Ҳоврингиздан тушинг, акаси жонидан! Туяни ша-
мол учирса эчкини осмонда, кўр дейдилар-а! ҲаҒ (О. Ёқубов). Елғиз қизи маданий жойга бориб, бахтли бўлсин, деб юрибман-а? Ит қорнига сариёғ ёқмабти-да, лаббай?! (О. Ёқубов).
Ҳой Дилбархон, сиз ҳам айтиб қўйинг куёвингизга! Мошхўрдага қатиқ бўлавермасин! (О. Ёқубов). Бўйин- гиз етмагандан кейин пуф сассиқ бўпти-да, лаббай (О. Ёқубов). Баъзан кесатишда сўзловчининг кучли психо-физиологик реакцияси, ғазаб-нафрат каби руҳий ҳолати ифодаланади:
Қози почча, саруполар муборак. Лекин бой бу- чопонни катта отаси ўлганда товутига ёпган эди. Энди сизнинг устингизга ёпибди-да!
Саруполар қуллуқ бўлсин, домла-имом?
Элликбоши, паранжингиз муборак! (Ҳ. Ҳ. Ниёзий).
Қесатишда сўзловчи тингловчи номидан гапириш
ҳолларини ҳам учратиш мумкин. Сўзловчи шу йўл би- лан ўз суҳбатдошини фош қилишга ҳаракат қилади: Ие ҳали, паловнинг мойи тагида, денг. Балли сиздақа йи- гитга (О. Ёқубов).
Хуллас, кесатиш одатда сўзловчининг кучли психо- физиологик реакцияси натижасида тингловчига ёки ўзга шахсга нисбатан салбий муносабати натижасида юзага келади.
Қочирим
Қочирим ҳам кучли мантиқий мунозарада қўлла- нувчи восита бўлиб, у тегишли шахсга «қизим сенга айтаман, келиним сен эшит» қабилида таъсир кўрсатиш учун хизмат қилади.
Қочирим ҳам моҳияти, эътибори билан (экспрессив- лик ифодалаши) ирония ва кесатиш билан бир қаторда туради. Лекин бу улар тамоман бир хил ҳодисалар де- ган гап эмас. Қочиримда сўзловчи ўз фикрини тўғри- дан-тўғри тегишли шахсга айтмай, бошқа шахсга гапи- ради. Лекин унда «гап ўз эгасини топади» деган мақсад кўзда тутилган бўлади. Масалан: Ҳусайн. Кошки бошқа амирлар ҳам авомнинг тилини билса? Кошки ўзгаларни ғийбат қилувчилар ўз нуқсонларини ҳам билсалар!— гапида шоҳ кўпчиликка қарата гапираётган бўлиб, ас- лида эса Маждиддинга шама қилмоқчи. Қуйидаги мисолларда ҳам шуни кўрамиз. Шунда... бизга тайерлаб қўйилган меҳмонхоналарга (турма дейилмоқчи — бу ирония элементи), фақат биз борармикинмиз ёки бош- қа акамлар ҳам бориб қолишармикин?.. (О. Еқубов). Адашмасам, у идоранинг бош приёмчиси ўзларининг қайноталари бўладилар шекилли-а, лаббай? (Т. Пўлат). Бу гапларда сўзловчи ўз суҳбатдошига гапириш билан шу ўринда мавжуд бўлган бошқа шахсга таъсир кўрсат- моқчи. Бундай приём «Муштум» журналининг саҳифа- ларида жуда кўплаб ишлатилади. Унда авторлар, маса- .лан, «Муштум»га мурожаат қилиш билан бошқа тегиш- ли шахсларга таъсир ўтказишни кўзлашади.
Умуман, стилистик фигуралар кучли таъсирчан нутқ приёмлари бўлиб, тилнинг деярли барча услубларида қўлланади. Уларни аниқ ва чуқурроқ ўрганиш ҳам на- зарий ва практик жиҳатдан катта аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |