Збек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик индивидуаллик


Учинчи ўғил, / акаларинг виждонларини, инсофларини, / инсонликларини, умрларини сотадилар



Download 0,79 Mb.
bet15/26
Sana31.05.2022
Hajmi0,79 Mb.
#622881
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
С.Умирова - Диссертация (1)

Учинчи ўғил, / акаларинг виждонларини, инсофларини, / инсонликларини, умрларини сотадилар – / сенинг ёлғиз Ватанинг бор – / Ватанни сотиб бўлмайди. Шеър ўз финалига етиб боради: Учинчи ўғил, / бу шеърни ёзганимни билиб қолишса, / катта акам, / кичик акам / мени умр бўйи қийнайдилар – / еганим оғу бўлади, / аммо / жонни тикиб қўяман имзо: / Бу шеърни ёзган мен – Усмон Азимов – / учинчи ўғил! Парчадаги катта акам, кичик акам бирикмаларидан зиддият ахтариш керак эмас. Улар шунчаки, лирик қаҳрамоннинг ўзидан катталарни тилга олишдаги кетма-кетлик, холос. Бу мисралар ўқувчини асосий гапни эшитишга руҳий тайёрлайди: учинчи ўғил бу – шеър муаллифи, учинчи ўғил бу – жонини Ватан учун тиккан Усмон Азимов!
Шеърнинг турли ўринларида қўлланилаётган учинчи ўғил худди бинонинг тўрт бурчагида кўтарилган бетон устунларга ўхшайди: ҳам асарнинг архитектоникасини, ҳам мазмун тизгинини мустаҳкам ушлаб туради.
Бу каби қўлланишлар мумтоз адабиётимиз учун хос хусусият. Сўз такрорига асосланган бу санъат тасдир деб номланган, мисра ёки банд бир сўз билан бошланиб, шу сўз билан тугаган.112 Учинчи ўғил нинг такрорини ҳам шу санъат доирасида қараш баробарида, унинг бутун шеър учун ўзак жумла эканлигини ҳам таъкидлаймиз.
Бир неча шеърий санъатларни, айтайлик, анафора ва антитезани бараварига қўллаш маҳорати Усмон Азимнинг бошқа асарларида ҳам кузатилади.
Баъзи олимлар анафорани фақат шеърий матнларга хос, ижодкор ўзи учун муҳим бўлган жиҳатларни атайлаб такрорлайди, деган фикрлар мавжуд. С.Каримов қуйидагиларни ёзган: «Услубий фигуралар асосан поэтик асарлар учун характерли бўлиб, уларнинг ўзига хослиги нутқ жараёнида, ижодкор мақсадидан келиб чиқиб, айрим тил бирликларини маълум тартиб ва қоида асосида жойлаштириш билан белгиланади».113 Биз бу фикрни давом эттиришни истар эдик. Анафоралар таҳлили мисолида шу нарса маълум бўлдики, стилистик фигураларнинг поэтик синтаксис тизимидаги амалга оширадиган вазифаларидан яна бири – уларнинг матнда ёрдамчи восита бўлишдан бошқа вазифани ўз зиммасига олмаслигидир. Асосий фикр матндаги бошқа элементларда баён этилган бўлиши мумкин. Анафора ана шу асосий фикрнинг ўта муҳим эканлигига ишора қилиб боради. Матн шеърий шаклда бўлганлиги учун, унинг ўқилишини, оҳангини бир ритмда, маромда сақлаб туриш вазифасини ўтайди.
Масалан, Усмон Азим ёзган «Ўттиз-қирқ йил аввал Ўзбекистонда» шеърининг бир ўрнида бу санъатдан фойдаланилган: Асар Ўттиз-қирқ йил аввал Ўзбекистонда,/ Бошқачароқ эди / Фаросат, дидлар деб бошланади. У пайтлар ҳамма ўз ўрнини биларди, дейди лирик қаҳрамон – одамлар ҳам, ҳатто итлар ҳам. Одам-ку биларди / содиқ дўстдир / ит, / аммо одамнинг ҳам кўп эди бурчи! Ана шу бурч тасвирида шоир такрорнинг анафора усулидан фойдаланиш баробарида ва уларни параллел қўллайди. Нутқий парчада такрорланаётган сўз ёки сўз бирикмаларини олдинги позицияда жойлаштиради:114 Бир томон қалбларда урушнинг доғи, / бир томон музаффар эл ялангоёқ. / Бир томон қувончу, / бир томон оғу, / Бир томон ўроғу / бир томон машоқ... Айни пайтда, анафорик қўлланилаётган ушбу бирикма бир-бири билан зидланишдадир. Уларнинг бири бош ҳарф, иккинчиси кичик ҳарф билан берилишининг сабаби ҳам шу. Унинг иккинчиси бошқа томон маъносини беради. Мисралар давомидаги уруш ва музаффарлик, қувонч ва оғу, ўроқ ва машоқ элементлари эса чинакам маънодаги зидланишлар ҳисобланади. Шеърий парча бир жумла билан айтилса, ҳаётнинг ҳар доимги қувонч ва ташвишларининг умумий манзараси. Анафора ва антитеза санъатлари эса уларни образли тарзда ифодалашга кўмаклашган.
Бу образли тасвир нима учун керак бўлди? Шоирнинг ўзи таъкидлаганидек, ўттиз-қирқ йил бурунги одамлар билан ҳозиргиларини қиёслаш учун. Шеърнинг давомида ҳозирги замон одамларнинг маънавияти ҳақида гап боради.
Усмон Азимнинг «Театр» шеърида параллелизм ҳосил қилган анафоралар қутлуғ санъат даргоҳи бўлган театрнинг моҳиятини очиб беришда кўмакдош бўлган. Бу ерда ўзлари учун йиғлашмас. / Бу ерда йиғлатар бировнинг дарди. / Бу ерда бировнинг ғами муқаддас, / Бу ерда табаррук ўзганинг қадри. / Мисралардаги бир пасайиб, бир кўтарилувчи просодик элемент – оҳангни бу ерда жумласи бошқариб боради. Биринчи қаторда урғу йиғлашмас га, иккинчисида йиғлатар га, учинчисида бировнинг га, тўртинчисида қадри га тушиши учун анафорик жумла бир хил талаффуз этилади, маром тизгинини ўзида ушлаб туради.
«Оҳиста-оҳиста ёғади ёмғир» шеърида анафора бажарган вазифа олдинги шеърдагидан фарқ қилади. Агар «Театр»да мисралар ўқилишидаги бир хилликни, равонликни таъмин этган бўлса, бу ерда лирик қаҳрамон руҳий ҳолатининг – ҳазинликнинг берилишига ёрдамлашади, просодик вазият ўзгаради: Оҳиста-оҳиста ёғади ёмғир,/ Оҳиста-оҳиста қўзғалар шамол. / Оҳиста-оҳиста тўкар юмшоқ нур / Булутлар бағридан кўринган ҳилол. Тўғри, майинлик, маҳзунлик оттенкалари оҳиста сўзи маъносида ҳам бор. Аммо бу оттенкалар сўзнинг такрорланиши ва жуфтлашиши оқибатида яна ҳам чуқурлашади. Шоир мисралар бошида айнан бир тил бирлигини кетма-кет такрорлаб, анафорани ҳосил қилиш билан матнда муҳим вазифани адо этаётган сўзга эътиборни кучайтиради.
Парчадаги ёмғирнинг ёғиши, шамолнинг ҳаракати, ойнинг нур таратиши даги оҳисталик кейинги парчада инсонга – қизга ўтказилади ва шу тарзда параллеллик кейинги парчада ҳам тўлиқ сақланиб қолади: Оҳиста-оҳиста йиғлайди бир қиз, / Каптар патидан ҳам майин дардлари... Мисралар талаффузидаги оҳанг оҳиста сўзининг муаллиф ва ўқувчи руҳий ҳолатини бошқариб бораётган доминанта эканлигини тасдиқлаб туради. Бу ҳолат навбатдаги тўртликка ўтганда ҳам ўз кучини сақлайди: He нафис туғёнлар ичида қолдик! / Севгилим, гапирма, ўлтирган тиниб – / Гўё дунё гўдак қалбидан нозик, / Гўё энтиксанг ҳам кетади синиб... Шу боисдан бу парчадаги анафорик қўлланган гўё элементи ҳам аввалги мисралардаги оҳангни, ҳам параллелликни сақлаб қолишни тақозо этади. Бу сўзнинг анафорик қўлланиши ва мисралардаги маъно параллелизми шу даражада муваффақиятли қўлланганки, ўқувчида, агар шундай қилинмаса, қизнинг нозик қалбига ўхшатилган дунё синиб кетадигандек табиий эҳтиёткорлик пайдо бўлади.
Шеърий нутқнинг параллеллик асосида шакллантирилганининг ўзиёқ унинг жозибадорлигидан далолат бериб туради. Поэтик синтаксис элементларининг қаватланган ҳолда қўлланилиши, ижодкор ниятига мос тарзда, уларнинг таъсир кучини ҳам икки бараварга оширади.
Тил биликлари такрорининг яна бир кўриниши – эпифора ҳам параллелизм асосида ҳосил қилинганлиги билан анафораларга ўхшаб кетади. Уларнинг фарқли томони бу элементларнинг мисралар охирида такрорланганлигидадир.115
Усмон Азимнинг «Тонг чоғи тун билан кундуз учрашди» шеъри ана шу стилистик фигуралар асосига қурилган. Учрашмоқ феъли асарнинг ядросида жойлашган ва уни ҳаракатга келтирувчи локомотив сўз ҳисобланади.
Бу феълнинг бўлишли шакли эпифорик тарзда ҳар бир мисра охирида қўлланиши шеър ритмини таъмин этган. Айни пайтда, тўртинчи мисрада унинг бўлишсиз шаклининг қўлланиши ва ўзаро уйғунликдаги биринчи, иккинчи ва учинчи мисралар билан тўртинчи мисра ўртасида вужудга келган антитеза шеърга жуда катта поэтик самарадорлик бағишлаган.
Ифода мана шу қолипда икки ёрнинг учраша олмаётгани изтироби бошқа нарса-ҳодисалар учрашуви тасвирини иерархик тарзда келтириш ва уларни ўзаро таққослаш билан кучайтириб борилаверган: тун билан кундуз, армон билан юлдуз, баҳор билан куз, ҳатто тошлар бир-бири билан учрашди, аммо биз учрашмадик. Тонг чоғи тун билан кундуз учрашди, / Тунда армон билан юлдуз учрашди,/ Баҳор билан кузак – бахтхуш учрашди, / Тошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Кейинги тўртликлар мазмуни ҳам шундай: булут билан замин, висол билан ҳижрон, шамоллар ва кўз ёшлари бир-бири билан учрашди; ғариб бошлар, арилар ва гуллар, шодлик ва мунглар, нигоҳлар, бағирлар, лаблар, қўллар, қошлар, лошлар ҳам учрашдилар, аммо биз учрашмадик.
Хўш, учрашмасликнинг сабаби нима? Аслида улар ёнма-ён туришибди-ку! Ёнингда турибман далли девона, / Ёрим-а, кетдими ишқ ёна-ёна? / Мен сени қучаман... Совуқ, бегона – / Лошлар учрашдилар, биз учрашмадик. Маълум бўладики, ҳамма нарса бор, фақат ўртада муҳаббат йўқ.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish