Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Нима қилиш керак? Энса соҳасида оғриқ, бош айланиши ва 
қулоғида шовқин бўлган беморда бош мияни текшириш билан бир қат-
орда бўйин умуртқаларини ҳам текшириш керак.
Даволаш муолажаси қандай ўтказилади? Таш хис аниқлангач, 
невропатолог даволаш муола жа ларини олиб боради. Бунинг учун 
яллиғла ниш ва остеохондрозга қарши дори воситалари, физиотера-
певтик муолажалар, дорилар электрофо рези, игна билан даволаш 
ва фақат врач томонидан ўтказиладиган махсус даволаш усуллари 
қўллани лади. 
Мануал терапия каби муола жалардан эҳтиёт бўлиш зарур. Бўйин 
умуртқа ларини рентген қилмасдан туриб мануал терапия ўтказиш асло 
мумкин эмас. 
Яна қандай касалликларда энса оғрийди? Миг рен касаллигида 
(энса мигрени), насл сурувчи бош оғриқларда, артериал қон босим 
ошганида, бўйин-энса суяк битишмалари патологиясида ҳамда кам 
ҳолларда энса соҳаси ўсмаларида энса оғрийди. 
Агар энса соҳа сидаги оғриқлар тўсатдан тана ҳарорати кўта рилиши 
билан бошланса, зудлик билан врач кўри гини ташкил қилиш зарур.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
86
ҚОВУРҒАЛАРАРО ОҒРИҚЛАР ҲАҚИДА
Қовурғалар орасидан ўтувчи нервлар зарарланганда (шамоллаган-
да) кучли санчувчи оғриқлар пайдо бўлади. Баъзида бу оғриқлар бе-
морга нафас олдиргани қўймайди. Бироқ доимо сиқилиб, руҳан эзилиб 
юрадиган одамларда ҳам бундай оғриқлар кузатилиб туради. Бундай 
оғриқларга психоген нев ралгия деб аталади. 
Шулардан бири қовурғалараро невралгиядир. Психоген невралгия-
лар ичида қовур ғалараро оғриқлар алоҳида эътиборни талаб қилади. 
Айниқса, юрак соҳасида жойлашган оғриқлар беморларни ўта безов-
та қилади. Ёш укаси автомобиль ҳалокатидан ўлган беморнинг юрак 
соҳасида санчувчи оғриқ пайдо бўлади. Бемор кардиологга мурожаат 
қилади. У беморни яхшилаб текшириб, кардиограмма қилиб, юраги 
соғлом эканлигини, қаттиқ сиқилганидан шу оғриқ пайдо бўлганини, 
тинчлантирувчи дорилар ичиш кераклигини ва нев ропатологга му-
рожаат қилишини тавсия қилади. Невропатолог ҳам беморни обдан 
текшириб, тинч лантирувчи дорилар ёзиб беради ва психотерапевтик 
муолажалар ўтказади. Шунга қарамасдан, бемор икки ой ичида юрак 
соҳасидаги оғриқлардан қўрқиб, 16 марта ЭКГ қилдирган ва 10 марта 
«Тез ёрдам» машинасини чақирган.
Турли маълумотларга кўра, кўкрак қафасининг чап томонида пси-
хоген оғриқлар жуда кўп учрайди. Бунинг асл сабаби юракнинг чап то-
монда жойлашганлигидир. Бу яна бир марта «қовурғалараро неврал-
гия» ва «стенокардия» ташхисларига эҳтиёт корлик билан ёндашиш 
кераклигини талаб қилади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish