Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Ташхис қўйишда қандай хатога йўл қўйила ди?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Ташхис қўйишда қандай хатога йўл қўйила ди? Маълумки, хотира 
бузилиши аҳоли орасида кўп учрайдиган ҳолат, фикрлаш бузилиши 
эса кам учрайди. Хотираси пасайган баъзи одамлар: «Менда деменция 
ёки Алцхаймер касал лиги ри вож ланган шекилли», деб қўрқиб юри-
шади. Демен цияда хотира билан бир қаторда фикр лаш жа раёни ҳам 
бузилиши керак. Хотираси бузилиб, фикрлаш қобилияти сақланиб 
қолган беморга ҳеч қачон деменция ташхисини қўйиш мумкин эмас. 
Деменция ёки Алцхаймер касаллиги ташхисини бир неча 
ойлик кузатувларга асосланиб нейропсихолог қўяди. Агар бу 
ташхисни невропатолог қўймоқчи бўлса, албатта, беморга махсус 
нейропсихологик текширувлар ўтказиши лозим.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
95
КТ ВА МРТ ҲАР ДОИМ ҲАМ ТАШХИСНИ 
ТЎҒРИ АНИҚЛАЙДИМИ?
Компьютер томография (КТ) ва магнитли-резо нанс томографиянинг 
(МРТ) яратилиши тиб биёт учун оламшумул кашфиёт бўлди. Ушбу 
замона вий диагностика усуллари ХХ асрнинг 90-йил лари тиббиётга 
кириб келди. Бундай ихтиро муаллифлари Нобель мукофотига ҳақли 
равишда сазовор бўлишди. КТ ва МРТ текширувларидан тиббий 
диагностиканинг ҳар қандай йўналишида фойдаланиш мумкин. 
Айниқса, КТ ва МРТ нев рологияда жуда катта аҳамиятга эга. Бироқ...
Баъзи беморлар врач тавсияси бўлмаса-да, бош миясини КТ ёки МРТ 
текширувидан ўтказишади. У ердаги «атрофия» ёки «энцефалопатия» 
сўзларини ўқиб ваҳимага тушишади. Бу ҳолатлар ҳақида китобда 
маълумот берганмиз.
Бели оғрийдиган баъзи беморлар умуртқа поғо насини КТ ёки МРТ 
текширувидан ўтказиб, аниқ лан ган кичик ҳажмли диск чуррасидан 
ваҳима га тушишади. Бел-думғаза умуртқалари орасида пайдо 
бўлган 2–3 ёки 4 мм силжиган диск чурралари хавфсиз бўлиб, озгина 
даволаш муолажаларидан сўнг ўтиб кетади. Қай даражага етган 
диск чурра ларини операциясиз ёки операция йўли билан даволашни 
невропатолог ва нейрохирург ҳал қилади. Малакали врач ҳеч қачон 
КТ ёки МРТ хулосасига таяниб қолмайди. У беморни обдон текшириб, 
диск чуррасини беморга тиғ теккизмасдан даволашга ҳаракат қилади. 
Бунинг иложи бўлмаса, операция йўли танланади. Лекин ҳар доим даво-
лаш муолажасини кечиктирмаслик ва вақтни йўқотмас дан даволашга 
киришиш керак. 
КТ ва МРТ ҳар доим ҳам ташхисни тўғри аниқ лашга ёрдам бера 
олмайди. Масалан, невроз ва депрессиялар, эпилепсиянинг баъзи 
турлари, баъзи наслий касалликлар, моддалар алмашину ви бузилиш-
лари, мускуллар озиши билан кечув чи касалликларда КТ ва МРТда 
ҳеч нарса аниқлан майди. Бундай пайтларда ташхис қўйишнинг 
бошқа усуллари, яъни лаборатор анализлар, биохимик ёки генетик 
текширувлардан фойдаланилади. Фақат суҳбат ўтказиш орқали 
қўйиладиган ташхислар ҳам борки, улар невроз ва депрессиядир.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish