Муштум») гапи бирор содда гап билан синоним бўла олмайди. Чунки бу гап махсус экспрес- сивлик ифодалаш учун худди шу формада қурилган, унинг нейтрал синоними бўлмайди.
Ундалма
Ундалма айрим сўз ёки сўз бирикмаси, баъзан сўз- лар группаси шаклида ифодаланиб, сўзловчининг нутқи қаратилган шахсни билдиради. Ундалманинг энг муҳим хусусияти сўзловчининг тингловчига бўлган турли субъектив муносабатини акс эттиришда кўринади.
Сўзловчи шу ундалма орқали тингловчининг диққат- эътиборини ўзига жалб қилади ва ундан сўнг тегишли фикрини баён этади. Ундалмалар тингловчига нисбатан таъкидлаш, огоҳлантириш, миннатдорчилик, мамнун- лик, эркалаШ, суйиш, норозилик, газаб руҳида бўлади. Хуллас, ундалмалар заминида сўзловчининг озми-кўпми экспрессивлик кайфияти ёки эмоционал муносабати ётади. Мисоллар: Ғофир. Гапир Жамила! Кўзимга қара! Аллақандай гумонлар юрагимни емирмоқда... сен чин- дан ҳам бой билан... Жамила. Ғофир ака! Мен... мунча мени хўрлайсиз? (Ҳ. Ҳ. Ниёзий).
Мавжуд адабиётларда ундалма гап ўртасида ва охирида келса, эмоционаллик кучли бўлиши айтилади1. Лекин ундалма гап бошида келганда ҳам кучли эмо- ционаллик ифодалаши мумкцн: Эй шоҳим, олампано-
' Ғуломов А. Ғ., Асқарова А. М. Ҳозирги ўзбек адабий тили, Тошкент, 1965, 188-бет.
ҳим! Элгюрт орасида шов-шувдан хабарингиз йўқ (О. Ёқубов).
Бизнингча, ундалманинг змоционаллик ифодалаш даражаси унинг гапнинг қайси ўрнида келиши билан эмас, балки қандай гап таркибида қўлланиши билан боғлиқ. Масалан, дарак гап таркибида келган ундалма билан буйруқ ёки ундов гап таркибида қўлланган ун- далмаларда эмоционаллик, экспрессивлик даражаси бир хил бўлмайди. Ундалма одатда ўзи қатнашган гапнинг интонациясига мос ҳолда талаффуз қилинади. Ундаги интонация ундалманинг характерини белгилайди. Маса- лан, Акй, бугун ёзувчилар билан учрашув бўлар эмиш (Сўзлашув) . Ҳой бўрилар, сўзларингдан қайт (Ҳ. Ҳ. Ниё- зий).
Мисолларнинг ҳар иккисида ҳам ундалма гап бошида келган. Лекин бири дарак гап, иккинчиси буйруқ гап таркибида қўлланган. Улардаги экспрессивлик даража- сини фарҳлаш қийин эмас. Бундан, ундалма экспрессив- лик ифодаси бўлмас экан, деган маъно келиб чиқмайди. Аксинча, гапда ифодаланган эмоционаллик — экспрес- сивликни унинг таркибидаги ундалма кучайтиради. Ма- салан, Иўқол кўзимдан, беномус сатанг! (Ҳ. Ҳ. Ниёзий) гапида экспрессивликнинг кучайишида ундалманинг ролйни алоҳида баҳолаш керак. Мана шу сабабга кўра, ундалмалар билан биргаликда кўпинча ундаш ва модал маъно ифодаловчи воситалар (ундовлар, суйиш, эрка- лаш, қичрайтириш қўшимчалари) қатнашади ёки ундал- мадар такрорланади, алоҳида кучли интонация билан айтилади. Уларни қуйидаги тартибда кўрсатиш мумкин:

  1. Ундалма билан бирга ундов сўзнинг қатнашуви. Ундовлар ҳам эмоционал характерда бўлганидан улар уцдалма билан бирга қўлланганда экспрессивлик дара- жаси ортади: Оббо, очкўз-е! Ростдан айтяпсанми? Вой, ота! Сув, тўла ажойибот-ку!... (Эртакдан).

  2. Ундадмани такрорлаш. Такрор қўллаш ҳодисаси ҳам одатда.маънони таъкидлайди. Шунинг учун ундал- манинг такрорланишй ҳам алоҳида куч билан экспрес- сивлик ифодалайди: ,

а) жуфт қўллаш: Ваҳодир, Баҳодир, югур буёққа (Сўзлашув).
б) кейинци ўндалма аниқловчи билан такрорланади:

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish