Збек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик индивидуаллик



Download 0,79 Mb.
bet23/26
Sana31.05.2022
Hajmi0,79 Mb.
#622881
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
С.Умирова - Диссертация (1)

Сарғаймоқ нинг гул, барг, дунё, сўз сингари элементлар билан бирикуви билан эса бадиий ифоданинг фавқулодда кўринишлари кашф этилган ва бунда образлиликни мисрадаги бошқа тил бирликлари ҳам ўз зиммасига олган. Масалан, Армоннинг гуллари сап-сариқ, / Сариққа тўлди-я, бу борлиқ (Сайланма). Гап таркибидаги сариқ гул алоҳида олинганда образлилик учун хизмат қила олмаслиги мумкин.
Аммо гап марказида армон турганлиги, бошқа бирликлар эса унинг бадиий шарҳига қаратилганлиги инобатга олинганда, гул, сариқ сўзлари ўзининг янги қирраларини очади: армоннинг гуллари бирикувидаги армон одамзод ҳаётидаги нохуш, ёқимсиз, маъқул бўлмаган ҳодиса сифатида қаралар экан, у билан бириккан аслида ижобий оттенкали гул ҳам ижобий баҳоланмайди. Армон ижобий ҳодиса бўлмагандан кейин унинг меваси, натижаси бўлган гул ҳам ёқимсиз. Ана шундай мазмунни ифода этаётган гул сўзига боғланган, унинг поэтик аниқловчиси бўлган сап-сариқ фавқулодда оригинал тасвирийлик учун хизмат қилади. У армоннинг гулларидаги поэтик самарадорликни бир неча бараварга кучайтириб юборади.
Иккинчи мисрадан англашилган оламнинг сариққа тўлиб кетиши нимани англатади? Бир-бирига етиша олмаган, севгилари хазон бўлган, орзулари армонга айланган Элбек бахши ва Ойтуманнинг тақдирига гўё бутун олам ҳамдард. Шу маънода бу ҳамдардликнинг оламни сарғайган ҳолда тасаввур этилиши тарзида берилиши лирик қаҳрамон изтиробларининг ноёб тасвиридир ва бу каби ҳар қандай бадиий тафаккур кўламига сиғиши мумкин бўлмаган фавқулодда индивидуал ташбеҳлардир.
Мантиқий тафаккур асосига қурилган бу қиёслашлар бадиий тафаккур мантиғига ҳам тўла мос келади ва Усмон Азимнинг кўпчилик шеърларида унинг индивидуаллигини акс эттирувчи услуб сифатида давом этади. Масалан, «Бебахтликда бу кузак бахтли!» шеъридаги Дунё бугун сарғайган чорбоғ – / Ёв бўшлиқлар тегарасида (Сайланма), мисраларида инсон ва табиат уйғунлиги фақат Усмон Азимгагина хос бўлган услуб билан ифода этилади.
ЯШИЛ. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да яшил – сариқ билан кўк ранг ўрталигидаги, барг ёки майса рангига эга бўлган ранг; яшил рангли ёш майсалар ва ўсимликлар билан қопланмоқ; яшилланмоқ – яшил тусга кирмоқ, яшил барг, майса ва ш.к. билан қопланмоқ; яшиллик – яшил ҳолат, яшил рангли ҳолат тарзида изоҳланган.140 Усмон Азим бу қаторни ўз «яшил»и билан бойитади. Жумладан, уни метафорик эпитетли бирикма таркибида қўллайди: ям-яшил туйғу, ям-яшил кўнгил, яшил салтанат, яшил туш каби.
«Қишга «хайр-хўш»ни ийманиб айтди» шеърида баҳорнинг кириб келиши лаҳзаларидаги баргнинг очилиш ҳолати Куларди ям-яшил кўнглини очиб – / Биров тушундими барг ҳам бахтиёр (Сайланма) тарзида персонификациялаштирилади.
«Шамол сочларида майсанинг бўйи» шеърида муаллиф ям-яшил туйғу метафорик эпитетли бирикмани қўллайди. Ҳар сўзни битталаб узди юракдан, Теграмни ўраган ям-яшил туйғу. (Юрак) Банддан олдинги тўртликда баҳорнинг ушбу шеърини шоир билан бирга ёзишгани, осмонда булутларнинг кезиб юргани, қуёш гоҳ кўриниб, гоҳ бекиниб тургани манзараси чизилади. Тасвирлар ўртасида ҳамоҳанглик бор – демак, баҳорий туйғулар ҳам тоза, мусаффо. Туйғунинг яшиллигида одамнинг баҳри дилини очадиган кайфиятга ишора бор.
«Ногоҳ совуқ тушди» шеърида Яшил салтанатим / Туш каби учди, / Яшил салтанатим / Қотди кўлмакда (Сайланма) парчасида тасвир табиат фаслларининг алмашинувидан кўра лирик қаҳрамон кайфиятидаги ўзгаришлар тавсифи устунлик қилади. Инсон қалбидаги баҳорий туйғуларнинг яшил салтанат деб номланиши ғоят гўзал қиёслашлардир.
Лирик қаҳрамон кайфиятидаги ижобий ўзгаришларнинг «Сокин сеҳр Анҳор бўйида» шеърида хазон ва яшил зидланувида берилиши ҳам юқоридаги услубга асосланган: Мен хазонни қувдим ўйимдан, / Бахт ҳақида кўрдим яшил туш. (Сайланма) каби. Баъзан аниқланмиш мазмунида ранг оттенкаси бўлганида яшил/ям-яшил сўзи бу вазифадан соқит бўлади ва матнда кучайтириш оттенкаси билан иштирок этади: Ям-яшил боғ ичра / Япроқ сарғайди. (Фонус, Юрак). Бу ҳолат у дарахт, чорбоғ ва баргнинг аниқловчиси бўлганида ҳам кузатилади: Кўзларингни қувонтирар ям-яшил дарахтларим. (Фонус). Неча кун қолди, вақт, кузгача?/ Эй, менинг ям-яшил чорбоғим, / неча кун юракнинг доғларин оласан? (Фонус). Яшил баргим қанот ёзса, хазон фасли келиб етгай, Тўкил, эй барг! Тўкил, эй, барг!– баҳорим йўққа ўхшайдир (Сайланма) сингари.
Аммо аниқланмишда кўчим содир бўлганда яшилнинг маъноси ўзгаради – тозалик, софлик, соғломлик маънолари томон силжийди: Кўнглимнинг бир яшил япроғи йўқдир, Сарғайган – сўзиму, ўт олган – нафас. (Фонус, Юрак) каби.
Усмон Азим фойдаланган бошқа ҳолатларда ҳам яшил ранг билдириш доирасида қолиб кетмайди. У албатта образлиликка йўналтирилган бўлади. Масалан, яшил майдон деганда стадионни, яшил дўстлар деганда флорани, яшил чироқ дейилганда светофорни тушунишга одатланган бўлсак-да, уларда ҳам ўз имконияти доирасида экспрессив оттенка мавжуд: Ям-яшил майдонда чиқар қуёшим, / Ям-яшил майдонда қуёшим ботар. (Сайланма). О, жим-жит суҳбатлар!.. / Англадим аён / Яшил дўстларимнинг нозик тилини (Фонус). Аммо яшил чироқ ёнди. Қўзғалмоқ керак. (Сигнал берар бесабр шофёрлар) (Фонус) каби.
Аммо шоир «Қишга «хайр-хўш»ни ийманиб айтди» шеърида қизил чироқ нинг маъно кўламини кенгайтиради: Мени ая, эй, барг! Мени аягин! / Айтгин: мен – ўша дўст – келдим фанодан... / Кўнглимда нур сочган яшил чироғим, / Наҳотки, барглар ҳам қайтмас дунёга? Матнда тавсиф этилаётган баргнинг лирик қаҳрамон қалбига ёруғлик, нурафшонлик олиб киришининг образли ифодаси биз билган светофордан мутлақо фарқ қилувчи яшил чироқ зиммасига тушган.
МОВИЙ. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да мовий тиниқ кўк, ҳаворанг маъноларини англатадиган поэтик сўз сифатида изоҳланади.141 Сўз мовий гумбаз, мовий коинот, мовий кошин, мовий осмон, мовий фалак, мовий ҳаво, мовий чексизлик, чексиз мовийлик эпитетли бирикмаларида у ўз стилистик имкониятидан келиб чиқиб, матнда экспрессивлик ҳосил қилишда иштирок этган: Балки анов мовий гумбаз тагида ётган, / боболарим армонининг шамолидир бу? (Сайланма). Ярақлаб очилди ёвуз туманлар,/ Мовий коинотдан келди нурли сас (Фонус). Коинот мовий кошинли. (Фонус). Мовий осмонлардан нарига боқдим – / Соғиндим, соғиндим – дард хийла ўлди. (Сайланма), Мана, саҳна узра бир мовий фалак. (Сайланма). Мовий ҳаво тўлқинларида / Ўйнаб учдим қуёшга томон. (Сайланма). Ғувиллайди мовий чексизлик, / Бесоҳиллик ичра руҳ кўркам. (Юрак). Чексиз мовийликка / Руҳинг жойлашган, / Кўзларинг юлдуздай / Ёнар оташнок. (Фонус) каби.
Аммо Усмон Азим томонидан мовий бахт тарзида қўлланганда унинг лингвопоэтик имконияти яна ҳам кенгайганлиги маълум бўлади: Юлдузлар айланди кўнглим ичида, / Танлари минг турфа рангга чўлғониб. / Барчаси бир мовий бахтнинг пинжида, / Шавқнинг эпкинида турар тўлғониб. Парчадаги мовий бахтнинг мазмуни макроматндан англашилади, у юлдузнинг самога, мовий осмонга учиб кетиш бахти маъносини беради.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish