Збек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик индивидуаллик



Download 0,79 Mb.
bet21/26
Sana31.05.2022
Hajmi0,79 Mb.
#622881
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
С.Умирова - Диссертация (1)

Олов-муз оппозициясида бўлган иккинчи сўзнинг ўзбек тилидаги коммуникатив-ахборот ва стилистик кўлами бирмунча кенг. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да унинг 4 маъноси кўрсатилган: сувнинг ноль даражагача совуши натижасида қотган ҳолати, ях; муз каби совуқ; кўчма маънода жуда совуқ, ёқимсиз нарса, одам ва ш.к. ҳақида; совуқ.131 Усмон Азим қўллаган муз сўзи негизида ҳам ана шу маънолар ётади. Шунинг баробарида, матнда актуаллашиб, унинг поэтик ифода кўлами кенгайиб борганлиги кузатилади. Биз буни икки ҳолатда: отдан феъл – муздан музламоқ ясалганда ва нарса-ҳодисанинг ҳолати ҳамда ҳаракати музга қиёсланганда кузатамиз. Бу таққослашларда ифоданинг образлилиги мақсад қилиб қўйилгани боис, деярли барча ҳолатларда ўқувчи эстетик оламига ижобий таъсир кўрсатадиган, уни ўйлашга, ҳиссиётларга берилишга мажбур қиладиган, ёқимли тасвирларга дуч келамиз.
Усмон Азим музни худди оловда бўлгани сингари лирик қаҳрамон қалб кечинмаларининг ойнаси сифатида қўллайди. Нарса-ҳодисаларнинг музга ўхшатилиши бу – бир бадиий деталь бўлиб қолади, холос. Аслида мана шу йўл билан инсон қалбида кечаётган руҳий кечинмалар берилади. Бу сўз ташқи таъсир, кутилмаган зарба туфайли инсонда содир бўладиган ҳиссизлик ва бефарқлик, ҳароратсизлик ва совуқлик, кўнгилнинг озор топиши ва ранжиши сингари салбий эмоциялар ифодасини ўз зиммасига олади. Шу сабабдан, Яшардим ўзимга муз каби боқиб,/ Ишқ келди, жўнадим, дарёдай оқиб (Сайланма), Кечалари тушимга / Кириб қийнаган, эй, тош, / Муздай, совуқ бағрини / Менга қиймаган, эй, тош (Сайланма), Қоларманми жисмингни асраб, / Ўлсам муздай қўйинларингда. (Сайланма) сингари мисраларда муз иштирокида амалга оширилган ўхшатишлар ўхшаши йўқ поэтик воситага айланади.
Муҳаммад Али шеъриятида132 41 марта қўлланган олов сўзи ҳам аксарият ҳолларда экспрессив-поэтик восита сифатида намоён бўлган. У Ғунчақиз, ҳа, олов, тап тортмас, / Давлатни ҳам сўрайди бу қиз!; Қиз эмас, нақ олов, аланга, / Қайинсингил бўлур Иванга сингари мисраларда метафорик қўлланганда ҳам, Машрабнинг айтмаган васиятиман, / Сиртмоқда бўғилган олов шеърият. / Гарчи қолиб кетди оловли ёшлик / Умрнинг ўткинчи баҳор, ёзида гаплари таркибида метафорик эпитет вазифасини бажарганда ҳам; Мўйсафид кўзидан / Сачрайди олов; Қудрат энди қимирлар бежо, / Кўзларида чақнайди олов; Кўзларида чақнаркан олов,/ Нон ва сувни олар-да дарров мисраларида ғайрат, шижоат маъносини англатганида ҳам; «Ёр-ёр» айтиб Ойчучукбиби ҳам / Кўнгилларга олов ташлайди: «Қийли чўли қийли-я, / Надир чора, ёр-ёр» тарзида фразеологизм таркибида келганда ҳам ана шу мақсад яққол кўзга ташланиб туради.
М.Али музламоқ сўзидан Кўксимда қалбим бормоқда музлаб, / Қара, қош қораймоқда, тун ҳам келмоқда хезлаб гапида метафоризациялашган ҳолатда, Қаҳрингга ҳам мен балогардон! / Мен бўлмасам, музлар коинот мисолида муболаға учун, / Шамолга ўхшарди юрар-турари, / Ё муздак шаробдан кўрганми тотиб? / Музлаб кетди тани шу заҳот, / Ҳар балолар келди ўйига. / Музлаб кетди Насриддин тани, / Даҳшат ичра тўлганди шуур! гапларида совуқлик маъносини кучайтириш мақсадида фойдаланган.
Маълум бўладики, кўпчилик ижодкорлар олов ва муздан образлилик учун фойдаланишган. Аммо уларнинг образ яратишдаги услуби бир-бирига асло ўхшамайди.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish