Яна нимага эътибор қаратиш лозим?
Баъзан шундай ҳодисалар бўладики, беморда бўғилиш аниқ бир
шароитларда юзага келади. Бундай пайтларда шароитни ўзгартириш
бўғилишни камайтиради ёки бутунлай йўқотади.
Бу воқеа 1996 йили рўй берган. Мен ёзда Хоразмга борганимда ёш
бир келинни маслаҳатга олиб келишди. Бемор турмушга чиққанидан
сўнг уйида турмуш ўртоғи билан келишмай, дои мо жанжал чиқиб
тураркан. Жанжал авжига чиққанда ёш эр-хотинлар бир-бирини
бўғишгача боришаркан. Бора-бора ёш келинда турмуш ўртоғи ишдан
қайтганидан сўнг бўғилиш хуружлари пайдо бўладиган ва тинчланти-
радиган дори ичмагунча ёки турмуш ўртоғи уйдан чиқиб кетмагунча
бўғилиш давом этаверадиган бўлади. Бемор барча даволаш усулла-
ридан фойдаланган ва ҳар қандай янги таклиф этилган усулдан бош
тортар эди. Беморга онаси билан бир ойга дарё бўйига бориш, дори-
ларни эса уйга ташлаб кетиш зарурлигини айтдим. Бу таклиф бемор-
га маъқул тушди. Она ва қиз дарё бўйидаги уйлардан бирида ижарада
яшашди. Орадан бир ҳафта ўтгач, «беморнинг» ҳолидан хабар олгани
дарё бўйига унинг эри билан бирга бордим. Беморда бўғилиш хуружи
у дарё бўйига келган куниёқ тўхтаган экан. Эрини кўрса-да ёш келинда
ҳеч қанақа бўғилиш хуружи кузатилмади. Беморнинг эрига хотинидан
хабар олгани дарё бўйига келиб туришини тайинладим. Эр-хотин эса
дарё бўйида бир ой бирга яшашди. Мен Тошкентга қайтишимдан олдин
иккаласи ҳам менга учрашиб, «Ҳаммаси жуда яхши», деб хурсанд бўлиб
гапиришди.
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
104
Гипнознинг кучи нимада?
Психоген бўғилишнинг яна бир хусусияти шундан иборатки, бемор-
да доимо чайқалиш ҳисси бўлади: у худди ўзини транспортда, лифтда,
самолётда кетаётгандек ҳис этади. Бундай беморлар мет ронинг эска-
латоридан туша олмайдилар. Бизнинг назоратда турган бемор тунда
ухлаб ётганида, худди зилзила бўлгандек тез-тез сесканиб уйғониб ке-
тишини айтган эди.
Баъзан психоген бўғилишлар хуружи тўсатдан, қаттиқ қўрқувдан
сўнг бошланади. Бу воқеа 1998 йили рўй берган. Мен ўша пайтлари гип-
ноз усулларини ўрганиб юрардим. Институтимизда ўқийдиган тала-
балардан бири кечқурун деразага қараб ётиб қоронғида ниманингдир
аксини кўради ва қўрқиб кетади. Шу пайтдан бошлаб у кўзини юмса,
ҳаммаёқ зимистон бўлиб, атрофни қўрқинчли нарсалар ўраб олади,
гўёки қора калхатлар учиб юради. Бунинг натижасида у нафас ололмай
қийналади, бўғилади.
Менга бу беморни ушбу белгилар бошланганидан икки кун ўтиб
кўрсатишади. Кечаси соат ўнда мен беморни кўргани талабалар ту-
рар жойига бордим. Унинг хонасига кирсам, бемор чуқур депрессия
ҳолатида бўлиб, бир хил оҳангда гапирарди, қаттиқ қўрққани кўзидан
билиниб турарди. У воқеа худди тушида бўлаётгандек, мабодо ухлаб
қолса, яна шунақа ёмон тушлар кўришдан қўрқишини айтди. Мен уни
транс ҳолатига туширдим ва қуйидаги сўзлар билан гипноз қилишга
ўтдим: «Ҳозир сен ширин уйқуга кетасан, туш кўрасан, тушингда мовий
денгизни кўрасан, денгизга чарақлаган қуёш нурлари сочилиб, унинг
юзидаги томчилар марвариддек товланиб туради.
Қирғоқ эса бир-биридан гўзал гулларга бурканган, гулларнинг
устида ранг-баранг капалаклар учиб юради. Сен денгизда чўмиласан,
мириқиб сузасан, сувдан ҳеч чиққинг келмайди, сузишдан чарчаганинг-
дан сўнг қирғоққа чиқиб, гуллар устида ётиб дам оласан. Атроф гўзал,
бирорта қора нарса йўқ. Эрталаб енгил бўлиб, хурсанд бўлиб уйғонасан
ва тушингда нималар кўрганингни менга айтиб бе расан».
Эртаси куни эрталаб ётоқхонага беморнинг олдига бордим. Бе-
мор уйғонган ва ўзини яхши ҳис қиларди. Лекин уйқусираётгани
кўзидан шундоқ сезилиб турарди. Мен айтган вазият, яъни мовий ос-
мон, маржондек товланаётган денгиз, қирғоқдаги гуллар, капала-
клар беморнинг тушида тўлалигича намоён бўлганди. Бу ёқимли
ҳолат унга катта ҳузур бағишлаганини айтиб берди. У ҳатто тушида-
ги вазиятнинг кичик деталларигача менга сўзлаб берди. Ўзини жуда
ҳам енгил ҳис қилаётгани ва яна ухлаб, худди шундай туш кўришни
хоҳлаётганлигини айтди.
Бу услубни машҳур немис гипнозчиси Н. Лефенвелд «Тетиклик
ҳолатидаги гипноз» деб атаган. Мен беморни даволашда олимнинг
АСАБ ВА РУҲИЯТ
105
ушбу усулидан фойдаландим. Хонада беморнинг ўзидан ташқари отаси
ва талабалар ҳам бўлишига қарамасдан уни транс ҳолатига тушириш
жуда осон кечди. Ҳаттоки, унинг қандай туш кўриши ҳақидаги сўзлар
бир марта айтилди, холос. Маълумки, чуқур депрессия пайтида транс ва
гипнозга тушириш осон кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |