Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Эслатма: Юрак соҳасидаги ҳар қандай оғриқ ларда ЭКГ текшируви- дан ўтишни унутманг!   Бўғимлар нега оғрийди?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Эслатма: Юрак соҳасидаги ҳар қандай оғриқ ларда ЭКГ текшируви-
дан ўтишни унутманг!

 Бўғимлар нега оғрийди?
Доимий руҳий сиқилишларда бўғимларда ҳам оғриқлар кузати-
лишини кўпчилик беморлар билмаса керак. Оёқ ва қўлларда, тур-
ли бўғимларда ҳар хил оғриқлардан шикоят қилувчи беморлар анча. 
Бўғимлар соҳасидаги оғриққа шикоят қилиб, «бод» (ревматизм) таш-
хиси қўйилган беморларни кейинчалик чуқурроқ текширувлардан 
ўтказганда, уларнинг деярли ярмисида бу оғриқлар руҳий-асабий 
зўриқишлардан эканлиги маълум бўлиб қолади. 
Бундай оғриқлар фақат бўғимларда кузатилмасдан, суяк ва мушак-
ларга тарқалиб, беморнинг равон юришига халақит беради. Узоқ вақт 
бир хил ҳолатда туриб қолиш, станок ёнида бир неча соат тик туриб 
ишлаш беморда оёқдаги оғриқларни кучайтиради. Иккала оёғимга худ-
ди тош осиб қўй гандек, юраётганда оёқларимни қимирлата олмайман, 
қадам ташлаган сайин юришим қийинлашиб бораверади, деб шикоят 
қилади улар. Бўғимдаги оғриқлар мушаклар тортишуви билан бирга-
ликда намоён бўлиб, тунда кучаяди. 

 Қандай хатога йўл қўйилди?
Баъзи ҳолларда бўғимдаги оғриқлар сабаби асаб бузилишлари экан-
лигига эътибор қилинмайди. Шу ҳақда бир мисол келтириб ўтаман. Бу 
воқеа 1995 йили рўй берган. 
Курсдош дўстим менга «жуда оғир» беморни консультацияга юбор-
ди. А. исмли 15 яшар қиз травматология-ортопедия бўлимида даволан-
ган. Чунки унинг ик ка ла оёғи тизза бўғимида букилмайдиган бўлиб 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
100
қотиб қолган эди. Унинг бошқа ҳеч жойи оғримас ди, бироқ оёқларини 
тизза бўғимидан бука олмас эди. Касалликнинг бошланганига уч ой 
бўлган. Қилинган барча чоралар ёрдам бермаганлиги сабабли уни пой-
тахтга даволанишга юборишади. Беморга турли ташхислар қўйилган: 
«бўғимлар яллиғланиши», «бод касаллиги», «бўғимлар орасига суяк 
ўсиб чиққан» ва ҳоказо. 
Мен беморнинг рентген хулосаларини кўриб чиқдим. Рентген 
кўрсаткичлари тоза эди. Бунга вилоятдаги докторлар ҳам эътибор 
қилишган, албатта. Лекин даво лаш муолажалари ёрдам бермаётгани са-
бабли бе морни марказга юборишган. Ҳатто тиззани операция қилмаса 
бўлмайди, деган хулосага ҳам келишган. Бемор ташқи кўринишидан 
жуда тинч, ўзига бино қўйган, ёшига қараганда гавдали эди. Унинг 
отасидан (бемор отаси билан келган) қизнинг хулқ-атвори ҳақида 
сўраганимда, қизига ижобий таъриф берди: «Уйдаги ҳамма ишлар-
ни қилади, онасига қарашади, лекин сал эркароқ, ўз билганидан 
қолмайди».
«Қизда касаллик бошланишидан олдин руҳий сиқилишлар бўлган-
ми?», деб сўраганимда, отаси «Йўқ», деб жавоб берди. Мен беморни 
тек шириб кўрдим. Беморнинг отасидан қизнинг кечқурун ухлаган-
да оёқлари қай ҳолатда бўлишини билиб беришини сўрадим. Маълум 
бўлишича, бемор кечаси ухлаётганида у ёқ-бу ёққа ўгрилиб ётар ва 
ҳатто ғужанак бўлиб оларкан. Демоқчиманки, оёқдаги ҳаракатлар тўла 
бажариларкан. Ушбу маълумотлардан сўнг менда касаллик руҳий жаро-
ҳат эканлигига ҳеч қандай шубҳа қолмади. Беморга ўтказилган нейро-
психологик даволаш муолажаларидан кейин у тўла тузалиб кетди. 
Икки кундан сўнг қизнинг онаси менга қўнғи роқ қилиб, муҳим бир 
маълумотни берди. Маълум бўлишича, қиз отасидан дугонасиники-
га ўхшаш қимматбаҳо пальто олиб беришини сўраган. Ота си рад жа-
вобини берган ва қизини қаттиқ койиган. Онаси ҳам отасининг тара-
фини олган. Қиз йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолади. Эрталаб турса, иккала 
оёғи ҳам қотиб қолган бўлади. Табиийки, ота-она қизидаги бу ҳолатни 
кечаги жанжал билан боғламаган ва «Қизимизнинг оёқлари шамоллаб 
қолибди», деб шифохонага югуришган. Бу воқеа отанинг эсидан чиқиб 
кетган. Онаси эса фақат менинг «Руҳий сиқилишлар бўлмаганми?» деб 
берган саволимдан сўнг шу воқеани эслаган эди.
2002 йили рўй берган кичик бир воқеани мисол қилиб келтира-
ман. Бундай ҳолатлар ёш болаларда ҳам бўлади. Қўшнимизнинг 3 
яшар ўғли кўчада ўйнаб юрган пайтида қаттиқроқ йиқилиб тушади 
ва чап оёғининг сонидан лат ейди. Оғриқдан оёғини қимирлата олмай 
қолади, қаттиқ йиғлай бошлайди. Қўрқиб кетган онаси болани ўша 
заҳоти шифохонага олиб бориб, травматологга кўрсатади. Оёғи рент-
ген қилинганда болада суякнинг синган белгилари топилмайди. Ле-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
101
кин боланинг оёғи озгина лат еганди. Шунинг учун болага оддий укол 
қилиб, лат еган жойни боғлаб уйига жўнатишади. Уни бир ҳафта мобай-
нида эҳтиёт қилиш, иложи борича оёқни авайлаш буюрилади. Шу муд-
дат ичида докторнинг тавсиялари бажарилади ва бола иложи борича 
қўлда кўтариб юрилади. Лат еган жой бутунлай битиб кетади. Доктор 
боғламларни олиб ташлайди ва болани ерга қўйиб, «Энди ўзинг юр!» 
дейди. Бола бу илтимосни рад этиб, чинқириб йиғлаб онасига ёпиша-
ди. Онаси уни кўтариб олгандан сўнг бола йиғлашдан тўхтайди. Бола 
йиқилганда нерв толалари эзилган бўлиши мумкин, оғриқ ўшандан 
бўлса керак, деб невропатологга маслаҳатга бориш тавсия қилинади.
Болани кечқурун менинг уйимга олиб чиқишди. Унинг инжиқлиги, 
жуда эркалиги ва бунинг устига қаттиқ қўрққанлиги шундоқ кўриниб 
турарди. Болани курсига ўтқазиб текшираётганимда йиғлаб юбориши, 
онасининг олдига ўтқазиб текширганда эса жим ўтириши эътиборимни 
тортди. Чалғитиш услубига ўтдим. Болага: «Мен текшираётганимда сен 
курсида индамай ўтирсанг, мана шу конфетни оласан», деб уқтирдим. 
Бола айтганимни қилди. Топшириқни янада мураккаблаштирдим: 
«Энди курсидан ўзинг тушсанг, мана бу ўйинчоқни бераман». Ўйинчоқ 
жуда чиройли бўлганидан бола «оғриқни» ҳам эсидан чиқариб, курси-
дан сакраб тушди. «Энди сен мана шу ўйинчоқни ўйнаб тур, биз онанг 
билан маслаҳатлашиб оламиз», деб боланинг ҳаракатларини чеккадан 
кузатиб турдик. У менинг энди 3 ёшга кирган ўғлим билан ўйинга бе-
рилиб кетди. Улар биргаликда гилам устига чўккалаб олиб, хонанинг 
у ёғидан бу ёғига ғилдиракли машинани ҳайдаб, роса ўйнашарди. Она-
бола кетишга шайланишганда, бола яна кўтаринг, деб онасига ёпишиб 
олди. Болага «Агар сен зинапоядан пастга ўзинг юриб тушсанг, мен сен-
га балкондан мана шу коптокни ташлайман», деб ваъда бердим. Менинг 
ўғлим эса коптокни бермайман деб хархаша қилди. Қўшнимизнинг ўғли 
эса онасининг қўлидан тушиб, ўғлимнинг ёнига чопиб бориб, коптокни 
бер, деб йиғлай бошлади. (Бола оёқ оғриғини унутган эди!) Биз бола-
ни зўрға тинчлантирдик. Мен: «Агар ўзинг юриб пастга тушсанг сенга 
ушбу коптокни балкондан ташлайман», дедим такроран. Биз 5-қаватда 
яшардик. Бола беш қаватли уйнинг бешинчи қаватидан онаси билан 
ўзи юриб, пастга тушди. Ўғлим: «Коптокни балкондан ман ташайман», 
деб қизиқиб қолди. Балкондан пастга ташланган копток думалаб анча 
жойга кетиб қолди. Бола хурсанд бўлганидан «оғриқни» ҳам унутиб, 
коптокнинг изидан югуриб кетди.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish