Ўзбек мумтоз мусиқаси ва унинг жанрлар таркиби



Download 423,49 Kb.
bet1/7
Sana23.02.2022
Hajmi423,49 Kb.
#125754
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўзбек мумтоз мусиқаси ва унинг жанрлар таркиби - копия

Ўзбек мумтоз мусиқаси ва унинг жанрлар таркиби


Бажарди: Академик хонандалик 3 босқич талабаси Эсоналиев Абдурахмон
Текширди: Тожибоев Сардор

Ўзбек мумтоз мусиқаси, мавқеи ва маданиятдаги ўрни.

Ўзбек мумтоз мусиқа санъати оламининг олтин хазиналари чексиз ва дунёдаги энг қадимийлардандир. Шу ўлмас мумтоз асарлар халқимиз ўртасида профессионал ва ҳаваскор созандалар, хонандалар ижросида доимо янграб, асрлардан-асрларга, устоздан шогирдларга ўтиб, мукаммаллашиб, сайқал топиб, бойитилиб бизнинг давримизгача яшаб келди ва халқимизнинг бебаҳо мулкига айланди. Ушбу мусиқий хазинамиз, устозона созандаю ҳофизлар, бастакорлар томонидан яратилиб куйланган ва ривожланган; ўзининг турли хил йўллари, шакллари, усул ва услубларига эга бўлиб, мусиқа илмининг фидойи ижодкорлари, назариётчи-олимлари томонидан илмий-назарий қонуниятларига ҳам эга бўлган ва ўз аксини ўрта аср «мусиқий рисолаларида» топган.

Мумтоз мусиқа санъати инсониятнинг маънавий бойлиги, улкан дунёқараши ва келажак камолотининг белгиловчи мезонларидан бири сифатида ардоқланиб келинади. Анъанавий мусиқаси йўналишлари қаторида мумтоз мусиқаси энг қадимийси, амалий тажрибада пишган ва амалиёт жараёнида дарҳақиқат мукаммалликка эришган тармоқлардан бири сифатида шаклланган. Профессионаллик ўзбеклар ҳамда кўпгина Шарқ халқларининг мусиқа санъатида ижрочилик маданияти ва мумтоз шарқ шеърияти ривожланиши жараёнида шаклланиб, асрлар давомида мукаммалланиб юқори бадиий натижаларига эришди, нафақат мусиқа ижодиёти (турли шакл ва куйидаги ашула ҳамда чолғу йўллари жанрлари яратилишида), балки ижрочиликда ҳам. Унинг мураккаб намуналари оғзаки анъанада устоздан шогирдга ўтиб, тарқалган ва ўзлаштирилиб келинган. Шу боис созанда ва хонандаларга азалдан маълум шартлар тақоза этилган: кенг диапазонли овоз соҳиби ва хонандалик қобилиятга ҳамда мусиқа чолғусида чалиш ва созандалик маҳоратига эга бўлиш; шарқ шеърияти ва мусиқа қонуниятларини билиш, хотира, бадиҳагўйликка эгалик, маълум анъана ва локал маҳорат мактаблари намояндаси бўлишни талаб этади. Мумтоз мусиқаси намояндалари йирик устозлар қўлида кўп йиллар давомида таълим олиб, етук ижрочилар сифатида етишиб чиқишган.


Download 423,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish