Ўзбек диалектологияси



Download 1,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/88
Sana04.06.2022
Hajmi1,89 Mb.
#636659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
ўзбек диалектологияси (1)

Диалект 
— тилш уносли кка доир адабиётларда кўпинча лаҳжа 
маъносида, баъзан шева маъносида ҳам қўлланади. Олимлар томонидан 
яратилган диалектологияга оид илмий ишларда шева, диалект ва лаҳжа 
атамаларини фарқламаслик, аралаштириб қуллаш ҳоллари ҳам учрайди. 
Диалект-халқаро атама бўлиб, умумлингвистик «диалект» маъносида 
ишлатиш лозим. Ўзбек диалектологияси фани учун шева ва лаҳжа 
атамаларини қўллаш етарлидир.
Бироқ, ўзбек халқж онли тилини ўрганган олимлар бир қатор шаҳар 
шевалари учун диалект атамасини ишлатганлар: М асалан, Ф арғона


диалекти, Самарқанд —Бухоро диалеғсги, Андижон диалекти, Қипчоқ 
диалекги ва бошқалар.
Лаҳжа 
— арабча сўздан олинган бўлиб, равиш, тарз, йўсин каби 
маъноларни билдиради. Л ингвистикада тилнинг бир неча шева ва 
диалектларини ўз ичига олган, умумий хусусиятлари жиҳатдан ўхшаш 
катта бўлаги яъни шевалар йиғиндисидир. Эски туркий тилларга доир 
адабиётларда лаҳжа (русча наречие) атамаси ҳозирги мустақил миллий 
тил маъносида ҳам ишлатилган. Масалан, туркий тилларнинг қирғиз 
лаҳжаси (Киргизское наречие тю ркских язмков)- бу ибора ҳозирги 
қозоқ миллий тили маъносида қўлланган. Туркий тилларнинг қора- 
қирғиз лаҳжаси (кара-киргизское наречие тюркских язьгков) — бу 
ибора ҳозирги қирғиз миллий тили маъносида қўлланган.
ДИАЛЕКТОЛОГИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ
Д и а л е к то л о ги я ф ан и н и н г м ак о н и (о бъ екти ) м аҳал л и й ш ева 
диалекти ва лаҳжаси бўлиб, мақсади ва вазифалари қуйидагилардан 
иборат:
— шева ва диалектларнинг фонетик, морфологик, синтактик ва 
лексик хусусиятларини ҳар томонлама тавсиф қилиш;
— миллий тилнинг пайдо бўлиши ва тараққиётида шеваларнинг 
тутган ўрни ва шу миллий тилга асос бўлган шеваларни аниқлаш ;
— ш еваларнинг ўзаро м уносабатини, уларнинг адабий тил ва 
қардош тилларга бўлган муносабатларини белгилаш;
— ўхшаш хусусиятларига кўра шеваларнинг тарқалиш чегарасини 
аниқлаш;
— умумий ўхшаш лингвистик хусусиятларини белгилаш асосида 
ш еваларнинг маълум ҳудуддаги тарқалиш карталарини тузиш ва 
шеваларни тасниф қилиш;
— ўрганилган шеваларни карталаштириш асосидаги лингвистик 
атласини тузиш ва бошқалар.
ДИАЛЕКТОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИНИ 
ЎҚИТИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Ўзбек тили шеваларининг асосий хусусиятларини яхш и билиш 
ўқитувчилар, айниқса она тили ўқитувчиси учун жуда зарур. Ҳозирги 
кунда шева хусусиятлари адабий тил таъсирида жуда тез бирлашиб, 
текисланиб бораётганига қарамай, бу хусусиятлар фақат қишлоқларда


эмас, балки шаҳарларда ҳам маълум даражада сақланиб турибди. Шу 
сабабли ўқувчилар нутқида айниқса бош ланғич синф ўқувчилари 
ёзувида учрайдиган хатолар шева таъсирида содир бўлмоқаа. Ш унинг 
учун ўқитувчилар, айниқса она тили ўқитувчиси, ўзбек адабий тили 
меъёрларини яхши билиш и, бу меъёрларни ўқувчиларга ўргатиши 
уларнинг ёзма ва оғзаки нутқ маданиятини ўстириш устида тинимсиз 
машғулот олиб бориши зарур. Ҳамда ўқувчилар нутқида учрайдиган 
кам ч и л и к л ар н и (ш ева таъси ри даги ) ту затм оқ учун барча ўзбек 
ш еваларига хос хусусиятларни яхш и билм оғи керак. М асал ан , 
ўқувчиларнинг нутқида фонетик (айналм оқ// 
ад.-орф.
айланмоқ; эс н а/ 
/
ад.-орф.
энса), морфологик (қаратқич келишиги ўрнида тушум 
келишиги афф иксини ишлатиш: нонни ушоғи / /
ад.-орф.
ноннинг 
ушоғи. Жўналиш ва ўрин-пайт келишикларини фарқламаслик: Бухорога 
туради / /
ад.-орф.
Бухорода туради), лексик (
ад.-орф
. чақалоқ ўрнида 
бувак; бобак; 
ад.-орф.
чумоли ўрнида: мўрча, қаринжа) каби шева 
хусусиятлари учраб туради. Ўқувчилар нутқида учрайдиган бундай 
хатоларни тузатиш учун ўқитувчи шу ҳолатларнинг келиб чиқиш
сабабини билмоғи керак.
Ш ундай қилиб, республика олий ўқув юртларида ф и лологи к 
ўқи ти ш н и н г асоси й вазиф аси ўзбек адабий тили н о р м ал ар и н и , 
ш унингдек, адабий тилни н г шеваларга бўлган муносабатини ҳам 
ўргатишдир. Бу вазифани ҳал қилиш филолог талабаларнинг ўзбек 
тилининг тарихий ривожланиш қонуниятларини яхши билиш и билан 
б о ғл и қ д и р . Ф и л о л о г та л а б а л а р бу м аъ л у м о тл ар б и л а н ў зб е к
диалектологияси ф анини бойитади.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish