2-
асосий савол бўйича ўқитувчииииг мақсади:
Транскрипция (қайта
ёзув)нинг ўзбек хал қ ш еваларини ўрганиш даги аҳамияти ҳақида
тушунча бериш. Транскрипциянинг тузилиши
ва турларини мисоллар
оркдпи исботлаш. Лотин ва крилл алифбоси асосида тузилган белгилар,
улардан ф ойдаланиш , халқаро ф он ети к алиф бо ҳақида маълумот
бериш.
ИДЕНТИВ ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ
2.1. Т ранскрипция (қайта ёзув)нинг диалектларни ўрганишдаги
зарурлигини англатади.
2.2. Транскрипциянинг турларга бўлинишини изоҳлайди.
2.3. Халқаро ф онетик алифбони шарҳлайди.
2.4. Транскрипция билан транслитерацияни фарқлайди.
Транскрипция ҳақида умумий маълумот.
Транскрипция
диалект ва
шеваларда учрайдиган товушларнинг турли кўриниш ларини ёзувда
ифодалаш учун қўлланадиган маълум белгилар системасидир. Тил
то в у ш л ар и н и а н и қ и ф о д ал аш учун х и зм ат қ и л а д и ган ёзув —
транскрипция
(лотинча
transcriptio —
қайта ёзиш) деб аталади.
Транскрипция учун у ёки бу халқ истеъмолидаги (лотин — рус —
ўзбек алфавити каби) традицион алфавитдан ўрни билан
маълум
ўзгариш лар ки ри ти ш орқали ф ой даланилади. Ш унинг учун ҳам
транскрипцияда белгилар сони ўзига асос бўлган алфавитдаги ҳарфлар
сонидан кўп бўлаци.
Т р а н с к р и п ц и я н и н г ф о н ет и к т р а н с к р и п ц и я , ф о н е м а т и к ёки
фонологик транскрипция каби турлари бор.
Транслитерация.
Бирор тилнинг ёзма ёдгорликларини ёки маълум
бир м атнни (м асалан, араб алифбосида ёзилган эски ўзбек тили
ёдгорликларини) нашр этишда шу ёдгорликларнинг ёзув системасини
бошқа тил ёки ёдгорлик ёзув системаси орқали ифодалаш трансли-
терация деб аталади. Демак, транслитерация — бирор ёзув ҳарфларини
бошқа бир ёзув ҳарфлари билан алматириб ифодалаш усулидир.
ФОНЕТИК ВА ФОНОЛОГИК ТРАНСКРИПЦИЯ
Маълум бир мақсад учун турли соҳалар бўйича иш латиладиган
транскрипцияларнинг аниқлик даражаси бир хил эмас.
Лингвистик асарлар (қиёсий ва
тарихий грамматикалар, этимологик
луғатлар, турли тил матнларидан намуналар ва шу кабилар)ни нашр
этганда транслитерациядан фойдаланилса ҳам, қардош тилларнинг
ф о н е т и к а с и қ и ё с қ и л и н г а н д а , д и а л е к т о л о г и к и ш л а р д а ва
диалектология фанида фонетик транскрипциядан фойдаланилади. Халқ
оғзаки ижодиёти ёдгорликларини нашр
этганда мавжуд алфавитдан
фойдаланилса, бу ёдгорликлар диалектал қимматини йўқотади.
Ш унинг учун уларнинг талаффуз хусусиятларини мумкин қадар
сақлаш мақсадида фонетик транскрипция қўлланилади.
Транскрипция чет тили ва она тили орфоэпиясига оид ишларда
ҳам кенг қўлланилади.
М оҳияти ж иҳатдан эн г а н и қ тр а н с к р и п ц и я ф о н ет и к тр а н с -
крипциядир. Бу транскрипция умумий
ва хусусий фонетика, шу қатори
экспериментал ф онетика ютуқларига асосланади. Тиллардаги нутқ
товушларини ф онетик транскрипция учун танланган алфавит орқали
ифода қилиб бўлмаса, бошқа тиллар алфавитидан ҳарфлар олинади
ёки ҳарфлар ёнига, устига, ичига д и акр и ти к белгилар қўйилади.
Ф онетик транскрипциянинг вазифаси — тилда мавжуд бўлган ҳамма
товушларни ёзувда акс эттиришдир. Ф ақат фонемаларнигина ҳисобга
олиш учун ишлатиладиган транскрипция —
фонологик транскрипция
дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: