Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Беморга бериладиган тавсиялар



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Беморга бериладиган тавсиялар. Бемор дои мо умумий амалиёт 
шифокори назоратида туриши керак. Унинг вазифаси беморни соғлом 
турмуш тарзига ўргатиш ва беморни хуружлараро даврда даволашдан 
иборат. Ҳар бир бемор мигрен хуру жини қўзғовчи ва камайтирувчи 
омил лардан воқиф бўлиши лозим.
Мигрен хуружини қўзғовчи омилларни эсда тутинг:
• стресс;
• уйқусизлик, оч қолиш ёки тўйиб овқат ейиш;
• ортиқча жисмоний зўриқишлар;
• иқлим бузилишлари;
• кучли шовқин ва ёруғлиқ;
• спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва сигарет чекиш;
• шоколад, қаҳва, ёнғоқ, шўр ва аччиқ нарса лар ни истеъмол қилиш;
• аёлларда ҳайз кўриш даври, контрацеп тив ларни бетартиб 
истеъмол қилиш;
• иссиқ ва кислород кам жойларда узоқ қолиб кетиш;
• атир-упа ва шу каби кучли ҳидга эга кимёвий воситалар;
• овқатга қўшиладиган турли консервантлар (нитратлар, натрий 
глутамат, аспартам).


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
78
Мигрен хуружини камайтирувчи омиллар:
• ўз вақтида ва етарли миқдорда ухлаш;
• тинч ва сокин жойларда ишлаш ва дам олиш;
• қоронғи ва ҳидсиз жойларда бўлиш;
• яшаш жойини ўзгартириб туриш (баъзан фойда беради);
• оғриқ пайтида бошга совуқ ёки иссиқ нарса қўйиш;
• иш ва дам олишни тўғри ташкил этиш;
• оғриқ қолдирувчи дориларни зудлик билан қабул қилиш (дорини 
танлаб ўтирмасдан қўл остида бор бўлган ҳар қандай аналгетик қабул 
қили нади).
Эсда тутинг. Мигрен инсон ҳаётига хавф солмайди. Аммо ёшлик дав-
рида бошланган бу касаллик узоқ йиллар давом этади. Даволашни тўғри 
ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ўта муҳим. Бундай 
беморда мигрен хуружлари енгил кечади, уларнинг сони ва кучи камаяди. 
«Миг рен 40 ёшдан кейин тўхтайди», деган гап ҳам ўринлидир. Чунки ёш 
ўтган сайин мигрен хуружлари сони камая боради ва бутунлай йўқолади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish