«ВРАЧ ЙЎҚЛИГИ СИНДРОМИ»
Невроз, депрессия ва истерия билан касалланган беморларни узоқ
йиллар мобайнида кузатиш ва даволаш натижасида шу нарсага амин
бўлдимки, тиббиётга, хусусан, нейропсихологияга «Врач йўқлиги син-
дроми» деган атамани киритиш керак. Ишончим комилки, ҳар бир нев-
ро патолог бу синдромни бир марта бўлса-да, ўз амалиётида кузатган.
Масалан, сиз невроз билан касалланган беморни муваффақиятли даво-
ладингиз. У яхши бўлиб кетди. Ҳатто уни бир ой назоратга ҳам олдин-
гиз. У ёнингизга ҳар ҳафтада келиб турди. У сизнинг кўригингиздан,
суҳбатларингиздан кўнгли тўлиб, яхши бўлиб юрди. Ундаги касал-
лик аломатлари бутунлай йўқолди. Сиз хурсанд бўлиб беморни уйига
жўнатдингиз. Ҳар эҳтимолга қарши телефон рақамингизни ҳам бердин-
гиз. Ишончингиз комилки, энди у сизга ўз касаллигидан шикоят қилиб
келмайди. Байрамлар билан табриклаб, телефон қилиши мумкин, холос.
Чунки у тузалди.
Бироқ... Минг афсуски, бемор уйига кетганидан сўнг бир ҳафта ўтар-
ўтмас (баъзида бир ой ўтгач), у сизга телефон қила бошлайди. «Док-
тор, менинг бошим яна оғрияпти, яна уйқум бузилган, кайфиятим яна
тушиб кетди, танам қақшаб оғрияпти», деб шикоят қилади. Агар аёл
киши бўлса, йиғлаб юборади. Сиз «Бемор шамоллаб қолибди ёки оила-
да уриш-жанжал бўлибди шекилли», деб ўйлайсиз. Маълум бўладики,
оилада ҳеч қанақа можаро бўлмаган, бемор шамолламаган ҳам! Сиз уни
обдон текширасиз ва ҳеч қандай касаллик аломатларини топмайсиз. Бу
ҳақда беморга ҳам айтасиз. У хурсанд бўлиб уйи га қайтади.
Эътибор қилинг-а, кечагина аҳволидан азият чекиб турган бемор
сизни кўргач ва текширувлардан ўтгач 1–2 соат ичида яхши бўлди-
қолди. Нега шундай бўлди? Нега бемор уйига кетгач, касал бўлиб қолди.
Бу ҳолатни бемалол «Врач йўқлиги синдроми» деб аташ мумкин. Гўёки
беморнинг ёнида врач йўқлиги сабабли, унинг ёнига касаллик аломат-
лари ташриф буюрди. Бемор врачнинг ёнига келувди, бу аломатлар яна
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
90
йўқ бўлиб кетди. Бу феноменни кўпчилик невропатологлар ўз амалиё-
тида кузатган.
Истерик беморда бу ҳолат кўп такрорланади. Шунинг учун ҳам бун-
дай беморлар врачма-врач сарсон бўлиб юришади. Бир йил ичида 10
та нуфузли клиникада даволанган, тузалган ва ҳар гал уйига қайтгач,
яна касал бўлаверган битта аёлни биламан. Ахийри уни нейропсихолог-
га, яъни менга юборишган. Мен ҳам уни 3 марта «самарасиз» давола-
ганман. Тўғрисини айтганда, шу аёлни текширавериб ва даволайвериб,
«Врач йўқлиги синдроми» атамасини ўйлаб топдим.
Бир куни у: «Доктор, менга ҳеч ким ташхис қўя олмади. Сиз ҳам буни
эплай олмадингиз. Агар ташхисни тўғри қўйганларингизда мен туза-
либ кетардим», деди. Кетаётганида «Янги даволаш усулларини ўйлаб
топинг, кейин олдингизга балким келарман», деди. Албатта, унинг бу
сўзлари менга алам қилди. Чунки беморда невроз ва психосоматик бу-
зилишлардан бошқа ҳеч қандай касаллик йўқ эди. Буни унга тушунти-
риб ҳам бўлмасди.
Психологияда ҳеч қандай гапга юрмайдиган ва ҳеч кимга ишонмай-
диган одамларни «психологик ригид одам» деб аташади. Бундайларни
ҳеч қандай усул билан даволаб бўлмайди. Унинг исми Тамара эди, асо-
сан рус тилида сўзлашарди. «Тамара опа, мен сизга янги даволаш усу-
лини эмас, балки сиз учун янги диаг ноз ўйлаб топдим, яъни «Синдром
отсутствуюшего врача», дедим. Хоҳласангиз бу синдромни сизнинг но-
мингиз билан «Тамара опа синдроми» деб атайман. Машҳур врач Пар-
кинсонга ўхшаб тарихда қолиб кетасиз», дедим. У кулиб юборди. Мен
унга нега шу фикрга келганимни тушунтириб бердим. Ҳар доим уйи-
га кетганидан сўнг касаллик аломатлари пайдо бўла бошлашини, врач
ҳузурига келганидан сўнг эса бу белгилар ўтиб кетаётганлигини мисол-
лар билан тушунтириб бердим. Суҳбатимиз охирида «Энди сиз врачлар-
нинг олдига эмас, балки врачлар сизнинг уйингизга ташриф буюриш-
лари керак», дедим ҳазиллашиб. Бир ойдан кейин яна дод-вой солиб
келасиз. Сизда «Врач йўқлиги синдроми», дедим. Орадан 1 ой ўтгач, бе-
мор телефон қилди ва жиддий оҳангда: «Доктор, мен уйга келганимдан
сўнг сизнинг гапларингиз ҳақида кўп ўйладим. Сиз жуда тўғри хулоса-
га келгансиз. Менда ҳақиқатан ҳам «Врач йўқлиги синдроми» шекилли.
Касалим қандайлигини энди тушундим. Сизга катта раҳмат! Сизни кўп
қийнаганим учун узр», деди.
Мен ҳам «Агар сиз қийнамаганингизда янги синдромни ўйлаб топ-
масдим», дедим. У ҳақиқатан ҳам ўша суҳбатдан кейин тузалиб кетди.
Бемор билан кейинги учрашувларимизда ҳам мен унда ҳеч қанақа нев-
ротик аломатларни кўрмадим. У ҳатто руҳан тетиклашиб, дунёқараши
ўзгариб кетди. Чунки унда касалликларга нисбатан кучли психологик
иммунитет шаклланган эди.
АСАБ ВА РУҲИЯТ
91
Do'stlaringiz bilan baham: |