391
БАДИИЙ ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТ ВОСИТАСИДА БОЛАЛАР
МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Каримова Х. - Асака педагогика коллежи ўқитувчиси
Аннотация:
мақолада бадиий ижодий фаолият, ижодий
фаолият
намуналари, унинг кўп қиррали йўналишлари, бадиий
ижодий фаолиятнинг болалар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни
ҳақида фикрлар баён этилган.
Калит сўзлар
: бадиий ижодий фаолият, шахс камолоти,
маънавият, мустақил фикр.
Аннотация:
в статье описаны взгляды на художественное
творчество, примеры творческой деятельности, ее многогранные
направления, роль художественного
творчества в формировании
духовности детей.
Ключевые слова
: художественное творчество, личностная
зрелость, духовность, самостоятельное мышление
.
Ўзбекистон
Республикасида
таълим
тизимини
такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор йуналиши дея
эътироф этилмоқда. Ҳозирда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида
демократик, инсонпарварлик ғоялари асосида ишлар ташкил
қилинмоқда. Бу йўлда олиб борилаётган амалий ҳаракатлар узлуксиз
таълим тизимини жаҳон стандарти даражасига кўтариш
учун зарур
шарт- шароит яратиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Ижтимоий- тарихий тараққиёт жараёнида пайдо бўлган ва
ривожланган,
қадрият
даражасига
кўтарилган
кулолчилик,
попопчилик, каштачилик, зардўзлик, ҳунармандчилик, заргарлик
каби ҳунарлар ота-боболаримиз илғор тажрибалари асосида
шаклланди. Халқ мероси ҳисобланган ушбу ҳунарлар тараққиёт
босқичини белгилаб берувчи манба ҳисобланади. У кўп қиррали
жараёндир.
Ижодкорлик самарадорликнинг асосий омили бўлиб, соғлом,
фаровон ҳаёт учун мувоффақият гаровидир. Бадиий ижодий фаолият
болалар учун илк тарбия воситаси бўлиб, маънавий-ахлоқий
бойликнинг битмас-туганмас хазинасидир. Бадиий ижодий фаолият
орқали ёш авлодга касб-ҳунар сирлари ўргатиб келинган. Ёш авлод
бу борада кўникма ва малакаларга эга бўлиб келганлар.
Бадиий ижодий фаолият
орқали болаларнинг маънавий-ахлоқий
392
фазилатлари ривожлантирилади,
интеллектуал, ҳиссий ҳолатлари
ҳосил қилинади. Бадиий ижодий фаолият педагогик муаммо
сифатида амалий–эстетик жиҳатларни тарбиялашга ҳам ёрдам
беради. Педагог олимларнинг илмий тадқиқот ишларида бадиий
ижодий фаолиятнинг шахсни шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти
борасида
кўплаб
мисоллар
келтирилган.
Манбаларда
таъкидланишича, шахснинг камол топишида унинг дунёқараши,
маънавияти, ахлоқи, маданиятлилик даражаси, ҳис-туйғуларини
ривожлантиришда бадиий ижодий фаолият
алоҳида ўрин тутади.
Болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида ўтказган даври
давомида гуруҳ, боғча жамоаси, оила, маҳаллада ўз ўрнини топа
олишида бадиий ижодий фаолият алоҳида аҳамиятга эга. Аниқ
мазмун
асосида
ўтказиладиган
бадиий
ижодий
фаолият
машғулотлари, машғулотлардан ташқари ишлар ва умумий тарздаги
муҳит болаларнинг маънавиятини шакллантириш учун муҳим манба
бўлиб хизмат қилади. Болада фаолиятдан қониқиш, ўзига ишонч
туйғуси пайдо бўлади, ташаббускорлик намоён бўлади.
Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган
болалар
ҳали мактабга бормай туриб, оқилона ҳаракат қиладиган, теварак-
атрофни мустақил кузатадиган, катталар юмушига ёрдам берадиган,
равон сўзлаб, фикр юритадиган бўлади.
Бадиий ижодий фаолият
бола шахси ривожланишининг ҳар бир
босқичида интеллектуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда,
маънавиятини шакллантириш асосида мустақил фикрлашга
йўналтирилади. Ҳозирги кунда таълим-тарбия
олдида турган асосий
мақсадлардан бири ёш авлодга аждодларимиз томонидан асрлар
давомида орттирилган маънавий бойликларни сингдириш, уларда
инсоний фазилатларни қарор топтириш ва мунтазам ривожлантириб
бориш, Ватан ва миллат олдидаги бурч ва масъулиятни ҳис этишга
ўргатишдан иборатдир.
Болани меҳнатга муҳаббат руҳида
тарбиялаш, касбга
йўналтириш, буюмлар ясаш технологиясидан хабардор қилиш, лой
ишлари, тасвирий фаолият, аппликация орқали малака ва кўникмалар
ҳосил қилиш, атрибутлар ясаш, оддий асбоблардан фойдаланишга
ўргатиш ва шу асосида ижодий қобилиятни ривожлантириш
шубҳасиз саводхонлик элементларининг тамал тошидир. Болалар
расм, аппаликация, лой иши, қирқиб елимлаш машғулотлари
давомида нафақат бирор иш билан маълум муддат банд бўладилар,
балки уларда майда қўл мушаклари ривожланади, диққатни жамлаш,
393
атроф-оламга тўғри
муносабат, жамоа бўлиб меҳнат қилишга
ўрганадилар.
Машғулот
жараёнида
ўйин
элементларидан
фойдаланиш ҳам болалар кайфиятини кўтаради.
Амалий санъат турлари оригами, папье-маше, табиий ва
ташландиқ материаллардан буюм ясаш, кашта тикиш, тўқиш
усуллари боланинг тасаввур
доирасини кенгайтиради, фикрлаш
қобилиятини ўстиради, ижодкорлик кўникмаларини шакллантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: