Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


ЧАЙҚАЛИБ ЮРИШ ЁКИ АТАКСИЯ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ЧАЙҚАЛИБ ЮРИШ ЁКИ АТАКСИЯ
 
Аксарият беморлар чайқалиб юришдан, юрганда бир томонга 
ёки орқага оғиб кетишдан шикоят қилади. Бу ҳолатни кўпчилик бош 
айланиши билан изоҳлайди, яъни чайқалиб юрадиган бемор бошим 
айланаяпти, деб ўйлайди. Бироқ чайқалиб юриш ҳар доим ҳам бош 
айланиш билан боғлиқ бўлавермайди. Тиббий тилда чайқалиб юришга 
ва тик тура олмай гандираклаб кетишга атаксия деб айтилади. 
Сабаблари нима? Асосий сабаби мияча касал лик лари бўлиб, 
у бошнинг энса тубида жойлашган. Мияча инсон мувозанатини 
сақлаш ва унинг ра вон ҳаракатлари учун жавоб беради. Мияча фао-
лияти бузилишига сабабчи бўлувчи қон томир касаллик лари, 
мияча жароҳатлари, миячанинг яллиғ ланиш касалликлари, наслий 
касалликлар (айниқ са, бола ларда) атаксияга олиб келади. Шунинг-
дек, бўйин остеохондрози сабабли миячага борувчи қон томир лар 
зарарланиши ҳам чайқалиб юриш сабабчиси ҳисобланади.
Белгилари қандай? Атаксиянинг асосий бел гилари – чайқалиб 
юриш, тураётганда гандирак лаб кетиш, гавданинг бир томонга ёки 
орқага оғиб кетишидир. Атаксия худди маст одамнинг юришини 
эслатади. Баъзида бундай беморни кўрган одам кўп ичибди, оёғида ҳам 
тура олмаяпти, деб ўйлайди. Демак, атаксия қандай ҳолат эканлигини 
билмоқчи бўлсангиз, маст одамни кўз олдингизга келтиринг. 
Болаларда учрайдиган миячанинг нас лий касалликларида боланинг 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
89
мушаклари бўшаш ган бўлиб, қўллари билан қиладиган ҳаракатларда 
жуда қийналади. Баъзи болалар ўзини-ўзи эплай олмай қолади.
Ташхис қўйиш ва даволаш. Ташхис невропа толог томонидан 
қўйилади. Беморга тиббий тек ширувлар билан бирга бош мия МРТ 
ёки КТ қили нади ва мияча ҳолати текширилади. Касаллик сабаби 
аниқлангач, врач томонидан даволаш муола жалари ўтказилади. Бу 
муолажалар касал лик сабабига қараб белгиланади. 
Эсда тутинг. Гоҳида учраб турадиган чайқалиб кетиш оддий 
чарчашдан, қон босим ўйнаганидан ёки камқонликдан бўлиши ҳам 
мумкин. Шунинг учун фақат врач кўрсатмасига қараб иш тутинг.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish