|
Усмон Азимнинг «Сарбадорлар қўшиғи» шеърида жами 45 та сўз 91 та шаклда ишлатилган ва унда 458 та ҳарф мавжуд. Учта сўз фаол
|
bet | 17/26 | Sana | 31.05.2022 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #622881 | Turi | Диссертация |
| Bog'liq С.Умирова - Диссертация (1)Bu sahifa navigatsiya:
- Иштирок этган товушларнинг 55,1% бешта товушга тўғри келади: и – 76 та, 17,00 %; а – 45 та, 9,80 %; д – 42 та, 9,20 %; р – 35 та, 7,60 %; о – 29 та, 6,30 %.
- ДОРГА
- Кор-ёр, ёр-кор, тор-хор, сар-дор, бисёр-ҳушёр
- димоғингни чоғ қилиб, / кўксингни тоғ қилиб ,/ айтадиганингни айтгин , / эсон-омон қайтгин
- Чидагин, болам-а, чидагин / Дардларинг танингга жойлансин. / Чидагин, болам-а, чидагин, / Оҳларинг қўшиққа айлансин!
- Аммо сен бахтиёр бўлгин, ҳамиша!
- Мен қанча бахтқаро бўлсам айт, / Мен қанча бахтқаро бўлай, айт!
- Пешонангнинг ёздиғидан айрилма, ёр, / Жоним чиқар – қўшиқ айтсам қайрилма, ёр!
Усмон Азимнинг «Сарбадорлар қўшиғи» шеърида жами 45 та сўз 91 та шаклда ишлатилган ва унда 458 та ҳарф мавжуд. Учта сўз фаол ҳисобланади: дор – 10 та, йигит – 9, демоқ – 9 та. Иштирок этган товушларнинг 55,1% бешта товушга тўғри келади: и – 76 та, 17,00 %; а – 45 та, 9,80 %; д – 42 та, 9,20 %; р – 35 та, 7,60 %; о – 29 та, 6,30 %.
Сўз ва товушлар частотаси солиштирилганда дор сўзи биринчи ўринга чиқади ва унинг 10 тадан 8 таси синтактик параллеллар таркибида қўлланган: Тортинг бошимиз ДОРГА! / Тортинг бошимиз ДОРГА / Қаранг, ДОРДА ўзимиз, / Қаранг, ДОРДА ўзимиз, / Топилади ДОР, йигит, / Топилади ДОР, йигит, / Имон ҳам бир ДОР, йигит. / Имон ҳам бир ДОР, йигит.
Демак дор сўзини параллел қўлланган жумла таркибидаги ўзак сўз сифатида эътироф этиш мумкин.
Сўз таркибидаги о товуши эса оҳангдорликни таъмин этувчи фоностилистик восита. Матнда 29 марта қўлланган бу товушнинг ярмидан кўпи, яъни 16 таси параллелизм ҳодисасига учраган жумлаларга тўғри келади: ТОртинг бОшимиз дОрга! / ТОртинг бОшимиз дОрга / ҚАранг, дОрда ўзимиз, / ҚАранг, дОрда ўзимиз, / ТОпилади дОр, йигит, / ТОпилади дОр, йигит, / ИмОн ҳам бир дОр, йигит./ ИмОн ҳам бир дОр, йигит.
Бундан ташқари, параллелизм таркибидаги жумлаларда бўғинлар уйғунлиги ва мавжуд: то-бо-до, қа-до, то-до, мо-до каби.
Бу уйғунлик бутун асар матнини ўзаро боғлаб турувчи занжир ҳамдир. У параллел бирликлар таркибида фаол бўлиши баробарида, бу узлуксиз такрорланиб турган мисраларни бошқа мисралар билан алоқадорликда сақлайди. Кор-ёр, ёр-кор, тор-хор, сар-дор, бисёр-ҳушёр сўзлари талаффузидаги мослик фикримизнинг тасдиғидир: Бизнинг дилимиз – Ёрда. / Бизнинг қўлимиз – кОрда, / Йигит, кўнгли тОр йигит. / Жангларда йўқ, хОр йигит. / «CAp ба дОр!» – де, – хитоб қил, / Ғайрати бисЁр йигит, / Гуноҳга ҳушЁр йигит. Товушлардаги мисралар параллелизмини мустаҳкамловчи бу каби уйғунлик ва матндаги фонетик-просодик жараёнлар бир жойга жамланганда, фақат шу асарнинг ўзигагина хос бўлган яхлит оҳангдорлик келиб чиқади. Бу оҳангдорлик юқорида таҳлил этганимиз «Оҳиста-оҳиста ёғади ёмғир» ёки «Баҳодир ва Малика» асарларидаги оҳангдан тубдан фарқ қилади. Асардаги оҳанг халқимиз тарихида зулмга қарши адолат туғини кўтарган ватанпарвар инсонлар – сарбадорларнинг мағрур овози, барҳаёт сиймоси ва ўлмас жасоратини эслатиб турувчи оҳангдир.
Усмон Азимнинг «Бахшиёна» туркумидаги шеърларида такрор ва параллелизмнинг ўзбек фольклори баён услубига хос жиҳатлар намоён бўлган. Р.Якобсон ўз даврида параллелизм фольклор асарлари матнида поэтик санъатлардан бири сифатида етакчилик қилиши қайд этган эди.121 Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» ва бошқа туркий халқларга оид ёзма манбалар ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Масалан: Бардï кöзÿм jаруқï, / Алдï öзÿм қонуқï. Мазмуни: Кўзимнинг нури кетди, менинг руҳимни ҳам олиб кетди. Тулум анутса, қулун болур, / Тулум унутса, болун болур. Мазмуни: Душманга (қарши) қурол ҳозирлаган киши қулун (той) топади, қурол ҳозирлашни унутган киши асир бўлади.122
Грамматик параллелизм поэзияга фольклор моделлари орқали кириб келган, деган қарашлар бор. Бу тўғри. М.Яқуббекованинг қўшиқлар поэтикаси юзасидан олиб борган тадқиқотлари, Ш.Маҳмадиев таҳлил этган стилистик формулалар ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
Фольклор параллелизмлари бир қадар кенг ўрган Ш.Маҳмадиев параллелизмни стилистик формулалар мисолида таҳлил қилган ва бу стилистик фигуранинг поэтик вазифаси ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган: Стилистик формулалардаги анъанавийликнинг иккинчи қутбида поэтик ва стилистик талаблар ҳамда муаллиф индивидуаллиги билан бевосита боғлиқ тарзда айрим ўзгаришларга учраб қўлланиладиган вариантлар туради. Масалан: Худо қози, пайғамбарлар нойиби, Урушда панд берар отнинг майиби стилистик формуласини олайлик («Алпомиш», 251). Мана бу стилистик формулалар эса унинг ўзгартирилган шаклидир: Қозининг олдида шабгир нойиби, Йигитга панд берар отнинг майиби («Алпомиш», 212). Импровизация жараёнида рўй берадиган бу каби ўзгаришлар нафақат стилистик формулаларда вариантлиликнинг содир бўлишига, балки синтактик параллелларнинг вужудга келишига ҳам йўл очиб беради.
Стилистик формулалар доирасида шундай параллеллар мавжудки, улар поэтик усул – антитеза шаклида берилган: Дўст йиғлатиб, Душманини кулдирар («Алпомиш», 22), Яхшилик кўр, ёмонликни кўрмагин («Якка Аҳмад», 131), Камликнинг камоли бордир, санамжон, Манманнинг заволи бордир, бўйингдан («Кунтуғмиш», 246) каби. Асосини дўст-душман, яхши-ёмон, камол-завол антонимлари ташкил қилаётган ушбу бирликларни ҳам грамматик, ҳам семантик жуфтликлар сифатида қабул қилишимиз мумкин.123 «Баённинг бундай воситаси ёқимлидир, – дейди Аристотель «Риторика» асарида, – чунки қарама-қаршилик англаш учун қулайдир, агар улар ёнма-ён турса яна ҳам тушунарлидир, яна шунинг учун қулайки, бу восита исбот қилиш, зиддиятларни қиёслаш бўлганидан силлогизмга яқинлашада».124
«Бахшиёна»даги параллелизм ҳодисасининг характерли кўринишларини таҳлил этишга уриниб кўрамиз.
Элбек бахши шогирди Эломонга: «Дунёга айтадиганингни айтгин, димоғингни чоғ қилиб, кўксингни тоғ қилиб, эсон-омон қайтгин», деб дўмбирасини қўлига тутқазиб, сафарга жўнатган эди.
Элбек бахшининг жўнатганда айтган гаплари ҳам бахшиёна услубда: димоғингни чоғ қилиб, / кўксингни тоғ қилиб,/ айтадиганингни айтгин, / эсон-омон қайтгин каби. Эломоннинг жавоби: МайсаГА эзмайман, деб айтдим, / ДарахтГА кесмайман, деб айтдим. / ТупроғимГА, сен деб ўлсам, / Оғриқни сезмайман, деб айтдим. / АёлГА суяман, деб айтдим, / Ишқингда куяман, деб айтдим. / Сенинг босган изларингга / Бошимни қўяман, деб айтдим. / СаҳроГА тоғ бўласан, деб айтдим. / КечаГА оқ бўласан, деб айтдим. / ШайтонГА, аёлни севсанг / Имондай пок бўласан, деб айтдим. / ҚушларГА отмайман, деб айтдим, / ЕримГА сотмайман, деб айтдим. / Ҳақни айтсам – ўтда куймайман, / СувларГА ботмайман, деб айтдим. / ЧинорларГА хассан, дедим, / ОсмонларГА пастсан, дедим, / Юлдузларни қўлда тутиб, / Тутганим йўқ – мастсан, дедим. / Тоғ устига чиқдим мастон, / Кўз олдимда Ўзбекистон. / Йиғлайвердим, йиғлайвердим, / Дедим: илоё, бўл омон. / Кўз ёшга арзир – сен, дедим / Қувончга арзир – сен, дедим, / Бу бошим дунёга арзир, / Шу бошга арзир – сен, дедим, / Қўшиғим тарзи – сен, дедим, / Юрагим мағзи – сен, дедим, / Отамдан мерос қолгансан, / Боламдан қарзим – сен, дедим.
Бошдан охиригача синтактик параллелизм асосига қурилган ушбу жавоб ритмни жиловлаб турувчи ички параллелизмга эга. Уларнинг шеър қофияси вазифасини бажариши жараёнида қуйидаги ўзаро уюшган бирликлар тизими ҳам шаклланган: 1. эзмайман, кесмайман, сезмайман. 2. суяман, куяман, қўяман. 3. тоғ бўласан, оқ бўласан, пок бўласан. 4.отмайман, сотмайман, ботмайман. 5. хассан, пастсан, мастсан каби.
Бу ички параллел воситалар яхлит шеърий парчани бўлакларга ажратиб туради. Чунки эзмайман, кесмайман, сезмайман тарзидаги қофияланишни бир кичик тизим деб қарасак, суяман, куяман, қўяман қофияланишини иккинчи кичик тизим ҳисоблашга тўғри келади. Бу тизимларнинг биридан иккинчисига ўтишда просодик элемент – пауза бор. Табиий равишда бир нафас ростлаб олиниб, иккинчи кичик қисмга ўтилади ва шеърнинг ўқилишида алоҳида ритм вужудга келади.
Сўзлар таркибида такрорланиб келаётган жўналиш келишиги қўшимчаси -га ҳам ритмни бир маромда сақлаб турувчи грамматик-стилистик воситадир. Унинг ҳар бир айтилишида сафарбарлик оттенкаси бор.
Энди навбат «кўксида қўзғалган елга соқоли пириллаган, овози чақмоқдай гуриллаган» Элбек бахшига келади. Бахшининг айтганлари ҳам чинакам маънода параллелизм намуналаридир. Ундаги ҳар бир сўз, ҳар бир жумла худди тарозининг икки палласига қўйилган жавоҳирдай мувозанатни сақлаб туради: Устозим деганинг шеърфуруш чиқса, / Суйганим деганинг эрфуруш чиқса, / Подшоҳим деганинг элфуруш чиқса. Парчадаги устоз – шеърфуруш, севгили – эрфуруш, подшоҳ – элфуруш ана шу мувозанат ва мутаносибликда жойлаштирилган, ўқувчи ва тингловчи онгига жуда тез ўрнашадиган қилиб бир ипга тизилган. Улар ифода планида гўё бир-бири билан ўзаро оппозицияда жойлашган бўлса-да, мазмун планида аниқловчи+аниқланмиш – эпитет ҳолатидадир: шеърфуруш устоз, эрфуруш севгили, элфуруш подшоҳ тарзида. Сўзлар транспозициясининг ҳар икки ҳолатида ҳам экспрессивлик ниҳоятда кучли.
Қофия мақомида турган шеърфуруш, эрфуруш, элфуруш сўзлари ичида оҳангдошликни мустаҳкамлаётган -фуруш дан ташқари яна бошқа воситалар ҳам бор. Р ва э товушлари ана шундай воситалардир: шеър-эр, эр-эл каби.
Кейинги мисралардаги чин-ёлғон, яхши-ёмон, амир-ўғри, қози-риёкор, вазир-шуҳратпараст, ўғри-зиёкор, қора-оқ, ҳаром-пок, душман-ўртоқ жуфтликлари қаршилантирилиб, ўзаро зид тушунчаларни вақтинча мувозанатда ушлаб туришга йўналтирилгани учун бу жараёнда уларнинг экспрессив самарадорлиги ғоятда юқори бўлган, муайян стилистик аҳамият касб этган. Бу зидланишларнинг эса асар поэтикаси учун аҳамияти катта бўлганлигидан Элбек бахшининг айтувларини ҳаяжонсиз қабул қилиб бўлмайди: Чидагин, болам-а, чидагин / Дардларинг танингга жойлансин. / Чидагин, болам-а, чидагин, / Оҳларинг қўшиққа айлансин! тўртлигининг Элбек бахши нутқида тўрт марта такрорланиши то асарнинг охирига етгунга қадар унинг лейтмотивидай тасаввур пайдо қилиб боради. Бу даъватни қайта-қайта уқдириб келаётган шоир кутилмаганда фавқулодда бурилиш қилади: Сен чида, болам-ей, сен чида. / Куйлагин – тўхтама бир нафас! / Сен куйла қиличнинг тиғида – / Ўшанда эл-юртинг чидамас! Парчадаги сен чида, барча разилликларни фош этишдан тўхтама, қиличнинг тиғи устида туриб бўлса ҳам айт, ўшанда халқинг чидамайди, разолатга қарши бош кўтаради, деган фикрнинг поэтик ифодаси бўлган охирги мисраларда чидаш-чидамаслик антиномияси портлаш эффектини берган, ижодкор ниятини амалга оширишни ўз зиммасига олган.
«Бахшиёна»нинг навбатдаги қисмида ҳам ифода ва тасвирдаги анъанавийлик сақлаб қолинган. Мисралар лексик ва синтактик параллелизмлар асосига қурилган. Бу қисмда ҳам сўлади, сўнади, кўммади; очилиш, янчилиш, сочилиш; шом келди, қон келди, жон келди; юлдузлик, ёлғизлик, илдизлик; нолам, лолам, болам; тингламоқ, илғамоқ, йиғламоқ; тайриндим, қайрилди, айрилдим; армоннинг, ҳижроннинг, қурбоннинг тарзида сўзларнинг ички параллелизми мавжуд. Элбек бахши ва Ойтуманнинг кўзлари билан қилган «суҳбати» бахт ва бахтсизлик ҳақида. Матнда жами 37 марта қўлланган бахт сўзи (бахт – 1, бахтсиз – 12, бахтиёр – 10, бахти бор – 12, бахтқаро – 2) бунинг далилидир
Ойтуман ҳар бир гапини: Аммо сен бахтиёр бўлгин, ҳамиша!, Элбек бахши эса : Мен шундай бахтиёр бўлай, ҳамиша! жумласи билан якунлайди ва бу синтактик бирликлар ҳам параллелизм ҳосил қилади. Аммо уларнинг «суҳбати»нинг охирида синтактик параллелизмлар таркиби ўзгаради.
Ойтуман: Мен қанча бахтқаро бўлсам айт, / Мен қанча бахтқаро бўлай, айт! Элбек бахши: Мен қанча бахтиёр бўлсам, айт, / Мен қанча бахтиёр бўлай, айт!
Усмон Азимнинг «Бахшиёна» туркумидаги шеърлари насрий баёнлар ҳам учрайди. Ана шу насрий парчаларда ҳам уюшиқ бўлаклар шаклидаги параллелизмларга дуч келамиз. Элбек бахшининг овулга қайтишида қўлланган жумлаларда синтактик параллеллик бор: камбағалнинг тўйини гуриллатиб, кампир-қизларнинг юрагини дириллатиб каби. Жумланинг давомидаги Осмонга мушаклар отилган, туяларга атлас кимхоблар ёпилган, ёш-яланглар бўза ичиб бўкиришган, бир-бирига дўқ уришган, туя устидаги қизлар уларга лаб буришган, карвонбошининг пешонаси тиришган – олдинда келяпти парчасидаги ўзаро уюшган мушаклар отилган, кимхоблар ёпилган; бўза ичиб бўкиришган, дўқ уришган, лаб буришган, пешонаси тиришган бирикмаларини ҳам параллелизм сифатида қараш мумкин. Улар матнда воқеликни ҳикоя қилиш баробарида халқ оғзаки ижоди руҳи ҳам бериб борилади.
Шеърий парчаларда эса, аввал таҳлил қилганимиздек, мисралар таркибида мантиқий урғуни ўзига олган бўзлаб, музлаб, излаб; карвон, армон, сарбон; сузиб, бузиб, тўзиб; алам, нолам, олам сўзлари ўзаро ички параллелизмни ҳосил қилади ва бунда феълларга қўшилган -(и)б ва отларга қўшилган -(и)м эгалик қўшимчалари кўмаклашади: Карвон кўрдим туялари бўзлаБ борар, / Нортуяда менинг ёрим музлаБ борар. / Менга берган ваъдалари эсдан чиқиб, / Остонаси тилло юртни излаБ борар. Ёрдан айрилган Элбек бахшининг нолалари гарчи Ойтуман ёр, тумандайин сузИБ кетдинг, / Юрагимнинг қалъасини бузИБ кетдинг. / Парчалансам – мени қўшиқ йиғиштирар, / Сен қўшиқсиз қолдинг, гулим – тўзИБ кетдинг, ёки Мол-дунёнинг измин тутиб кетаверсин, / Мен қолайин юрак деган сарбон билан сингари шоҳбайтларга битилган ва бошқа мисралар билан тўлдирилган бўлса-да, унда қўлланган шеърий санъатлар сирасида параллелизмлар бажарган поэтик вазифалар ҳам кам эмас. Ҳар бир шеърий парча давомидан: Пешонангнинг ёздиғидан айрилма, ёр, / Жоним чиқар – қўшиқ айтсам қайрилма, ёр! тарзидаги мисраларнинг мунтазам такрорланиши ифодага алоҳида ҳазинлик бағишлайди ва бу билан ўқувчи Элбек бахши тақдирига ўзини шерик ҳисоблайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|