Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Юрак соҳасидаги оғриқлар ёки психоген кар диалгия нима?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Юрак соҳасидаги оғриқлар ёки психоген кар диалгия нима?
Психоген кардиалгия – руҳий сиқилишлар сабабли юрак соҳасида 
пайдо бўлган оғриқ. Кўкрак қафасининг чап томонидаги ҳар қандай 
нохуш сезгилар ва оғриқ қандайдир бир хавотирлик билан қабул 
қилинади. Негаки, бу ерда юрак жойлашган! Мабодо бошимиз оғриб 
қолса, бемалол анальгин ёки цитрамон ичиб, ишга кетаверамиз (баъ-
зан, ичмасдан ҳам), лекин юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлса, дарров док-
тор чақирамиз. «Ҳаммаси жойида, юрагингиз бир оз сиқилибди, холос», 
деган хулосани эшитгандан сўнг тинчланамиз.
Юрак соҳасидаги оғриқлар, яъни кардиалгияларни келтириб 
чиқарувчи сабаблар бирмунча. Улар – юрак ишемик касаллиги, яъни 
стенокардия, инфаркт, ўша соҳадаги нервлар шамоллаши (нев ралгия), 
бўйин остеохондрози ва асабий-руҳий бузилишлар. Буларнинг ичи-
да асабий-руҳий бузилишлар алоҳида ўринга эга. Бу ерда шу ҳақда сўз 
юритамиз. Демак, юрак соҳасидаги оғриқларни фақат стенокардия ва 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
99
инфаркт билан боғлаш но тўғри.
Руҳий сиқилишлар сабабли пайдо бўлган оғриқларда, яъни психо-
ген кардиалгияда юракка ҳаво етишмаслиги, унинг тез-тез ёки тўхтаб-
тўхтаб уриши, қизиб кетиши ёки музлаб қолиши, юракнинг томоққа 
бориб тиқилиши каби белгилар кузатилади. Оғриётган жойни бемор 
бармоғи билан кўрсатади. Бу нуқта, асосан, юрак учига тўғри келади, 
бунда оғриқ доимо битта жойда бўлади ёки кўчиб-кўчиб туради. 
Бемор ўзининг одатдаги ишлаш ёки яшаш услубини ўзгартирса, узоқ 
вақт транспортда юрса ёки руҳий-ҳиссий зўриқишларга олиб келувчи 
ҳар қандай вазиятларда юрак уриши тезлашиб кетади. Бемор ёзнинг 
иссиқ кунларини ёмон ўтказади, доимо салқин жойга интилади, асосан 
куннинг иккинчи ярмида юрак уриши кучайгани ёки сусайиб кетгани-
га ва нафас етишмаётганига шикоят қилади. Овқатни (айниқса, хамир 
овқатни) тўйиб ейиш, меҳмонда узоқ вақт қолиб кетиш ҳам юрак ури-
шининг кучайишига олиб келади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish