Збек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик индивидуаллик



Download 0,79 Mb.
bet14/26
Sana31.05.2022
Hajmi0,79 Mb.
#622881
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
С.Умирова - Диссертация (1)

Товушлар параллелизми ҳам образли ифодаларда учрайди ва маънони яққол тасаввур этишга ёрдам беради. Товушларнинг ёнма-ён келиши турлича бўлади: баъзан бир хил ҳамоҳанг сўз ёки товушларнинг сатр бошида ёки охирида келиши такрор ёки анафора шаклида содир бўлади…79
Н.Ҳотамов ва Б.Саримсоқовлар уни «поэтик усуллардан бири бўлиб, икки ёки ундан ортиқ ҳодиса, нарсани ёнма-ён қўйиш орқали поэтик мазмунни очишдан иборат стилистик усуллардан бири. Ёнма-ён қўйилган нарсаларни бир-бирига зидлаш ёки муқояса қилиш орқали поэтик фикр конкретлаштирилади, тасвирнинг жонли ва ёрқин бўлишига эришилади» тарзида изоҳлайди. Бу ҳодисанинг дастлаб халқ поэзиясида пайдо бўлганлиги ва кейинчалик ёзма поэзияга ўтганлигини айтади ва унинг тўрт хил кўринишини санаб ўтади: 1) тематик-психологик; 2) ритмик-синтактик; 3) лексик-морфологик ва 4) интонацион параллелизм.80
А.Мамажонов параллелизмга такрорнинг кўриниши сифатида қараган ва уни структурал параллелизм деб баҳолаган ва бу типдаги гаплар қўшма гапларнинг у ёки бу турини юзага чиқариб, улар асосан сўзлашув ва бадиий услубга хослиги, бундай гaпларда ритмомелодика алоҳида тарзда юзага келиши тўғрисида сўз юритган.81
С.Каримовнинг «Бадиий услуб ва тилнинг ифода тасвир воситалари» асарида ҳам бу ҳодиса тилган олинган ва муаллиф эътиборини асосан бадиий матнлардаги маъно такрорига қаратган.82
Параллелизм ҳодисаси ўзбек тилшунослигида махсус тадқиқот объекти ҳам бўлган. Р.Шукуров «Параллел синтактик бутунликлар» мавзусида номзодлик диссертацияси ёзган, илмий нашрларда мақолалар эълон қилган. Тадқиқотчи параллел синтактик бутунликларни умумийлик ва хусусийлик диалектикаси асосида шаклланган вариантлар ўртасидаги турли муносабатларни ифода этувчи нутқий ҳодиса сифатида баҳолайди ва уни стилистика ва нутқ маданиятининг текширув объекти ҳисобланишини айтади. Бу ҳодисани шаклий ва мазмуний параллелизм сифатида иккига бўлиб ўрганади.83
Шунингдек, М.Яқуббекованинг номзодлик диссертациясида, И.Ёқубов ва С.Рўзимбоевларнинг мақолаларида бадиий матнда параллелизм поэтикаси ва қурилишга оид фикрлар билдирилган, параллелизм ҳодисасининг бадиий матндаги вазифалари таҳлил этилган.84
Синтактик фигура сифатида мавжуд бўлган параллелизм ҳодисасига жаҳон тилшунослигида ҳам бир-бирини тўлдирувчи турлича қарашлар мавжуд. Масалан, И.В.Арнольд синтактик параллелизмларни стилистик восита сифатида қараган ва уларни ифодавий-синтагматик гуруҳга киритган ҳамда самарадорлик гап қисмларининг бир линияда жойлашишидан келиб чиқишини айтган.85 А.П.Сковородников майдон ташкил этувчи нутқий фигураларни тилдаги тежамкорлик ва ортиқчалик тамойилидан келиб чиқиб баҳолаган. Унинг фикрича, экспрессив синтактик қурилмалар майдони икки қатламдан иборат ва синтактик параллелизмлар тежамкорлик-ортиқчалик антиномиясига бевосита алоқаси бўлмаган, марказдан узоқ бўлган иккинчи қатламга киради.86 З.Жўраева эса уни «ёнма-ён келган гаплар, гап бўлаклари ёки нутқ парчаларининг бир хил синтактик тузилиши ёки симметрик жойлашиши», деб баҳолайди.87
Такрорнинг композицион шаклларидан бири А.Н.Веселовский кашф этган поэтик параллелизмдир. Анъанавий лирик қўшиқлардаги параллелизмларда, бир томондан, табиатнинг символик образлари, иккинчи томондан реал инсон образлари акс этган бўлади.
Қўшиқлар ана шу принцип асосида шаклланади. Бу уларнинг умумий схемаси. А.Н.Веселовскийнинг қайд этишича, уларда бир-бирини изоҳлайдиган икки мотив қиёсланади ва қайси бири инсоний мазмун билан тўлдирилган бўлса, ўшаси устунлик қилади. Гарчи улар мазмунан бир хил бўлмаса-да, ғоявий-эмоционал ва бадиий жиҳатдан яхлитликни ташкил қилади.
Параллел қўлланган бўлакларнинг биринчи қисми доимо эмоционал характерда бўлади ва иккинчи қисмдаги инсоний мазмунга ишора қилади. иккинчи қисмда асарнинг мазмуни очилади, лирик қаҳрамон ҳис-туйғуси, мулоҳазаси баён қилинади.
Демак, биринчи қисм иккинчи қисмдаги тасвирийликни, ҳис-туйғуни кучайтиришга хизмат қилади. Шунинг учун қўшиқ сингари айрим адабий жанрларда параллелизм фаол қўлланилади.88
Ю.Лотманнинг ҳам параллелизмга оид қарашлари эътиборга молик. У параллелизмни матнни поэтик қабул қилишнинг шартларидан бири деб ҳисоблайди ва муаллиф бу восита миқдорини оширишга интилишининг сабабини ҳам шунга боғлиқликда изоҳлайди.
Шеърий матнда амалга оширилган параллелизм маълум маънода тил бирликлари такрорланиши ҳамдир. Ю.Лотман бу ҳолатни шеърий тузилмада мос келиш сатҳи деб номлайди ва бир пайтнинг ўзида номувофиқлик сатҳининг иштирок этишини ҳам айтади. Масалан, дейди у, биз мутлақ такрор юз берган деб ҳисоблаган ҳолатларда ҳам, ҳеч бўлмаганда, айрим тил бирликларининг ўрни алмашган бўлади. Ана шу парадигматик тузилмадир. Бу парадигма сўзловчи ва тингловчининг онгида бўлади, матнда эса унинг фақат биттаси ўз аксини топади.89
Параллелизмга оид бир қадар мукаммал қарашлар Роман Якобсонга тегишли ва улар «Грамматик параллелизм ва унинг рус аспектлари» номли асарида ўз ифодасини топган.90 Унинг бу қарашларини ўрганишни Вяч. Вс. Ивановнинг «Поэтика масалалари» асарига ёзган кириш сўзидан бошлаш тўғри бўлади, деб ўйлаймиз.91
Р.Якобсон тарихий поэтикада қадимдан ўрганилиб келинаётган параллелизмни янгича тушунишни таклиф қилди. Унинг таҳлиллари тарихий поэтикада параллелизмни тушунишдаги анъанавийликни ўзгартириб юборди. Параллелизм тушунчаси барча сатҳларда – параллелизм анча юқори савияда юз берадиган фонемалар мутаносиблигидан матнни ташкил этувчи асосий ўқ – синтагматик ва парадигматик муносабатлар ёрқин намоён бўладиган семантик сатҳни янги мазмун билан бойитди. Р.Якобсоннинг бу тадқиқотлари фольклор ва турли тил анъаналари бўлган адабиётлардаги параллелизмга оид қарашларга якун ясади ва грамматик поэзия руҳидаги кейинги кузатишларга йўл очиб берди, деб ёзади Вяч. Вс. Иванов.92
Дарҳақиқат, Р.Якобсон юқорида номи тилга олинган асарида мавзуни ёритишга киришдан аввал бу соҳада ўзигача айтилган фикр-мулоҳазаларни бирма-бир келтиради ва уларга муносабат билдиради. Жумладан, тилшуносликка параллелизм терминини Роберт Лаут 1778 йилда нашр эттирган «Исо пайғамбар ҳақида» номли китобида илк бор қўллаганлигини ва қуйидагиларни ёзганлигини қайд этади: «Мен параллелизм деганда бир шеърий асар ёки бир мисрадаги мувофиқликни тушунаман. Мисрада айтилган мулоҳазага яна бир фикр қўшилса ёки кейинги қаторда унга ўхшаш ёки зид бўлган бошқа бир қатор – грамматик қурилма келса, параллел ҳодиса; унинг таркибидаги сўз ва оборотларни эса параллел аъзолар, деб ҳисоблайман.
Параллел қаторлар уч типга ажратилиши мумкин: синонимик параллеллар, антитетик параллеллар ва синтетик параллеллар… Айтиш лозимки, параллелликнинг бу типлари ўзаро аралаш ҳолда бўлади ва бу аралашлик асарга хилма-хиллик ва гўзаллик бағишлайди».93
Р.Якобсон адолат юзасидан яна қуйидагиларни ёзади: Грамматик параллелизм муаммосига мурожаат қилар экансан, Джерард Мэнли Ҳопкинснинг бундан юз йил аввал олиб борган тадқиқотидан қайта-қайта иқтибос олишга тўғри келади: «Поэзиянинг техник томони, – афтидан, биз шундай дейишга ҳақлимиз, – унинг бутун техникаси параллелизм принципига олиб келади. Поэзиянинг структураси – бу доимий параллелизмдир».94
Ҳопкинс шеър структураси ёки параллелизм тамойилини сўз санъатининг структур хоссалари сифатида ўрганганлиги ва «Санъатда биз нафақат яхлитликка, балки мувозанатга ва тўғриликка, шунингдек, ранг-барангликка, турланиб туришликка, контрастларга ҳам интиламиз; бизни акс-садо эмас, қофия; мослик эмас, уйғунлик ўзига тортади», деган фикрни ҳам билдирганлигини Р.Якобсон «Поэтика масалалари» асарида ҳам қайд этган.95
Шундан сўнг хитой шеърияти поэтикаси билан шуғулланган Хайтауэрнинг фикрларига эътиборни қаратиб, унинг оддий параллелизмни олти турга: такрор, синонимия, антонимия, «мувофиқлик», «грамматик фарқлилик», «сунъий жуфтлаштириш» кабиларга ажратганлиги, шунингдек, мураккаб параллелизмларга, метрик, грамматик ва товуш параллелларига ҳам мурожаат қилганлиги ҳақида маълумот беради. Хайтауэр хитой поэзияси ҳақида қуйидагиларни ёзган: «у грамматик ва товуш параллелизмларининг нисбатан нозик моделлари асосида ўз контрапункти – урғу ва оҳанглар туркумига етаклаб келади».96
Асарда номи тилга олинган П.А.Будберг фикрича, параллелизм берилган формулага асосланган синтактик қайтариқ шаклидаги стилистик усулгина эмас, уни бинокуляр кўришга ўхшаш самарадорлик учун қўллашади. Бунда икки синтактик образни устма-уст қўйиш юз беради. Улар кўламли ва чуқур бўлиши учун қурилма қайтарилади. Натижада аввал бири иккинчиси билан кетма-кет жойлашган синтагмалар яхлит ҳолда бирлашади.97
Гердер эса «параллелизмнинг икки аъзоси бир-бирини кучайтиради, юқорига олиб чиқади ва мустаҳкамлайди», деб ҳисоблайди. «Параллелизм монотонли ва чексиз тавтологияни вужудга келтиради» ёки «агар ниманидир икки марта такрорлаш талаб этилса, унда биринчи айтилгани, шубҳасиз, фикрни фақат ярим ва тўлиқсиз ифодалашга ярайди», деган фикрларга мутлақо қарши чиқади.98
Параллелизмга оид қарашлар ҳақида маълумот беришда давом этар экан, Р.Якобсон XIX асрнинг 60-йилларида Алквистнинг тадқиқотида фин поэтик тили кузатиш объекти бўлганлиги ва унинг «Калевал»даги параллел бандларнинг грамматик композицияси схемаси тадқиқ этилган «лингвистик аспектда Фин поэтикаси» номли диссертация иши юзага келганлигини айтади.
Шу пайтга қадар параллелизмнинг бирон-бир тизими таҳлил қилинмаган эди. Фақат 70 йил ўтиб, параллелизмнинг ҳақиқий илмий грамматикасини тузиш Штейницга насиб этди. Штейниц параллел шеърлар орасидаги грамматик муносабатларни очиб берди, дейди Р.Якобсон.99
Аммо Р.Якобсон қайд этган қуйидаги мулоҳазалар мавзу эътибори билан биз учун ғоятда муҳимдир: Ковальский ва Жирмунскийларнинг мукаммал шарҳлари параллелизмнинг, келиб чиқиш эҳтимоли умумий бўлган қатъий қоидалари, туркий халқлар оғзаки ижодида ҳам кузатилишидан далолат беради. У ёки бу туркий халқлар маданияти модели қанчалик қадимий бўлса, уларнинг миллий оғзаки ижоди, айниқса, эпосларининг параллелистик асослари шунчалик мустаҳкамдир. Р.Якобсон бу ва бошқа қарашлардан кенг жабҳадаги урол-олтой ареалининг катта қисмида грамматик параллелизмга асосланган оғзаки анъаналар давом этган, деган хулосага келади.100
Р.Якобсоннинг ана шу позициядан туриб Кирши Данилов тўпламидаги «А и горе, горе-гореваньице» қўшиғи мисолида параллелизм ҳодисаси юзасидан амалга оширган мукаммал таҳлиллари бу тасаввурлар параллелизмни тарихий поэтикада анъанавий ўрганиб келинганидан анча қадимий эканлигини кўрсатди.
Асар бошдан охиригача ана шу биргина қўшиқдаги параллелизм тадқиқига бағишланган. Унда тилнинг ҳар бир сатҳи доирасидаги лингвистик бирликларнинг қўшиқ матнида юзага келтирган параллелликлари ҳақида ва бу ҳодисанинг қўшиқ поэтикасида тутган ўрни тўғрисида чуқур илмий таҳлиллар амалга оширилган.
Р.Якобсон фикрича, «паралеллизмнинг ҳар қандай шакли инвариантлар ўртасидаги муносабатлардир. Инвариантлар қанчалик қатъий тақсимланган бўлса, вариантларнинг самарадорлиги шунчалик сезиларли бўлади. Параллелизмнинг изчиллиги тилнинг мос келиши ва мос келмаслиги билан мустақил поэтик қиммат касб этадиган барча сатҳлари, категориялари ва шаклларини муқаррар фаоллаштиради. Фонологик, грамматик ва семантик қурилмаларнинг бу чигал бўлинишлари параллел қаторлар доирасида чегараланиб қолмайди, балки уларнинг тақсимланиши орқали бутун матнга тарқалади. Шунинг учун паралеллизм мавжуд бўлган асар грамматикаси алоҳида аҳамият касб этади». Вариантлар ва инвариантларни турли тил сатҳлари бўйича тақсимлашдаги товланишлар параллелизмлар поэзиясига олий даражадаги ранг-баранглик бағишлайди ва уларнинг айрим қисмларидаги индивидуал ўзига хосликларни ажратиш, уларни яхлит матн доирасида гуруҳлаш учун кенг имкониятлар беради.101
Роберт Лаутнинг параллел қаторларнинг синонимик, антитетик ва синтетик типларига оид қарашларини давом эттирган Р.Якобсон бир маънони ифодаловчи синонимик мисралар маънолари ўзаро тенг бўлган турли хил воситалар ёрдамида кетма-кет шакллантирилади. Баён этилган мулоҳаза шу пайтнинг ўзида бутунисича ёки қисман такрорланса, ифода ўзгаради, маъно эса тўлиқ ёки қисман тўлиқ сақланиб қолади, деган фикрни айтади.
Р.Якобсон фикрича, семантик сатҳда параллеллар ё метафорик, ёки метонимик, яъни ўхшашлик ва яқинликка асосланган бўлади. Бу ҳолатлар параллелизмнинг синтактик аспектида – жуфтликлар ё иккинчи қаторнинг модели олдинги қаторнинг моделига ўхшаш, ёки бу икки қатор яхлит грамматик қурилманинг аралаш компонентлари сифатида бир-бирини тўлдириши мумкин бўлган икки типда ҳам учрайди.
Шеърий санъат сифатида яшаб келаётган параллелизмнинг қадимийлиги ҳақида мулоҳаза юритган Р.Якобсон сўз мусиқаси, яъни нутқ парчаси – такт ва метр пайдо бўлгунга қадар, барча халқларда қўшиқ ижод қилишнинг иккита табиий гармоник ибтидоси­ – параллелизм ва аллитерация бўлган бўлиши керак, дейди. Библия шарҳловчиларининг айтишича, яҳудий шеършунослигининг асосий хусусияти сифатида дастлаб параллелизм тилга олинган.
Р.Якобсон рифмани параллелизм сифатида қаровчиларнинг фикрини рад этади, аммо рифма ва изчил параллелизм диққат билан қиёсланилса, улар ўртасида фундаментал фарқлар борлиги маълум бўлади, дейди. Шунингдек, у параллелизмни ҳар қандай оғзаки ижод асосида ётадиган тафаккур автоматизмига боғлаш тўғри эмаслигини ҳам таъкидлайди.
Унинг поэтик техниканинг моҳияти вақти-вақти билан такрорланиб, орқага қайтиб туришдадир ва бу тилнинг барча сатҳларида кузатилади. Бу поэтик моделлар дунёнинг барча тилларида кузатилади, деган фикри шеърий санъатларнинг ҳаммасига тегишлидир.102
Р.Якобсоннинг паралеллизмга оид қарашлари И.Мирзаев томонидан ўзбек тилига таржима қилинган «Поэтика масалалари» асарида ҳам мавжуд. Бу асарда олим ушбу масалада ўз даври поэтика назариётчилари билан баҳсга киришди, масалани «Агар грамматик параллелизм ва контрастларнинг поэзия учун характерли бўлган бу типик тизими поэтик прием бўлмайдиган бўлса, у ҳолда тилшунос шундай савол беришга ҳақли: бу конструкция қандай мақсадни кўзлайди ва нега шоирлар уни жон-дилдан қўллаб-қўллашади ва бойитишади?» тарзида қўйди ва ўзининг бу борадаги фикрларини қуйидагича қатъий баён этди: «Танқидчилар катта ҳажмли параллелизмларга қанчалик ишончсизлик билан қарамасинлар, энг кўп тарқалган поэтик приемлардан бири жуфт ва тоқ бандлар зидлигидир. Бунда, бир томондан, барча жуфт бандлар ва, иккинчи томондан, барча тоқ бандлар орасида тилнинг турли-туман сатҳ ва аспектларининг фонологиядан семантикагача, морфологик ва синтактик параллеллардан лексик «йўқлашлар»гача бўлган кенгликларида ўзаро мосликларнинг бутун бир тизими мавжуд».103
Р.Якобсон мавзуга оид фикрлари сирасида шундай дейди: Агар яхлит лингвистик таҳлил этилса, қанчалик мураккаб бўлишига қарамасдан, параллелизмли поэтик асарлар структураси ёрқин кўриниб туради.104
Дарҳақиқат, Р.Якобсоннинг «Поэтика масалалари» асари параллелизм назариясига оид муҳим методологик тадқиқотдир. Ушбу асарда олим параллелизм ҳақидаги қарашларини, бу филологик тушунчанинг моҳиятини очиб беришдан аввал дунё тилшунослигида ушбу стилистик фигуранинг ўрганилиш тарихи ҳақида сўз юритади, унга бўлган турлича муносабатларни чуқур таҳлил қилади ва шундан сўнг ўз қарашларини баён этади. Биз ҳам Усмон Азим поэтик матнида қўлланган такрорлар, хусусан параллел бирликлар таҳлилида унда келинган хулосалардан назарий асос ва тадқиқот усулларидан тажриба сифатида фойдаланамиз.
Усмон Азимнинг «Катта лейтенант Усмон Азимовнинг аскарларига сабоғи» шеърида қўлланилган параллелизмлар зиммасида ўзига хос юк ташийди. Жанг пайтида душман ўқидан омон қолиш учун баъзан эмаклаб юришга ҳам тўғри келади. Гўё аскарларга шу ҳақда сабоқ бераётган командир сўзининг биринчи қисмида Кеча ўтган эдик югуриб жанг қилишни
дейди. Иккинчи қисмини эса Эмаклаш ҳақида бугунги сабоқ деб бошлайди.
Гарчи мисраларда бирон-бир сўз такрорланмаётган бўлса ҳам бу шеърий қаторлар маъносига кўра ўзаро параллелизмни ташкил этади. Чунки улар шеърнинг биринчи қисми билан иккинчи қисмини мазмунан боғлаб турибди. Бу боғланишни амалга ошираётган восита – кеча ва бугун сўзлари. Бу лексик бирликлар ва мисралар матнда бир-биридан йироқда жойлашган. Шунинг учун уларни дистант параллелизм сифатида баҳолаймиз. Аммо улардан поэтик мазмун ахтариш фикрида эмасмиз. Бу ўринда параллелизм шеър қисмларини ўзаро боғловчи восита, холос.
Иккинчи кунги сабоқ бошланди. Эмаклаш – жанг пайти ёғилаётган ўқлардан тирик қолиш илинжида қилинган бир ҳаракат, албатта. Бу сабоқнинг натижа бериши учун даъват қилинади, буйруқ берилади: Тирсакни аяманг, / тиззани аяманг,/ кийимни аяманг! Буйруқлар қисқа – уларнинг ҳар бири бор-йўғи икки сўздан иборат: тирсакни аяманг, тиззани аяманг, кийимни аяманг! Жумла таркибидаги морфологик бирликларнинг – тушум келишиги ва шахс-сон ва буйруқ майли қўшимчаларининг бир хил тартибда такрорланиши, бир буйруқ изидан иккинчисининг берилиши жумлаларни параллел ҳолатга келтирган ва, ўз навбатида, бу параллеллик командирлар нутқига хос қатъий бир оҳангнинг юзага келишига сабаб бўлган.
Бажарилаётган амалнинг тўғрилигини далиллаш учун гўё Ахир, ғалабани она Ватанга / тириклар келтиради, / ўликлар эмас деган ғоя ҳам сингдирилади.
Шеър ўқиш давом этилар экан, ифода жараёнида қўлланган бу усуллар лирик қаҳрамон – шоир муддаосини айтиш учун шунчаки бир деталь эканлиги маълум бўлиб қолади. Аслида, асарнинг биринчи парчасида бунга ишора бор эди: Кеча ўтган эдик югуриб жанг қилишни, / аммо мудом «ура!» деб югура олмаймиз.
Энди тингловчи ёки ўқувчининг шеърдан олган таассуротлари ойдинлаша боради: сабоқ эмаклаш ҳақида, эмаклай бошлаймиз, эмакланг. Матндаги эмакламоқ феъли ўзак сўз сифатида намоён бўлади. Кутилмаганда командир аскарларига саволлар борми? деб мурожаат қилади. Сержантнинг саволини эшитамиз: Нeгa мен сиз билан эмакламадим? Командир сержантнинг саволидаги мазмунни илғайди ва жавоб беради: Менга эмаклашдан кўп сабоқ беришган, / аммо уддасидан чиқа олмадим...
Эътибор берилса, яна маъно параллелизми ҳосил бўлаяпти: Биринчи банд: Кеча ўтган эдик югуриб жанг қилишни, / аммо мудом «ура!» деб югура олмаймиз. Иккинчи банд: Менга эмаклашдан кўп сабоқ беришган, / аммо уддасидан чиқа олмадим... Машғулот турлича, аммо натижа бир хил.
Банд таркибидаги феълларнинг ўтган замон шаклида берилишида ҳам ишора бор. Айтайлик, мустабид тузум давридаги мутеликка, қулликка даъват қилувчи сабоқлар. Қарангки, лирик қаҳрамон бунинг «уддасидан чиқа олмабди». Бу ерда киноя усулини қўллашда маҳоратни кўрамиз. Хуллас, ихтиёрингиз... Гўё машғулот тамом бўлди. Лирик қаҳрамон эса чинакам командирга – Ватан фидойисига айланади, ҳақиқий даъват, ҳақиқий буйруқ энди берилади: Маслаҳатим шу: / ўзингизга раҳмингиз келсин! / Бошингизни аяманг! / Юракни аяманг! / Умрни аяманг! / Ғалабани ўликлар эмас, / тириклар келтиради / она Ватанга... Қиёслаймиз: Тирсакни аяманг, / тиззани аяманг, / кийимни аяманг! парчасидаги оҳанг параллелизм ҳолатида бу ўринда яна тикланади: Бошингизни аяманг! / Юракни аяманг! / Умрни аяманг! Аммо бу даъват чинакам даъват, она Ватан учун қилинаётган даъват. Яна такрорланаётган Ғалабани ўликлар эмас, / тириклар келтиради / она Ватанга... жумла ҳосил қилаётган параллеллик, ундаги ўликлар ва тириклар антиномияси шеърнинг ўқилишида шунчаки оҳангнинг бир хиллигини таъминловчи ёки бўлмаса, асарнинг таъсирчанлигини оширувчи восита эмас, балки асарнинг, хулосанинг финали. У гўё ҳукм сингари эшитилади. Шеърдаги параллелизм санъатининг поэтик куч-қудрати ҳам ана шунда.
Бу бирликларга нисбатан лингвопоэтик таҳлил методикасини тавсия этган Р.Якобсоннинг «грамматик оппозицияларнинг симметрик жойлашиши» атамасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Р.Якобсон бу ҳақда қуйидагиларни айтган эди: «Грамматик параллелизмлар, хоҳ улар такрор, хоҳ контраст шаклида бўлсин, ва, мухолифларимиз нима дейишмасин, тадқиқотчининг янглиш чиқарган хулосаси, унинг «олдиндан ўйланган нияти» ҳосиласи эмас. Ҳар қандай қисқа шеър бандлари уч асосий тамойилга кўра бирикади ва ажралади; бу тамойилларнинг конкрет амалга ошиши шеър услуби ва жанрига, шоирнинг ўзига хослигига, унинг у ёки бу поэтик мактабга мансублигига боғлиқ…».105
Дарҳақиқат ушбу шеърда ҳам Усмон Азимнинг индивидуал услубига хос бўлган жиҳатларни – қатъият ва шиддатни, ифодада тагмаънога жиддий эътибор беришини кузатамиз.
Усмон Азим «Алпомиш хусусида шоир дўстимга махфий хат» шеърида мумтоз адабиётимизда фаол бўлган тажоҳул-и-ориф («билгувчининг ўзини билмасликка солиши») санъатидан фойдаланган.106 Арпали чўлида Алпомиш ухлар. / Уни уйғотмайман деб бошланган шеърда поэтик ташкил этувчи восита асар давомида бир неча марта такрорган ва синтактик параллелизмни ҳосил қилган қуйидаги мисралардир: Нима иш буюрамиз унга, / Хуршид Даврон? Лирик қаҳрамон саволни бериш баробарида жавобни ҳам ўзи бериб боради. Савол: Уйғонса, нима иш буюрамиз унга, / Хуршид Даврон? Риторик сўроқ шаклидаги жавоб: Укам каби Эски Жўвада писта сотадими? Яна риторик сўроқ шаклидаги жавоб: Акамдай пахта терадими икки минг тонна? Ўртага ташланган саволга шу тарзда жавоб бериб кетилаверса бўларди. Аммо жумла яна такрор қўлланади ва параллелизмга йўл қўйилади: Нима иш буюрамиз унга, / Хуршид Даврон? Жавоб: Имонни сотмоқликни ўрганадими амакимиздан, Жавоб: Ёки мукофот олмоқликнинг йўлларини?/ Аммамизнинг қилмишин кўриб, / Ўзини осиб қўяди-ку! Савол: Нима иш буюрамиз унга, / Хуршид Даврон? Жавоб: Биз билан пиво ичишни удда қилармикин? Жавоб: Бировнинг китобини кўчиришни-чи? / Уни уйғотмасдан... / Ўлдириб қўйсакмикин? Алпомишнинг ухлаб ётиши, уни уйғотишга ҳаракат, унга гўё иш буюриш, вазифаларнинг риторик сўроқ тарзда берилиши – буларнинг ҳаммаси сюжетни ўзаро боғловчи унсурлар ва улар муайян поэтик вазифани бажаришга йўналтирилган. Шулар қаторида қўлланаётган синтактик параллелизмлар ҳам, айни пайтда, асарнинг бадиий-эстетик таъминоти учун хизмат қилмоқда.
Биринчидан, унинг ёрдамида тажоҳул-и-ориф санъати рўёбга чиқарилаётган бўлса, иккинчидан, ҳар сафар Алпомишнинг уйғонишига қаратилган эътибор янгиланиб турилмоқда. Бинобарин, савол қанча такрорланса, унга берилган жавоб ҳам, шоирнинг ҳар бир ғояси ҳам шунча тез эсда қолади. Бу – синтактик параллелизмлар ўз зиммасига олган қўшимча поэтик вазифалардир. Асардаги мисра ёки банд шаклидаги ҳар бир шеърий парча семантик ва синтактик жиҳатдан мустақил, аммо параллелизм уларни ўзаро боғлиқликда ва уйғунликда сақлаб турибди.
Р.Шукуровнинг «Параллел бирликларнинг асосий вазифаси фикрга изоҳ бериш ва, энг муҳими, унга тингловчини тўла ишонтира олишдан иборат. Улар тил услубий воситаларининг бойиши манбаларидан бири бўлиб, поэтик нутқда кўп қўлланадиган, энг маҳсулдор ва таъсирчан синтактик бирлик ҳисобланади», деган фикрлари эса параллелизмнинг вазифалари ҳақидаги қарашлар сирасини тўлдиради.107
Параллелизмларнинг асар матнини ўзаро боғлиқликда ва уйғунликда сақлаб туриш хусусияти Усмон Азимнинг «Ёмғир» шеърида ҳам яққол намоён бўлган: Ёмғир. / Бекат. / Эркакнинг эгнида ёмғирпўш. / Аёлнинг кўйлаги баданига ёпишган. Мана шу манзара ҳар биримизнинг тасаввуримизга сиғади. Унинг давомидан шоир Олтмишинчи автобус тўхтаб ўтади мисрасини келтиради ва гўё аҳамиятга молик бўлмаган нарсадай уни қавс ичида беради: (Олтмишинчи автобус тўхтаб ўтади). Агар Ёмғир. ёки Бекат. атов гаплари ва «Совуқ қотди, – ўйлайди эркак, – / Ёмғирпўшни елкасига ташласам / Хафа бўлмасмикин?» парчасида ўйлайди эркак жумласида деб нинг тушиб қолганлиги ва бўлмас эканми нинг бўлмасми экан/бўлмасмикин тарзида берилганлигини инобатга олмасак, шеърнинг шу жойигача тасвирийлик йўқ даражада.
Аммо унинг давомидан яна келтирилган: (Олтмишинчи автобус тўхтаб ўтади) жумласи тингловчи ёки ўқувчида эътибор пайдо қилади. У беихтиёр ўйлай бошлайди: демак, эркак бекатда яна учрашди. Айни пайтда, унинг аёлга бефарқ эмаслиги ҳам маълум бўлди: «Чиройли экан, – ўйлайди эркак, – / Ёши ҳам ўттиздан ошмаган. / Қани эди, шундай хотиним бўлса...» Жумла яна қайтарилади: (Олтмишинчи автобус тўхтаб ўтади). Бу такрорланиш эса ўқувчини яна кенгроқ кўламда фикрлашга мажбур қилади, лирик қаҳрамон муддаосини англаб олиш учун қулай имконият яратади: демак, у аёлни севиб қолган… «Балки у тақдиримдир, – ўйлайди эркак, – / Аммо ёмғирпўшни / елкасига ташласам, / отиб юбормасмикан? / Барибир аёл-да.. / Чиройли бўлса ҳам...» Энди такрорланган мисра вақтнинг, умрнинг ўтиб бораётганига ишора қилади: (Олтмишинчи автобус олиб кетади аёлни) Афсуски, Уф тортади эркак. / (Уйида / ивиган кийимларини / яна ўзи – хўрсиниб – ечади аёл). Уф тортишдан нарига ўтмайдиган иродасиз, аёлга ҳатто оддий инсоний муносабатини ҳам билдиришга қодир бўлмаган эркак характеридаги ожизликнинг рўёбга чиқишида Олтмишинчи автобус тўхтаб ўтади мисрасининг параллел қўлланиши ғоят муҳим поэтик вазифани ўтагани аниқ. Фикримизни далиллаш учун бу мисрани шеър таркибидан олиб ташлаб, уни қайтадан ўқиб кўрамиз. Бундай ҳолатда ифоданинг таъсир кучи пасайиб кетишига ҳеч ким эътироз билдира олмайди.
Дистант ҳолатда бу параллел восита охирги марта қўлланганда бироз ўзгартирилган: (Олтмишинчи автобус олиб кетади аёлни). Олтмишинчи автобус аёлни номаълумлик қаърига олиб кетди. Ожиз ва нотавон эркакнинг иродасизлиги туфайли тақдирлар туташмаганлиги ана шу биргина поэтик восита – синтактик такрор ва унинг параллел қўлланилиши орқали амалга оширилганини кўрамиз.
Усмон Азимнинг таҳлил қилинган юқоридаги шеърида синтактик параллелизмларнинг дистрибуцияси дистант ҳолатда. Аммо улар кўп ўринларда контакт ҳолатда жойлашади. Шуни эътиборга олган айрим тадқиқотчилар унга «ёнма-ён келган бир хил синтактик тузилишдаги гаплардан иборат фигура. Бутун матн давомида матннинг боғланишини оширадиган ва уни англашни осонлаштирадиган оборотлар ёки образлар такрори» тарзида таъриф беришган.108
Бадиий матнларда икки шеърий санъат – такрорнинг бирон-бир кўриниши ва параллелизмни бараварига қўллаб муваффақиятга эришиш халқ оғзаки ижоди ва мумтоз шеъриятимизда қадимдан маълум. Грек риторикаси антитеза ва параллелизмга асосланганлигини эслайлик.
Ш.Маҳмадиев «Ўзбек халқ достонлари тилида стилистик формулалар» номли диссертация ишида антитеза усули билан ҳосил қилинган стилистик формулалар ҳақида қуйидагиларни ёзган эди: «Стилистик формулали қурилмалар таркибида гапларнинг ёки гап бўлакларининг ўзаро стилистик оппозицияда бўлиши ва антитеза усулини ҳосил қилиши бу тасвирий воситалар бадиий-эстетик кўламининг кенг эканлигидан далолат беради, уни матнда таъсирчанлик, завқланиш воситасига айлантиради. Уларнинг маълум қисми афоризм даражасига кўтарилиб, халқ жонли тилида ҳозирда ҳам қўлланилиб келинаётганлигининг сабабларидан бири ҳам ана шу.109
Усмон Азимнинг халқ оғзаки ижоди руҳида ёзилган «Учинчи ўғил» шеърининг тасвирийлиги анафора, антитеза ва параллелизм уйғунлигига асосланган: ардоқламоқ – пода боқмоқ, пар тўшакда ухламоқ – бўсағага бошини қўйиб ухламоқ, маликага уйланмоқ – қурбақага уйланмоқ каби: Учинчи ўғил, / отанг акаларингни ардоқлайди, / сен пода боқасан. / Акаларинг пар тўшакда ухлайдилар, / сен – бўсағага бошингни қуйиб. / Акаларинг маликаларга уйланадилар, / сен қурбақага уйланасан, / учинчи ўғил. Шеърдаги ҳар бир микроқисм учинчи ўғил таъкиди билан бошланади: Учинчи ўғил, / акаларинг равон йўлдан юрадилар, / сенинг йўлинг – / «Борса келмас». / Акаларинг аввал ғишт уйда, / сўнгра мармар қасрда, / сўнгра олтин саройда яшайдилар – / сенга тақдир чор девор ҳам кўрмайди раво. Бу ерда ҳам акалар учун равон йўл, ғиштдан уй, мармардан қаср, олтиндан сарой; уканинг йўли эса борса келмас, яшашга чор девор ҳам йўқ.
Учинчи микроқисмга келиб антитеза мантиғи ўзгаради: Учинчи ўғил, / акаларингда / пул, мансаб оғайнилар, катта қорин, / соғлиқ бўлади – / Сенинг ёлғиз Ватанинг... Акаларда: пул, мансаб оғайнилар, катта қорин, соғлиқ; укада эса биргина Ватан бор. Бутун бойлигу мансаб тушунчаси Ватанга зидлантирилади ва, айни пайтда, параллел қўлланилади.
Дарҳақат параллел қўлланган бирликлар нафақат бир-бирини тўлдириши, кетма-кетликда келиши, балки ўзаро оппозицияда, зидланган ҳолатда бўлиши ҳам мумкин.110 Улар бир-бирини тўлдирганда ёки кетма-кетлик келганда градация юз берса, сўз ва жумлалар қаршилантирилишида таъсирчанлик янада ошади.
Бу параллелизмларни Р.Якобсон антитетик параллеллар деб номлаган. Унинг фикрича, икки антитетик мисра эса баъзан ифода, баъзан маъносига кўра ўзаро қарама-қарши қўйиш орқали шакллантирилади. Шунинг учун ҳам параллелизмнинг характерли усулларидан бири антонимларни ўзаро зидлантиришдир, дейди у.111
Навбатдаги микроқисмда зидлантириш ўз кульминациясига етади: аввалги парчада Ватан сўзи ўзак сўз мақомида турган бўлса, кейингисига келиб, вазият бутунлай ўзгаради – унга матнда келтирилмаган садоқат тушунчаси тенглаштирилади. Ўзаро қаршилантирилган сотади – сотиб бўлмайди феъллари ана шу буюк тушунчанинг моҳиятини ифодалайди.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish