Мовийэркинликда не сир яширин?/ Не кучга бергиси келмай измини – (Юрак) бандидаги мовий эркинлик эсасамо, мовий осмон, коинотдаги эркинликни назарда тутади.
ЗАНГОР. Ранг туркумидаги сўзлардан яна бири – зангори Усмон Азим шеърларида асосан «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да қайд этилган яшил-ҳаворанг, оч яшил ранга эга бўлган, мовий маънолари142 ва мовий сўзи сингари муайян поэтик оттенкаси билан иштирок этади: У боқади зангоросмонга, / Бир зумгина қолади қотиб. (Сайланма). Зангорҳаволарда тирмалаб бағрин, / Айниқса, хазонлар сачратиб учса. (Юрак). каби.
Аммо «Кафечалар, ночор кулгулар» шеъридан олинган Қўлларингни ушлагим келди, / Дедим: қайтди умрим баҳори. / Томирда қон югурди, елди,/ Боқсам – теграм сўнгсиз, зангорипарчасидаги Боқсам – теграм сўнгсиз, зангори мисраси таркибидаги тегра – теварак, атрофнинг сўнгсизлиги баробарида зангори тарзида изоҳланиши унинг жуда узоқ-узоқларга чўзилиб кетганлигининг поэтик ифодаси ҳисобланади.
ҚИЗИЛ. Худди яшил чироқ сингари қизил чироқ ҳам Усмон Азим асарлари матнида шартли сигнал – тақиқлаш вазифасини иштирок этади: Қизилчироқ – йўл йўқ. (Сайланма) Тўхтагин! Қизилчироқ – эшиклар ёпиқ. (Сайланма) каби. Аксарият ўринларда Усмон Азим қизилнинг ранглик хусусиятидан фойдаланган. Ҳатто «Кўргазмадаги ҳаяжон» шеърида қўлланган қип-қизил ёмғир, гарчи биз учун ноодатий туюлса-да, чизилган суратдаги ранг билдирувчи сўз сифатида келади: Сурат: Куз. Қирмизи ўрик ва шамол бир-бирига айқашган. / Мовий ҳавони тирнаб борар қип-қизил ёмғир. Буларнинг барчаси яхлит ноаёнликда (Юрак). Қизармоқдаги маъно кўчиши – уялишни англатиши Усмон Азим шеърларида жуда кам кўзга ташланадиган ҳолатдир: Менга кўзи тушиб аёл қизарди (Юрак). Қип-қизариб ўз овозимдан / Олазарак боқиб атрофга (Сайланма). Шундай қилиб, Усмон Азим шеърларида қўлланган ранг билдирувчи сўзлар тизимида қўлланиш частотаси ва коннотатив кўламининг кенглиги, лингвопоэтик аҳамиятига кўра оқ, қора ва сариқ ранглари устуворлик қилиши маълум бўлди. Бу шоирнинг ўз ранг концепцияси борлигидан, ранглар ассоциациясининг, инсон руҳий оламининг ифодасида уларнинг ҳар бирининг лингвостилистик позицияни аниқлаб олганлигидан, ва ниҳоят, қиёслаш қобилиятининг ғоятда кучли эканлигидан далолат беради. Усмон Азимнинг поэтик индивидуаллашган эпитетлари мавжуд. Уларнинг илдизлари шоирнинг бетакрор бадиий-эстетик оламининг вужудга келишига сабаб бўлган ўзбек умумхалқ тилига бориб тақалади.
Учинчи боб юзасидан қисқа хулосалар Усмон Азим шеъриятидаги айрим лингвистик бирликлар таҳлили бадиий нутқ ахборот узатишнинг алоҳида коммуникатив кўриниши ва унда актуаллашган тил воситалари ўзининг олий мақомдаги тасвирийлик имкониятини – эмоционал-экспрессив хусусиятларини намойиш этишини кўрсатди. Шоир матнида қўлланилган лексик бирликларнинг аксарияти ўзининг денотатив маъноси доирасида қолиб кетмаган. Уларнинг семантикаси ҳамиша образли тасвирга, инсон руҳий оламининг, ички дунёсининг сирларини очишга, уни одатдаги коммуникатив жараёнга сиғмайдиган тарзда ифода этишга мойил. Шунинг учун ҳам уларни метасемиотик (лингвостилистик) ва метаметасемиотик (лингвопоэтик) планда таҳлил этишгина муаллиф бадиий тафаккур оламининг муайян қирраларидан хабардор бўлишга, бинобарин унинг тилдан фойдаланишдаги индивидуаллиги ҳақида мулоҳаза юритишга йўл очади.
Усмон Азим қўллаган тил воситалари кўлами беҳад даражада кенг. Улар индивидуал метафоралар, муаллиф неологизмлари, окказионал грамматик бирликлар, сўз шаклларида содир бўлган турли хил структурал ўзгаришлар, сўз ўйинлари сингари стилистик усуллар ёрдамида актуаллашуви нафақат тасвирнинг образли бўлишига, балки ифоданинг ҳеч бир ижодкор матнида учрамайдиган фавқулодда оригинал тарзда берилишига ҳам сабаб бўлган. Ишнинг ушбу бобида уларнинг фақатгина бир қисми бўлган атрибутив муносабатдаги тузилмаларни – бадииятда оксюморон ва эпитет деб номланадиган элементларни таҳлил этиш билан чегараланишга мажбур бўлдик. Эпитетлар таҳлилида ранг билдирувчи эпитетлар поэтикаси доирасидан ташқарига чиқиш қийин бўлди. Оксюморон лингвопоэтикаси тадқиқи учун танланган олов ва муз лексемалари ғоятда кенг поэтик доирада актуаллашуви натижасида матнда ўзларининг интеграл семаси атрофида бир қатор дифференциал семалари билан иштирок этиб, ўзбек тили бирликларининг, айниқса, лексик воситаларнинг лингвостилистик ва лингвопоэтик имкониятлари ниҳоят даражада кенглиги, гап уларни ижодкорларнинг ишга сола билишида эканлигини кўрсатди. Таҳлиллар эса Усмон Азимнинг тилдан фойдаланишда шу юксак маҳоратга эга эканлигини, ҳаммага таниш бўлган бу икки сўз семантикасидаги оттенкаларнинг кўпчилиги барчага ҳам таниш эмаслиги, уларнинг маълум қисми эса шоир бадиий кашфиётининг маҳсули эканлигини исботлади. Ранг билдирувчи сўзлар, айниқса, оқ ва қора сингари элементларининг фавқулодда рамзийлик касб этиши, уларнинг инсон руҳий оламининг ифодаси бўлган ҳолатларда зиммасига олган бадиий-эстетик юкини ҳис қилиш тингловчи ва ўқувчига бир олам ҳузур ва завқ, ўрни билан лирик қаҳрамон руҳиятида кечган изтиробларни ҳис қилишга имкон яратади. Усмон Азимнинг бетакрор истеъдоди ва бадиий тафаккур оламининг ҳосиласи мана шу. Дарҳақиқат, бадиий асарларни таҳлил этувчилар унда бадииятнинг шаклланишига, бадиий тафаккур ифодасининг юзага чиқишига хизмат қилувчи омилларни, масалан, асар сюжетини, композициясини, жанр хусусиятларини қанчалик чуқур таҳлил этмасин, бу таҳлиллар ўша бадиий матннинг бадиий-эстетик аҳамиятини тўлалигича қамраб ололмайди. Бундай пайтда бадиий тафаккурнинг ҳосиласини юзага чиқарувчи ва уни ўқувчи ёки тингловчига етказиб берувчи асосий омил – тил эътибордан ташқарида қолган бўлади. Ваҳоланки, тилдан фойдаланиш маҳорати ижодкор бадиий маҳоратининг таркибий қисми саналади ва шунинг учун тил маҳоратидан ташқарида бадиий маҳорат йўқ.
ХУЛОСА 1.Нутқ жараёнида нафақат коммуникатив, балки тафаккур қуроли вазифасини адо этишга қодир бўлган тил бадиий-публицистик матнда ўзининг олий мақомдаги имкониятини – тасвирийлик ва таъсир кўрсата олиш қудратини ҳам намойиш этади.
2.Тилнинг бу буюк имкониятидан фойдаланишда ижодкорларнинг ҳар бири ўзига хос йўлдан борадилар ва бу йўлдаги узлуксиз бадиий тафаккур жараёни уларнинг поэтик индивидуаллигини, алоҳида услубини шакллантиради.
3.Ҳар бир ижод соҳиби услуби ва поэтик индивидуаллигини аниқлаш ҳамда бу борада илмий хулосалар беришнинг ягона йўли бадиий матннинг лингвостилистик ва лингвопоэтик таҳлили бўлиб ҳисобланади.
4.Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ижоди тематик-стилистик жиҳатдан ғоятда серқирра, айни пайтда, тил хазинасидан фойдаланиш услуби мутлақо индивидуалдир.
5.Тадқиқот жараёнида қўлланган лингвопоэтик стратификация методи шоир ижодининг ана шу жиҳатлари борасида ишончли хулосаларга келишга кўмаклашди.
6.Тадрижий таҳлил давомида Усмон Азим когнитив оламининг, ижодий маҳоратининг, тилдан фойдаланиш тажрибасининг ортиб борганлиги баробарида бадиий мушоҳада олами ва ижодий фантазиясининг ҳам тобора кенгайиб, ифода жараёни мураккаблашиб борганлиги кузатилди. Эстетик аҳамият касб этган тил воситаларининг қўлланишида ижодининг илк давридан ҳозиргача ўтган вақт мобайнида оддийликдан мураккабликка қараб борилган ўзгаришлар маълум бўлиб туради. Айтайлик, эпитетли бирикмалар тарзида нарса-ҳодисаларга берилган тавсифлар ўрнини ҳар бир сўзнинг семантик моҳиятидан келиб чиқиб, ундаги кутилмаган маъноларни келтириб чиқариш ва фавқулодда оригинал қўллаш туфайли улардаги бадиий-эстетик имкониятларни юзага чиқариш тенденцияси кучайиб борган.
7. Усмон Азим муайян тасвирий воситага шеърни оҳангдор, жозибадор қилиш учун мурожаат қилади десак, бир томонламаликка йўл қўйган бўламиз. У сўз руҳи билан бирга яшайди, унинг қудратини, товланишларини доимо ҳис қилиб туради ва тилдаги бу имкониятни фавқулодда табиийлик билан ишга солади. Муайян лингвостилистик асосга эга бўлган ва кутилмаган образлилик ҳамда экспрессивлик мана шу тарзда пайдо бўлади ва ўқувчини ҳаяжонга солади.
8. Шоир қўллаган такрор усули, синтактик параллел қурилмалар, уюшиқ бўлаклар сингари лафзий санъатлар ҳар бир шеърий асарнинг руҳига мос тарзда танланади. Бу тасвирий воситалар ифодага баъзан жўшқинлик, баъзан майинлик ва ҳазинлик оҳангини бериш баробарида лирик қаҳрамон ва тингловчи-ўқувчини яхлит бор руҳий оламда ўзаро боғлаб ташлайди.
9. Саноқлигина тил бирликлари устида олиб борилган таҳлиллар бу улкан шеър ижодкори амалга оширган янги-янги кашфиётлар ўзбек тилининг семантик-стилистик имкониятлари чексиз эканлигини, уларнинг юзага чиқиши эса тил истеъмолчиларининг, аниқроғи, сўз усталарининг истеъдоди ва ижодий меҳнатига боғлиқ эканлигини тасдиқлади.
10. Усмон Азим шеърияти матнидаги тил бирликларининг лингвопоэтик қудратини фақатгина лексик воситалар доирасида семантик-стилистик таҳлил орқали тасаввур этиб бўлмайди. Бунда фоносемантик ва фоностилистик омиллар ҳам ҳисобга олиниши зарур. Шоир шеърларини унинг ўз талаффузида тинглаган кишилар фикримизни тасдиқлайди. Шу боисдан бу бетакрор истеъдод соҳиби бадиий тафаккури меваси бўлган индивидуал тил бирликлари юзасидан тадқиқотлар давом эттирилиши зарур.