Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4
апрельдаги ПҚ-2865-сон «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик
кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарори //
[Электрон ресурс]: http://www.lex.uz/acts/315099
ЎҚИТУВЧИНИНГ ТАЛАБАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИГИДА
МУОМАЛА ОДОБИ
Отабоева З. Ғ. - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар
институти Ўзбек тили педагогика ва жисмоний маданият
кафедраси ассистенти
Аннoтация:
ушбу мақола шахснинг маданияти, унинг
муомаласи, атрофдагилар билан муносабатида кўзга ташланади.
Ўқимишли, маданиятли, ўқитувчи ҳамкасбидан, талабасидан нимани,
қандай сўрашни, у ёки бу масала юзасидан мурожаат қилиш
мумкинми ёки йўқлигини ҳақида ёритилган.
Калит сўзлар:
маданиятли, жамият, ватанпарвар, қадр-
қиммат, маърифий, мурувват
.
Аннотация
: эта статья посвящена культуре человека, его
поведению, его отношениям с окружающими. Образованный,
культурный, учитель освещает, что, как спросить коллегу, ученика,
можно ли обратиться к нему по тому или иному вопрос
Ключевые слова:
цивилизованный, общество, патриот,
достоинство, просвещение, благородство
.
Ўқитувчи мулоқотининг негизида ,билим, сўз, фикр турар экан,
фикрни баён этиш ифодаси ҳар бир ўқитувчининг билим савияси,
маърифий-маънавий
дунёси,
хамкорлик
маданиятига
асосланади.[1.12]. Ўқитувчининг мулоқот маданияти нафақат
шахслараро муносабатларга, балки шу билан бирга ишлаб чиқариш,
меҳнат жамоаси, жамият ҳаётига ҳам кераклигини ҳисобга оладиган
бўлсак, бугунги кунда талаба, талабалар феъл- атворини ўрганиш,
378
яқиндан дўстона муносабатларда бўлиш, уларнинг бир-бирларига
меҳр-мурувватли бўлишга ўргатиш, диний ақидапарастлик томир
отаётган
ҳозирги
давр
учун
жамиятни
ватанпарвар
ва
инсонпарварлаштириш нақадар долзарблигини англаш мумкин.
Умуман олганда, хамкорлик маданияти ва мулоқот маданиятини
ривожлантириш умуминсоний эҳтиёж сифатида ўз аҳамиятини
йўқотмаган.[2.6]
Атоқли адиб Б.Шоу сўзлари билан айтганда: «Биз ҳозир ҳавода
қуш каби учишни, сувда балиқ каби сузишни ўрганиб олган бўлсакда,
бизга бир нарса — инсонлардек яшашни ўрганиб олиш етишмайди».
Артур Конон Дойл асарининг қаҳрамони, машҳур изқувар Шерлок
Холмс таъкидлаганидек: «Ҳар бир инсон ўз хусусиятига кўра ҳал
этилмайдиган жумбоқ»дир [3.105].
Инсоннинг ташқи кўриниши, балки ички олами, маслаги,
инсоний қиёфаси, ҳозирги кўриниши узоқ тарихий камолот
натижасига бориб тақалади. Бу камолот замирида эса шахслар
ўртасидаги мулоқот уларнинг муомала маданияти ва хамкорлик
маданияти турганлиги сир эмас. Шу сабабли ўқитувчининг мулоқот
маданиятида ҳам оқилона эҳтиёжни англаб олиш унинг натижасида
хамкорлик маданиятини ривожлантириш учун муҳим вазифадир.
Ўқитувчининг иш фаолияти давомида талабалар билан муомала
муносабатлари катта ўрин эгаллайди. Бу жараёнда талабада тўплаган
билимлар орқали , муомала қилиш тажрибаларини ўзлаштиради.
Ўқитувчи эса педагогик жараёнда асосий шахс бўлиб хизмат
қилади, чунки унга ёш авлодни ўқитиш ва таълим-тарбия бериш
унинг зиммасига вазифаси қилиб юклатилган. Ўқитувчи талабаларни
ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида умуминсоний ва миллий урф одат
қадриятлар мезонларидан сабоқ беради. Талабалар муомала одобини,
мулоқот олиб бориш йўлларини асосан ўқитувчи тимсолида англаб
оладилар. Муаллим талаба учун бир умр идеал, ибрат, намуна бўлиб
қолади. Ўқитувчи билан талаба ўртасидаги мулоқотни тартибга
солувчи вазифаларидан бири талабанинг хулқини, ахлоқ-одоби
муомаласини, талаба бажарган ишни одилона, тўғри баҳолашдир.
Мулоқотлар жараёнида ўқитувчи баъзи талабларга риоя
қилишига тўғри келади:
-ўз иши жараёнида ўқитувчи ҳар бир талабанинг қадр-қимматини
инсон сифатида ҳурмат қилиши, талабага нисбатан ишончи;
-талабага меҳрибон, ғамхўр бўлиши, дўстона муносабатларни ташкил
этиб, шодлигига ҳам, ташвишларига ҳам шерик бўлиш; [4.38]
379
талабалар билан ҳар қандай мулоқот жараёнида алоҳида ёндошиш,
педагогик технологиялар ва тактикасидан фойдаланиб обрўсини
сақлаш. Миллий дастур, қонун ва фармойишлардан келиб чиқадиган
вазифаларни ўқув юртларининг педагог-ходимлари, профессор
ўқитувчилари амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |