Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


ФОБИЯ ВА ҚЎРҚУВ БИТТА КАСАЛЛИКМИ?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ФОБИЯ ВА ҚЎРҚУВ БИТТА КАСАЛЛИКМИ?
Мияга ўрнашиб қолган қўрқувга фобия деб айтилади. Оддий 
қўрқувдан фарқли ўлароқ, фобия бирмунча узоқ давом этади. Фобиянинг 
тури кўп: канцерофобия – рак бўлиб қолдим деб қўрқиш, кардиофобия – 
юрагим касал деб қўрқиш, лисофобия – руҳий хасталикка чалиндим 
деб қўрқиш, клаустрофобия – ёпиқ жойдан қўрқиш (масалан, лифт 
кабинаси, кичик хона), агарофо бия – аксинча, очиқ жойлардан қўрқиш 
ва ҳоказо. Баландлик, метрода юриш, бирор юқумли касаллик юқиб 
қолиши, ифлос бўлиш ва одамлар олдида сўзга чиқишдан қўрқиш каби 
симптомлар ҳам фобия учун хосдир.
Қўрқув қандай пайдо бўлади? 
Дастлабки қўрқув муайян вазиятларда пайдо бўлади ва у мияга 
ўрнашиб қолади. Масалан, бемор ҳаммаёқни кўриш учун томга чиқади 
ва пастга қараган заҳоти қаттиқ қўрқиб кетади, боши айланади, у гўё 
пастга қараб, қулаб тушаётгандек хавфсирайди. Бунинг оқибатида 
беморда баланд ликдан қўрқиш мияга ўрнашиб қолади ва кейин чалик 
у бошқа вазиятларда ҳам пайдо бўлаверади. Фобия пайтида беморнинг 
юзи қизаради ёки ранги ўчади, оғзи қурийди, юраги тез-тез уради, 
артериал босим ошиб кетади, тер босади, кўз қорачиқлари кенгаяди.
Ички аъзоларнинг бирорта оғир касаллиги пайдо бўлишидан 
қўр қиш, одатда, психосоматик симптомлар билан бирга кечади, 
яъни бемор ўз саломатлигига ҳаддан ортиқ эътибор беради. Ма са-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
79
лан, кардиофобияда юрак уришини эшитиб ту ради, томир уришини 
санайди ёки қон боси мини ўлчайверади, ҳар сафар юраги нотўғри 
ишлаёт ганидан гумонсираб, терапевтдан ЭКГ қилишини ва пухта 
текширув ўтказишини илтимос қилади. Жигарим шишиб кетган ёки 
қуриб бораяпти деб, ултратовуш текширувлардан ўтади, рак бўлиб 
қолдим деб, шифокордан шифокорга қатнаб юради, ҳадеб компьютер 
томографияга тушаверади. Док торларга ишонмай қўяди. Бундай 
беморлар ё про фессорга қатнайди ёки ундан оддий қишлоқ док-
торини афзал кўради. Баъзи беморлар кучли про фес сорда даволана 
олмадим, деб узоқ вилоят даги табиб ёки врач муолажасидан тузалиб 
кетади. Чунки улар га антиқа даволаниш усуллари яхши таъсир қилади. 
Касаллик хуружи қўзғалиб қолиши дан қўрқиб, бемор йўлда одамлар 
бор жойдан юради, тиббиёт муассасаларига яқин бўлган йўлни 
танлайди, йўл-йўлакай дорихонага кириб туради, у ерда юрак дорилари 
ва тиббий ходимлар борлигини кўриб тинчланади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish