Хамнафаслик (овоз диапазони, кучи, баландлиги, тембри, услуби хонандаларда бир-бирига мос тушиши зарур) – хонандалар маҳорати ва анъаналари ҳамоҳанглиги; ижро услуб ва усулларига бўйсуниш ва риоя қилиш, ижро тембри ва суръатларнинг бир меъёрда талаффузлиги. Хамнафаслик (овоз диапазони, кучи, баландлиги, тембри, услуби хонандаларда бир-бирига мос тушиши зарур) – хонандалар маҳорати ва анъаналари ҳамоҳанглиги; ижро услуб ва усулларига бўйсуниш ва риоя қилиш, ижро тембри ва суръатларнинг бир меъёрда талаффузлиги. Катта ашула ўрта асрларда маросим ва меҳнат қўшиқ-айтимлари (баланд ва кучли овозда, эркин усулда жўрсиз айтиши), катта “мақтов” айтимлари негизида, мумтоз шеърияти ва хонандалик ижро маданиятининг ривожланиши, мумтоз ғазалларни анъанавий ўқиш талқини (“ғазалхонлик”) асосида юзага келиб, тараққий топди. Унинг ўтмишдаги намуналарида ишқий-лирик ва фалсафий ғазаллар билан бир қаторда дидактик (панд-насиҳат), тасаввуф руҳидаги шеърлар ҳам куйланган. Катта ашуланинг композицион тузилиши тўрт таркибий қисмдан иборат: даромад (бошланғич куй тузилмаси), ўрта авж (ўрта куй тузилмаси), авж (баланд парда куй тузилмаси) ва фуроварда (даромадга қайтиш) ёки даромад-авж-фуровард. Баъзи катта ашулалар ўрта авж ёки катта (баланд) авждан ҳам бошланиши мумкин. Бу ҳолда ашула куйи юқори регистрдан пастки регистрга қараб тушиб боради. Катта ашула жанрининг тараққиёти йўлида унинг жанрлар таркиби ҳам кенгайиб борди. Катта ашуланинг анъанавий туридан (Бир келсун, Оҳким, Адашканман) ташқари (икки ҳофиз томонидан айтиш услуби), кейинги асрларда унинг турли шакллари юзага кела бошлади. Хусусан, катта ашула “ёввойи мақом” – айрим мақом шўъбаларини (“Ушшоқ”, “Чоргоҳ”, “Баёт”, “Сегоҳ” ва ҳ.к.) икки-беш ҳофизлар томонидан жўрсиз, эркин ритмик усулида талқин этиш (“Ёввоий Ушшоқ”, “Ёввоий Баёт”, “Патнусаки Чоргоҳ”, “Ликобий Сегоҳ”, “Ёввоий Чоргоҳ” ва б.). Катта ашула “ёввоий ашула” – оммабоп ашула йўлларини (“Тановар”, “Муножот”) эркин, бадиҳагўй услуби (катта ашула йўлларида жўрсиз)да айтиш (“Ёввоий Тановар”, “Ёввоий Муножот”). Катта ашула “яккахонлик” – ашула-чолғу йўли (ҳофиз ва чолғу ансамбли жўрлигида), ансамбль иккинчи ҳофиз вазифасини бажаради – асосий куйга режа ташлайди, яккахон ижро этганда таянч пардани рез усулида (бидратма) ушлаб туради (“Оҳким”, “Ёлғиз”, “Ҳануз”, “Гулизорим қани”, “Топмадим”, “Муборак”). Катта ашуланинг чолғу йўллари (най, сурнай, ғижжак, танбур ва дутор учун), масалан, “Ёввоий Чоргоҳ” най чолғуси учун (илк бор таниқли созанда-найчи Абдуқодир Исмоилов томонидан ижро этилган). Бу турлари XIX асрдан бошлаб Фарғона водийсида кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |