Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Иккинчи тоифа. «Қотма шахс»



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Иккинчи тоифа. «Қотма шахс»
Мулоқотга ҳадеб киришиб кетмайдиган, камгап, такаббур одам. Кам 
гапирса-да, насиҳат қи лиш ни хуш кўради. Унга нисбатан аслида мав-
жуд бўлмаган адолатсизликдан азият чекиб юради. Шу сабабли унинг 
хатти-ҳаракатида одамларга нисбатан ишончсизлик ва эҳтиёткорлик 
устун туради. Гина ва хафагарчиликка берилувчан, тез ранжийдиган, 
воқеа ва ҳодисаларга шубҳа билан қарайдиган шахс. У билан юз берган 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
108
воқеалардан узоқ вақт сиқилиб юради, хафагарчиликдан осон чиқа ол-
майди, қасоскор бўлади. Бундай одам жанжал ва келишмовчиликлар-
ни юзага келтиришда ташаббускор бўлиб қолиши мумкин. Иззатталаб, 
ўзига қаттиқ ишонадиган ва ўз билганидан қолмайдиган собитқадам 
бу шахс бирор-бир ишни қатъиятлилик билан бошлаб, охирига етка-
зади ҳам. Бу шахс ўта ишчан бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам юқори 
қўрсаткичларга эришишга интилади, бошлаган ишини биров би-
лан баҳам қўрмай, ёлғиз ўзи бажаришни хуш кўради. Қайсар, ўжар ва 
тез-тез ҳиссий қўзғалишлар рўй бериб турадиган бу шахс нинг хулқ-
атворида ҳақиқатгўйлик, ранжиш, тез хафа бўлиш, гумонсираш, рашк 
каби турли хислатлар биргаликда намоён бўлади. Унда чуқур ҳиссий 
кечинмалар рўй берса ҳам буни дарров юзага чиқаравермайди, ичида 
сақлашга ҳаракат қилади ва бу борада унинг фикрини тез билиб олиш 
анча мушкул.
Учинчи тоифа. «Расмиятчи шахс»
Синчков, майдакаш ва ўта расмиятчи шахс. Жанжал ва келишмов-
чиликларга кам аралашади, агар жанжалли вазиятларда пайдо бўлиб 
қолса, ўзини четга олади ёки пассив иштирокчига айланади. Шундай 
бўлса-да, шаклланиб қолган тартиб-қоидаларнинг бузилишига тез-
да диққатини қаратади. Иш жойида ҳақиқий бюрократ бўлиб, ҳар бир 
ишда расмиятчиликка боради, қўл остида ишлайдиганларга жуда кўп 
талаблар қўяди. Ўз ишига жуда пухта, ўзига ва бошқаларга ўта талаб-
чан, тартибни хуш қўрадиган, ғоятда синчков бўлиб, ҳар бир ишни 
режа асосида бажаришни ёқтиради. Бирор-бир ишни бошлашдан ол-
дин уни синчковлик билан ўрганади, режа тузади, ўзи ҳам ўша режага 
қаттиқ амал қилишга ҳаракат қилади, ўз олдига қўйган ишларни шош-
масдан, бироқ юқори даражада сифатли бажаришга интилади. Хатога 
йўл қўйилмадими деб, ўзини ва бошқаларни тез-тез текшириб туради. 
Расмиятчилик унинг ҳаёт тарзига айланган бўлиб, вазият шуни тақозо 
этса, мансабдан осонлик билан воз кечади. Руҳий жароҳатларни узоқ 
вақт эсида сақлаб юрадиган, оғир табиатли ва ўч олишга мойил шахс. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish