Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

МАТОНАТЛИ ДИЛДОРА
Ҳар гал ўз касаллиги сабабли тушкунликка тушган беморларга дал-
да бермоқчи бўлсам Дилдора исмли матонатли қизни эслайман. Агар 
унда бу хислатлар бўлмаганида эди иккала оёғи умрбод шол бўлиб 
қоларди.
Бу воқеа 1995 йили рўй берган. 18 яшар Дилдора исмли келин ои-
лада юз берган фалокатдан сўнг ўзига-ўзи пичоқ уради. Қориннинг 
иккита жойига урилган зарбадан бемор кўп қон йўқотиб, жарроҳлик 
бўлимига тушади. Зудлик билан кўрса тилган ёрдамдан сўнг ёш келин-
нинг ҳаёти сақлаб қолинади. Бемор тузалиб чиқади, бироқ унинг икка-
ла оёғида оғриқ пайдо бўлиб, бу оғриқ борган сайин кучайиб боради ва 
иккала оёғи фалаж бўлиб қолади. 
Беморни невропатологга кўрсатишади. У «Пичоқ орқа миядаги нерв 
толаларини ҳам шикастлаган», деб хулоса чиқаради ва даволаш чора-
ларини тавсия этади. Беморнинг танасида оғриқ пайдо қилиш учун 
унинг танасига қўл теккизиш шарт эмас эди, чунки оғриқлар усиз 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
87
ҳам, айниқса, тунда ўз-ўзидан пайдо бўлар ва бемор оғриқ кучидан 
чинқириб йиғларди. Бемор баданини ҳатто чойшаб билан ҳам ёпишга 
қўймасди. Чунки чойшаб бирор жойига тегиб турса, оғриқ кучаярди. У 
қўрққанидан танасига қўл теккизолмас эди. 
Бемор танасида тез-тез ва тўсатдан пайдо бўладиган оғриқларни ку-
тиб, иккала қўли билан тўшакнинг чеккасидан маҳкам ушлаб ётарди. 
Иккала оёғи шол бўлиб қолган қизининг дод-вой солиб қичқиришидан 
бутун оила аъзолари қаттиқ эзилишарди. 
Беморни тиббий кўрикдан ўтказиш мобайнида шунга эътибор 
қаратдимки, агар унга бирор ёрдам керак бўлса, фақат катта акаси-
га мурожаат қиларди, бошқаларни (ота-онасини, укаларини) ёнига 
йўлатмасди. Бу ҳолатни психоген оғриқларга қиёсий ташхис қўйганда 
эътиборга олиш зарур. Беморни синаш учун «Нега бундай қиласиз?» 
деб савол берсам, у: «Акам ҳеч жойимни оғритмасдан ёрдам беради», 
деб жавоб берган эди. У уйга келган врачларни ҳам ёнига йўлатмасди. 
Икки кун мобайнида унинг неврологик ва психологик ҳолатини 
чуқур ўрганиб чиқдим. Бемор суҳбат чоғида ҳар гал: «Мени даволасан-
гиз ҳеч жойимга тегмасдан даволайсизми?», «Орқа миям ҳақиқатан ҳам 
жароҳатланмаганми?» деб сўрайверарди. Орадан бир неча ой ўтганига 
қарамасдан беморнинг оёғи озмаган ва сезги бузилишлари йўқ, пай 
рефлексла ри ҳам сақланган эди. Демак, аввалги ташхис нотўғ ри 
қўйилган. Чунки пичоқ орқа мияни зарарлаганда эди, беморнинг оёғи 
аллақачон қуриб қолган бўлар эди. Эндиги энг асосий вазифа беморда 
ятропатия белгиларини, яъни аввалги ташхис асоратларини йўқотиш 
ва орқа мияда ҳеч қандай жароҳатланиш йўқлигига ишонтириш. 
Бу вазифанинг уддасидан чиққанимдан сўнг бемор даволанишга 
катта ишонч билан қараб, тавсия қилинган барча муолажаларни ола 
бошлади. Беморни, асосан, психотерапевтик муолажалар билан давола-
дим. У бутунлай соғайиб кетди. Чунки орқа мия жароҳатланмаган эди.
Шунга ўхшаш яна бир воқеа ҳақида сўзлаб бер сам. Бу воқеа ҳам 
ятропатияга яққол мисол бўла олади. Яна бир бор эслатиб ўтаман: 
«ятропатия» – бу тиббиёт ходимининг нотўғри хулосаси оқиба тида ас-
лида йўқ бўлган касаллик аломатларининг пайдо бўлиши дегани. 
Бу воқеа вилоят шифохоналарининг бирида содир бўлган. Узоқ йил-
лардан буён асаб касалликлари врачи бўлиб ишлаб келаётган доктор 
ўзининг умр йўлдошига «Диск чурраси» деб ташхис қўяди. Оғир жис-
моний ҳаракат қилган 40 ёшдан ошиб қолган бу аёлнинг белида куч-
ли оғриқ пайдо бўлиб, икки кундан сўнг иккала оёғи ишламай қолади. 
Шу боис унга диск чурраси деб ташхис қўйилади. Диск чурраси, асо-
сан, операция йўли билан даволанилади деб ўйлаган беморда руҳий 
эзилиш янада авж олади. У 5 ой мобайнида укол-дорилар билан да-
воланади. Ниҳоят, беморнинг турмуш ўртоғи уни операция қилишга 
розилигини олиб, Тошкентга олиб келади. Бемор нейрохирургия 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
88
клиникасига ётқизилади ва ўша кечаси беморга орқа мия атрофига 
оғриқсизлантириш учун кучли дорилар билан блокада қилинади (чун-
ки оддий новокаинли блокадалар ёрдам бермасди). 
Эртаси куни беморнинг орқа мия ва умуртқа поғонаси КТ ёрдамида 
текширилиб, диск чурраси йўқлиги аниқланади ва унга невропатолог-
га мурожаат қи лиш тавсия этилади. Мен беморда ҳар томонлама не-
врологик ва психологик текширувлар ўтказдим ва унда диск чурраси 
йўқлигига амин бўлдим. Буни КТ текшируви ҳам тасдиқлаб турарди. 
Бемор махсус даволаш муолажаларидан сўнг тузалиб кетди. Бу ерда 
врачларнинг хатоси – беморга невроло гик ёрдам билан чегараланиб 
қолганида. Унга психологик ёрдам ҳам зарур эди.
Савол туғилади: ятропатиялар узоқ муддат, яъни ойлаб, йиллаб да-
вом этиши мумкинми? Ҳа, албатта, давом этиши мумкин. Даволаш усул-
лари муваффақиятсиз тугайверса, психоген бузилишлар нафақат узоқ 
вақт давом этади, балки зўрайиб боради. Психоген синдромлар қанча 
узоқ давом этса, даволаш ҳам шунча чўзилади дегани эмас. Ташхис 
тўғри аниқлангандан сўнг беморнинг психологиясига мослаб тузилган 
даво чоралари шу заҳоти ёки бир-икки кун ичида фойда беради. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish